
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Сайт 2022 йилнинг ёзигача ишга туширилади.
АҚШнинг General Motors (GM) компанияси фойдаланилган автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи CarBravo номли веб-сайтни ишга туширади. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Дилерлар сайт орқали ҳам GM, ҳам бошқа компания автомобилларини сотади. Хизмат 2022 йилнинг ёзигача ишга туширилади.
CarBravo эски автомобиль сотувчиси CarMax, шунингдек, автомобилларни фақат интернет орқали сотувчи Carvana компаниясидан ҳам ўзиб кетиши кутилмоқда.
Аввалроқ Toyota АҚШ автомобиль бозорида General Motors’ни ортда қолдириб, етакчига айлангани хабар қилинганди.