Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

«Севимли» бошқа телеканаллар қаторида Кинематография агентлигидан буюртма қабул қилган

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазият юзасидан ўрганиш ишларини бошлаганини маълум қилди.

«Севимли» бошқа телеканаллар қаторида Кинематография агентлигидан буюртма қабул қилган

Кинематография агентлиги «Сабрия» сериалидаги беҳаё саҳна мавзуси Фирдавс Абдухолиқов шахсига уланиб кетгани қайд этилган мақола юзасидан расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, сўнгги пайтлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган «Сабрия» телесериали Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинмаган ва давлат маблағлари юқоридаги сериалга йўналтирилмаган. 

Мазкур сериалнинг Кинематография агентлигига алоқаси йўқ. Ушбу сериаллар хусусий студиялар томонидан мустақил равишда ишлаб чиқарилган ва Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши томонидан кўриб чиқилмаган. Агентлик Бадиий кенгаши давлат буюртмасига биноан суратга олинган маҳсулотларни ҳамда кинотеатрларда намойиш учун рухсат сўраб мурожаат қилинган фильмларнигина кўриб чиқиш ваколатига эга.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил ноябрь ойида «Ўзбекфильм» студиясига ташрифи давомида берилган топшириқлар бўйича 92-сонли баёни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 декабрдаги ёзма топшириғига мувофиқ Кинематография агентлигига ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига нодавлат телеканаллар билан ҳамкорликда сериаллар суратга олиш топшириғи юклатилган. 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кино санъатини ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 7 апрелдаги фармонида миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга агентлик томонидан ҳар йили 12 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда субсидия маблағлари ажратиш белгиланган.

Қонунчиликка мувофиқ, Агентлик бош директори у ёки бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш, киностудия ва телеканалларга сериал ишлаб чиқаришни тўғридан-тўғри топшириш ваколатига эга эмас. Агентлик қайси телеканаллар ва хусусий студиялар билан ишлаши Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган Кинематография агентлиги ҳузуридаги Бадиий кенгашнинг мутлақ ваколатига киради ва ушбу масала кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози асосида ҳал этилади. 

Бундан ташқари, киностудиялар ва телеканаллар тақдим этган сериаллар лойиҳалари ва уларнинг харажатлар сметаси Агентлик ҳузуридаги Экспертлар кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, кенгаш аъзоларининг сериални ишлаб чиқаришни молиялаштириш тўғрисидаги коллектив қароридан кейин шартнома тузилиши мумкин.

Таъкидланишича, мақолада Кинематография агентлиги томонидан нафақат «Севимли» телеканали билан, балки бошқа телеканаллар ва киностудиялар билан ҳамкорликда суратга олинган сериаллар ҳақида айтилмаган. Бу муҳим фактни инобатга олмаслик жамоатчиликда янглиш фикрнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. 

«Кинематография агентлигига мурожаат қилган барча киностудиялар ва телеканаллардан тушган сериаллар лойиҳаларини кўриб чиқиб, талабга жавоб берган ишлар Бадиий ва Эксперт кенгашлари тасдиғидан ўтказилиб, сўнгра молиялаштирилади. Қайд этиш жоизки, Агентлик сериаллар ишлаб чиқаришда учта йўналишда ишлайди», дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, булар давлат буюртмаси асосида, телеканаллар билан тенг шерикчилик асосида ва киностудиялар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик асосида. Бундай ко-продукция усулида ишлаш телесериаллар соҳасини ривожлантириш учун илк қадамлардир. 2021 йилда агентлик томонидан 10 та сериал ишга туширилган, 10 та сериал жами 454 қисмдан иборат. 

Шундан киносериаллар 51 қисм, телесериаллар 403 қисм. Кинематография агентлиги 5 та бадиий фильмларнинг сериал версиясини яратиб, телеканалларга бепул тақдим этган. Улар сирасига «Ибрат», «Авлоний», «Сумбул», «Илхақ», «Беҳбудий» каби сериаллар киради.

Давлат ва хусусий студияларга буюртма бериш орқали эса «Маҳалладошлар» («Ўзбекфильм», 16 қисм), «Қодирхон» («Fan Entertainment» МЧЖ, 120 қисм), «Орзулар палатаси» («MY Films» МЧЖ, 100 қисм) сериаллари суратга олинган. «Севимли» ва «Менинг юртим» телеканаллари «Орзулар палатаси» (1 фасл тугалланган, эфирга узатиш ҳали бошланмаган) ва «Қодирхон» сериалларини эфирга узатади.

Давлат студиялари ва телеканаллар билан тўғридан-тўғри молиялаштириш орқали Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда “Тузоқ” (СевимлиТВ, 120 қисм) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Нажоткорлар” (ЗўрТВ, 63 қисм, тугалланган) сериаллари ишлаб чиқарилмоқда. Эслатиб ўтиш жоизки, ушбу ҳамкорликдаги сериалларнинг қолган 50 фоиз маблағлари эфирга узатадиган телеканаллар томонидан қопланади. Мақолада тилга олинган “Она замин” сериали Севимли телеканал томонидан мустақил молиялаштирилган бўлиб, ушбу маҳсулотнинг агентликка умуман алоқаси йўқ.

Баёнотга кўра, «Севимли» телеканали Кинематография агентлиги билан тенг шерикчилик асосида сериал ишлаб чиқаришдан ташқари агентликни мунтазам қўллаб-қувватлаб келади. Хусусан, телеканал Ўзбекистон Миллий кинофонди ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти мурожаатига асосан асл негативлари йўқотилган 65 та бадиий, 87 та мультипликацион фильмларни, ўзбек киноси дурдона асарларини Россия давлат кинофондидан рақамлаштирилган ҳолда қайтариш лойиҳасига тўлиқ ҳомийлик қилган. 

Улар орасида «Алишер Навоий», «Тохир ва Зуҳра», «Тошкент нон шаҳри», «Маҳаллада дув-дув гап», «Келинлар қўзғолони», «Суюнчи», «Насриддиннинг саргузаштлари» каби ўзбек киносининг дурдоналарини санаш мумкин.

Шунингдек, Севимли телеканали 3 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағларини агентлик буюртмасига биноан бадиий фильмлар ишлаб чиқараётган хусусий киностудияларга молиявий ёрдам сифатида тўлаб берган. Ушбу тадбир молиялаштирилиши кечиккан лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва суратга олиш ишларида узулишлар рўй бермаслиги учун амалга оширилган. 

Молиявий кўмак олган фильмлар қаторида Ҳилол Насимовнинг «Мерос», Муҳаммадали Искандаровнинг «Мен террорчи эмасман», Али Ҳамроевнинг «Самарқандда қовун таровати», ёш режиссёр Мурод Иноғомовнинг «Талваса» каби фильмлари мавжуд.

«Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, 2018 йилгача Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган кино ва телесериаллар йўқ эди. Бу амалиёт юқоридаги фармойиш ва қарорлардан сўнг йўлга қўйилиб, ислоҳотлар натижасида 2021 йилнинг ўзида 5 та киносериал, 5 та телесериал яратилди. Лекин бу қилинган ишлар етарли эмас», дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, йил давомида агентлик 5 та телесериал суратга олса, бу вақт давомида хусусий студиялар мустақил равишда бир неча баробар кўпроқ сериалларни олмоқда ва умумий манзарага улкан таъсир кўрсатмоқда. Келгусида мазкур хусусий студиялар билан ҳамкорликда ишлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашмасдан, аммо, суратга олинаётган кино маҳсулотларини бадиий ва ғоявий мазмунини баҳолайдиган махсус консультатив Бадиий кенгаш ташкил этиш зарурлиги таъкидланган.

«Ушбу тавсиявий ҳарактерга эга кенгашга кино санъати соҳасидаги малакали, етук ва профессионал мутахассислар жалб этилишини таклиф қиламиз. Мустақил равишда телесериаллар олаётган хусусий студияларни Бадиий кенгашга мурожаат қилиб, маҳсулотнинг мазмун-моҳиятини оширишга ҳаракат қилишга чорлаймиз», дейилади баёнотда.

Маълумот учун, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазият юзасидан ўрганиш ишларини бошлаганини маълум қилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади