Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Таҳлил 19:55 · 09.01.2022

Ўзбекистон жанубга интилмоқда. Бу мамлакат иқтисодиётига нима беради?

Шавкат Мирзиёев «Мозори-Шариф–Кобул–Пешавор» темир йўли қурилишини «аср лойиҳаси» деб баҳолаган.

Ўзбекистон жанубга интилмоқда. Бу мамлакат иқтисодиётига нима беради?
Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари билан умумий чегарага эга бўлган Ўзбекистон Жанубий Осиё томон интилмоқда. Бунинг ортида эса йирик бозорлар ҳамда денгизга чиқиш имконияти турибди.

2021 йилнинг февраль ойида Тошкентда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакилларининг уч томонлама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Мозори-Шариф–Кобул–Пешавор» темир йўлини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойида мамлакатнинг энг жанубий вилояти — Сурхондарёга қилган ташрифи чоғида ушбу темир йўл қурилишини «аср лойиҳаси» деб атади.

Фото: Президент Мирзиёев Сурхондарёда

Минтақада юз берган кескин сиёсий ўзгаришларга қарамай Ўзбекистон «Мозори-Шариф–Кобул–Пешавор» темир йўли лойиҳасини амалга оширишга интилмоқда. Хўш, ўзи бу қандай лойиҳа ва мамлакат иқтисодиёти учун нима беради?

Лойиҳанинг географик жойлашуви

Бевосита иқтисодий истиқболлар ҳақида сўз очишдан аввал, ушбу лойиҳанинг географик жойлашувига эътибор қаратсак. Темир йўлнинг шимолий томони Ўзбекистон, аниқроғи Термиз шаҳридан бошланади. Сўнгра Афғонистоннинг Мозори-Шариф ва Кобул шаҳридан Покистон томон йўналади. Покистонда темир йўл линияси Пешовардан Қарачи порт шаҳригача чўзилади.

Скрин: Яндекс карта

Ўринли савол пайдо бўлиши мумкин: ушбу лойиҳанинг ташаббускори нега энди айнан Ўзбекистон бўлмоқда. Агар Жанубий Осиё билан иқтисодий алоқаларни кучайтириш Марказий Осиё давлатлари учун шунчакик фойдали бўлса, нега минтақанинг бошқа давлатлари бу учун ҳаракат қилмаяпти.

Гап шундаки, Афғонистон орқали темир йўл қуришда айнан Ўзбекистоннинг имкониятлари бошқа давлатларга қараганда кўпроқ. Чунки Сурхондарё вилояти билан чегарадош ҳисобланган Афғонистоннинг Балх вилояти керакли инфратузилмага эга.

Лойиҳа юк ташиш нархини арзонлаштиради

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилса, Ўзбекистондан Покистонга юк ташиш учун сарфланадиган вақт 35 кундан 3-5 кунга ўзгаради. Деярли бир ойлик саёҳат ўрнини бир ҳафтадан камроқ вақт эгаллайди.

Ўз навбатида, йўналишнинг қисқариши юк ташиш харажатларининг камайишини англатади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, янги маршрут 20 фунтли битта контейнерни ташиш нархини деярли 3 баробарга пасайтиради.

Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, контейнерни Тошкентдан (Ўзбекистон) Карачига (Покистон) олиб бориш нархи тахминан 1400-1600 долларни ташкил қилиши мумкин. Бу кўрсаткични бошқа муқобили билан солиштиришнинг айни вақти.

Гап шундаки, Жанубий йўналишда Покистон вариантидан ташқари Эрон танлови ҳам бор. Бироқ ушбу йўналиш анча қиммат. Битта контейнерни Тошкентдан Эроннинг Бандар-Аббос порт шаҳрига етказиш 2600-3000 долларни ташкил қилади.

Лекин бу ҳаммаси эмас. Ушбу мантиқий занжирни давом эттирадиган бўлсак, аллақачон тахмин қилишимиз мумкинки, транспорт рентабеллигининг ошиши автоматик равишда юк ташиш ва савдонинг ўсишига олиб келади.

Ўзбекистон орқали Ҳиндистон ва Покистондан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Европага транзит юкларни таъминлаш йилига 3-4 миллион тоннани ташкил этиши мумкин.

Шу билан бирга, лойиҳанинг истиқболларини фақат иқтисодий нуқтаи назардан баҳолаш тўғри бўлмайди. Трансафғон магистралининг қурилишини Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида кўриш мумкин.

Лойиҳанинг нархи

Ҳисоб-китобларга кўра, темир йўл линияси қурилиши 570 километр масофани ташкил қилади. Қурилиш дастлаб 5 йил давом этиши тахмин қилинганди. Бироқ Афғонистон ва Қозоғистонда кузатилган сиёсий инқироз қурилиш муддатини узайтириши мумкин. Молиявий томондан лойиҳа 5 миллиард долларга тушиши тахмин қилинмоқда.

570 километр масофага темир йўл ётқизишдан ташқари, яна 260 та мост, 7 та тоннель ва 640га яқин сув ўтказиш объектлари қуриш керак бўлади. Келгусида йўлни электрлаштириш кўзда тутилган. Молиялаштириш механизмларига келсак, савол ҳали очиқ қолмоқда. Бироқ катта қизиқиш бор.

Молиявий корпорацияларнинг қизиқиши

Аксарият халқаро молия ташкилотлари, жумладан, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Ислом тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестиция банки ва бошқалар ушбу лойиҳага катта қизиқиш билдирган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Лойиҳага бўлган бундай эътибор молиялаштириш манбалари билан боғлиқ муаммолар бўлмаслигидан далолат беради. Жаҳон банки бу борада мувофиқлаштирувчи ролни ўз зиммасига олди. Россия, Хитой ва АҚШ лойиҳани қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Ўзбекистон зарур технологик имкониятларга эга. Бундан ташқари, ушбу лойиҳани қуришга хорижий ҳамкорлар ва халқаро экспертларни ҳам жалб қиламиз. Шу нуқтаи назардан фикримча, мураккаб рельефга эга ҳудудлар тўсиқ бўла олмайди», — дейди Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари Бахтиёр Мустафоев.

Жанубий Осиё — истиқболли минтақа

Жанубий Осиё билан иқтисодий ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар минтақанинг макроиқтисодий кўрсаткичлари ва ўсиш динамикаси билан боғлиқ. Дунёнинг ¼, аниқроғи 1,9 миллиард аҳолиси айнан ушбу минтақада истиқомат қилади.

Бундан ташқари, 3,5 триллион долларга тенг ялпи ички маҳсулот билан Жанубий Осиё дунёда энг тез — йилига 7,5 фоизгача ривожланаётган минтақа бўлиб турибди.

Бугунги кунда минтақанинг глобал иқтисодий ўсишга қўшган ҳиссаси 15 фоизни ташкил этмоқда, 2040 йилга бориб эса бу кўрсаткич 30 фоиздан ошиши мумкин. Жанубий Осиё ўсиш динамикасини сақлаб қолган ҳолда, жаҳон иқтисодиётининг янги локомотивига айланиши тахмин қилинмоқда.

Ишлатилмаган савдо салоҳияти

2020 йил якунига кўра, Марказий Осиё давлатлари ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми 4,4 миллиард долларга тенг бўлди. Бу Марказий Осиё минтақаси умумий ташқи савдо айланмасининг 3,2 фоизини (142,6 миллиард доллар) ташкил этди.

Марказий Осиё давлатларининг Жанубий Осиё билан савдо айланмасида Қозоғистон (52,8 фоиз), Ўзбекистон (31,2 фоиз) ва Туркманистон (10,4 фоиз) энг катта улушга эга.

Марказий Осиё давлатлари қандай маҳсулотлар экспорт қилиши ва Жанубий Осиё мамлакатлари импорти таркибининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатдики, бир-бирига мос келадиган товарлар бўйича Жанубий Осиё мамлакатлари импорти қарийб 560 миллиард долларни ташкил этади. Бу шуни англатадики, Марказий Осиё давлатлари ишлаб чиқарадиган маҳсулот учун Жанубий Осиёда ярим триллон долларга тенг талаб бор.

«Албатта, бу Марказий Осиё мамлакатлари Жанубий Осиё мамлакатлари импортининг кўрсатилган ҳажмини тўлдириши мумкин дегани эмас, лекин бу ўзаро савдода фойдаланилмаган катта салоҳият мавжудлигини кўрсатади», — дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.

Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё давлатлари билан савдоси

Ўзбекистоннинг 2020 йилда Жанубий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдосининг умумий ҳажми 1,38 миллиард долларни ташкил қилган. Бу мамлакатнинг умумий ташқи савдо ҳажмининг 3,8 фоизи дегани. Шунда экспорт 21 фоизга, импорт эса 23 фоизга ўсган.

Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан товар айланмасининг энг катта қисми Афғонистон — 56,2 фоизга, Ҳиндистон — 32 фоизга ва Покистон — 8,9 фоизга тўғри келади.

Хулоса

Ўзбекистоннинг ушбу лойиҳадан умидлари катта. Ҳатто, Афғонистонда ҳокимият тепасига «Толибон» ҳаракатининг келиши ҳам расмий Тошкентни бир зум тўхтатгани йўқ. Абдулазиз Комилов етакчилигидаги Ташқи ишлар вазирлиги ҳаракат вакиллари билан интенсив алоқаларни йўлга қўйиб улгурди.

Бевосита лойиҳа тақдирига келадиган бўлсак, Тошкентнинг Ашраф Ғани даврида эришган уч томонлама келишуви «Толибон» даврида ҳам ўз кучини сақлаб қолмоқда.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Жумладан, 2021 йилнинг 30 ноябрь куни Афғонистон Муваққат ҳукумати вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги мамлакат делегацияси билан Кобул шаҳридаги учрашувда «Мозори Шариф–Кобул–Пешовар» темир йўли қурилиши каби инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни имкон қадар тезроқ бошлашга тайёрлигини тасдиқлаган.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон ўртасида уч томонлама ҳамда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон, Покистон ўртасида кўп томонлама музокарала бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Йиғилиш якунида томонлар тез орада, илгари сурилган темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, ишчи гуруҳлар йиғилишини доимий равишда ўтказиш ва дастлабки техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиққандан сўнг, лойиҳага халқаро молия институтларини жалб қилиш бўйича келишиб олган. Жараён давом этмоқда, кузатишда давом этамиз.

Фаррухжон Муродқулов тайёрлади.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади