Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Таҳлил 13:50 · 08.01.2022

«Ахборот инқирози» ва ходимлар учун қайғуриш: 2022 йилда глобал бизнесни нима кутмоқда?

Офисларда индивидуализм даври бошланади.

«Ахборот инқирози» ва ходимлар учун қайғуриш: 2022 йилда глобал бизнесни нима кутмоқда?
Фото: «thecoachingdean.com»

2021 йил бизнес учун омон қолиш йўлида кўплаб қийинчиликлар туғдирди. Шубҳасиз, 2022 йил ҳам осон бўлмайди: истеъмолчилар, компания ходимлари ва трендлар ўзгармоқда. Forbes нашри глобал бизнес янги йилда ўрганиши керак бўлган кўникмалар ҳақида ёзди.

«Буюк ишдан бўшаш даври»

2021 йилнинг ўрталарига келиб жаҳон иқтисодиёти тиклана бошлади. Аммо барча соҳалар жумладан, ахборот технологиялари бирдан «Буюк ишдан бўшаш даври» деб номланган муаммога дуч келди.

Одамлар компанияларни тарк этмоқда, меҳнат бозори эса ҳар қачонгидан ҳам мураккаброқ кўриниш олди. Масалан, Microsoft 2800 нафар ходими ўртасида сўровнома ўтказди ва ҳар учинчи ишчи янги иш қидиришни режалаштираётгани аниқланди.

Бир томондан, одамлар чарчади. Бошқа томондан, инсонга ўзини бизнесга айлантиришга ёрдам берадиган технологиялар ривожланмоқда: масалан, онлайн-дўконларни очиш платформалари — YouDo, Avito ёки журналистлар учун Substack, кўнгилочар саноат учун OnlyFans, ижара учун Airbnb ва бошқалар.

Ходимларнинг устуворликлари ҳам ўзгармоқда: одамлар ўзларининг заиф томонлари ҳақида очиқ гапира бошлади, бошқаларга қараганда кучлироқ кўринишга ҳаракат қилишни тўхтатди, пул асосий мотиватор бўлмай қолди. Индивидуализм даври бошланади: «Мен» «биз»дан муҳимроқ кўриниш олди.

Бошқа соҳалар қаторида, бизнес ҳам ниҳоят ўзининг «ходимларнинг содиқлиги дастурлари»ни қайта кўриб чиқиши керак бўлади. Мисол учун, ҳеч ким ишга бориши шарт бўлмаган вазиятда пуллик чипталар ва шахсий автомобиллар керак эмас.

Иш жойидаги индивидуализм ҳам компаниялар учун ҳақиқий муаммога айланади: жамоавий ўзаро муносабатларни сақлаш учун кўпроқ маблағ сарфлашга, ҳар бир ходимнинг бўлим ва компания ишига қўшган ҳиссасини эътироф этишга, ҳар бир ишчига алоҳида ёндашишга тўғри келади.

«Мўл-кўлчилик даври»нинг якуни

2021 йилда кўп йиллар давомида биринчи марта одамлар бўш расталар ва керакли маҳсулотга буюртма бера олмаслик ҳолатларига дуч келди. Таъминот занжирларининг узилиши, яримўтказгичларнинг глобал тақчиллиги, экспорт билан шуғулланувчи мамлакатлардаги маҳаллий блокировкалар ва ҳатто Сувайш каналидаги Ever Green аварияси — буларнинг барчаси танқисликка олиб келди.

Иқлим ўзгариши ҳам «мўл-кўлчилик даври»нинг якунига ўз ҳиссасини қўшмоқда. 2021 йил июль ойида Мадагаскарда 700 минг киши қурғоқчилик туфайли очлик ёқасига келиб қолди. Бу экология билан боғлиқ энг йирик озиқ-овқат инқирозидир. Катта эҳтимол билан охиргиси ҳам эмас.

Истеъмолчилар ҳали ушбу реалликка ўрганганича йўқ: одамлар аввалгидек хизмат кўрсатилишини кутмоқда, брендлар обрўсига путур етмоқда. Компаниялар мослашувчан инфратузилмани яратиши ҳамда маркетинг, таъминот занжири бошқаруви ва хизмат кўрсатишни бирлаштириши керак.

Виртуал олам танлови

Одамлар уйда бўлишдан чарчаган: улар мулоқотга, биргаликда ўйин-кулгига ва харидларга қайтишни хоҳлайди. Дунё бўйлаб саёҳат қилиш ва таассурот орттиришнинг иложи бўлмаган шароитларда одамлар реал ва виртуал оламни бирлаштиришга тайёр. Виртуал олам энди «ягона шохли ва аждаҳоли дунё»лар эмас, балки ҳақиқий ҳаётда юзага келадиган тўсиқларни йўқ қилиш усулидир.

Корхоналар ўз маҳсулоти ва операцион моделини виртуал оламда сотиш учун мослаштириш ҳақида ўйлаши керак. Бу катта тажриба бўлади: принципиал жиҳатдан янги рақамли хизматларни яратиш керак бўлади.

Сохта янгиликлар

Истеъмолчи одатий маркетинг тавсифлари ва рақамли рекламага таянишдан кўра, қайт ва қайта сўрашга ўрганиб қолган. Саволлар тобора кўпайиб бормоқда, чунки сўнгги йилларда одамлар сохта янгиликлар ичида яшашни ўрганди.

Ҳатто, «Ахборот инқирози» атамаси пайдо бўлди. Жамиятнинг ахборот манбаларига бўлган ишонч даражаси рекорд даражада паст, ўз хавфсизлигидан хавотирланиш даражаси эса, аксинча, рекорд даражада юқори.

Масала доирасида Edelman тадқиқотчилари ҳайратланарли натижани аниқлади: сўровномада қатнашган истеъмолчиларнинг 81 фоизи ишонч харид қилиш қарорлари учун муҳим эканлигини айтган.

Бу муаммони ҳал қилиш керак бўлади. Одамлар атрофида жуда кўп маълумотлар мавжуд, шунинг учун компаниялар савдо пайтида жуда қисқа, аниқ ва қатъий жавоб бериш усулини ўйлаб топишлари керак. Оддий қилиб айтганда, муаммони ҳал қилиш учун мижознинг саволига тез жавоб бериш йўлини топиш керак.

Бу савдода (биринчи навбатда онлайн) мижозларга хизмат кўрсатиш интерфейсларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилади. Харидор тезда тўғри жавобни топиши учун маълумотларнинг «қатламларини» тартибга солиш керак бўлади.

Мижозлар учун қайғуриш

Истеъмолчиларнинг 73 фоизи харидор ҳақида қайғуриш ҳар бир бренд учун стратегиянинг муҳим элементи эканини таъкидлайди. Ушбу тенденцияни хизматларни ишлаб чиқиш ва мижозлар билан мулоқот қилишда ҳисобга олишга тўғри келади. Бу биринчи навбатда, соғлиқни сақлаш технологияларининг юксалишига, хусусан, телемедицинанинг фаол ривожланишига олиб келади.

Бошқа соҳалардаги компаниялар истеъмолчилар ва ходимларга барча шаклларда меҳрибончилик намойиш қилиши керак бўлади: шахсий маълумотларни ҳимоя қилишдан тортиб, таътил олишга қўйиладиган тўсиқларни камайтиришгача.

Веб-сайтлар ва иловалар кўзи ожизлар учун мослашади (бугунги кунда энг кўп ташриф буюрилган миллионлаб сайтларнинг атиги 3 фоизи бундай имкониятни тақдим этади). Мультисенсорли интерфейслар пайдо бўла бошлади. Улардаги визуал дизайн аудио, тактил сезгилар ва ҳатто ҳидлар билан тўлдирилмоқда. Энди бизнесда истеъмолчига маълумот беришнинг ўзи етарли эмас — корхона мижоз билан ҳиссий алоқани ўрнатиши керак.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади