
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Республиканинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.
Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда, ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистондаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.
Республиканинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.
Аввалроқ ФВВ барча электр ва газ мосламаларини тармоқдан узиб қўйишни сўраганди.