Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Маҳсулот ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини кенгайтириш дастури қабул қилинди

Президентнинг республикада ишлаб чиқаришни ривожлантиришга оид қарори имзоланди.

Маҳсулот ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини кенгайтириш дастури қабул қилинди
Фото: «ridus.ru»

Ўзбекистонда маҳсулот ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини кенгайтириш дастури қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум қилинишича, Президентнинг 24 январдаги «Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Қайд этилишича, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш тизими самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) баҳолаш тизимини жорий этишни назарда тутади:

  • тармоқ раҳбарлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси ва ҳокимлар — янги турларни ўзлаштириш орқали ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар ва хизматлар билан тўлдириш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, импортни мақбуллаштириш учун;
  • тармоқлар раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари ва ҳокимларнинг маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ёрдамчилари — ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини ўрнатиш ҳамда ривожлантириш, ҳамкорларга ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар техник параметрлари ва сифатини тегишли талаблар ва стандартларга мослаштиришга кўмаклашиш учун.

Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида маҳаллий маҳсулотлар контентини кенгайтириш бўйича рақобатбардош шароитлар яратиш мақсад қилинган. Бунда қуйидагилар кўзда тутилган:

  • йирик инвестиция лойиҳалари бўйича халқаро тендерлар ўтказиш жараёнида маҳаллий маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарувчиларнинг қатнашиш имкониятларини кенгайтириш;
  • ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштирадиган тендер савдолари иштирокчиларига асосий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун тез эскирадиган ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ўрта муддатли кафолатланган шартларда харид қилиш бўйича имкониятлар бериш.

Бундан ташқари, янги дастур хорижий ва маҳаллий инновацион технологиялар трансферини молиялаштиришнинг самарали тизимини яратишни ўз ичига олган. Шунингдек, ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирадиган корхоналарнинг ходимларини уларнинг бошқарув органлари томонидан тасдиқланган шартлар ва тартиблар асосида рағбатлантириш асосий вазифалар сирасига киради.

Таъкидланишича, 2022 йилга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини кенгайтириш дастури тасдиқланган. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг прогноз параметрлари;
  • янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш йиғма кўрсаткичлари;
  • иқтисодиёт тармоқлари томонидан янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш бўйича лойиҳалар рўйхати;
  • ҳудудий корхоналар томонидан янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш бўйича лойиҳалар рўйхати ва бошқалар.

Шу билан бирга, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўшма молиялаштириш йўналишида Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

  • маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш жараёнларида технологик кўмаклашиш, хорижий мутахассислар ва консалтинг компаниялари томонидан жиҳозларни ўрнатиш ва ишга тушириш;
  • тендерлар ёки технология лицензиарларининг энг яхши таклифларини танлаш асосида аниқланадиган замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар қийматининг 50 фоизини тўлашга.

Ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўшма молиялаштириш йўналишида инвестиция шартномалари доирасида жалб қилинган хорижий инвесторларнинг маблағлари, биринчи навбатда, илмий тадқиқотлар ва тижоратлаштиришга тайёр бўлган технологиялар трансферини қўшма молиялаштиришга йўналтирилади.

Тармоқлараро кооперацияни қўллаб-қувватлаш соҳасида трансферга тайёр илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш мақсадида Электрон кооперация портали орқали сотишга рухсат берилади.

Шунингдек, республика ҳудудида аввал ишлаб чиқарилмаган, маҳаллий корхоналар томонидан ўзлаштириладиган маҳсулотларни давлат органлари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар томонидан ўрта муддатли шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш тизими жорий этилади. Бунда:

  • кафолатли харид қилиш шартномалари бўйича танловлар ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар рўйхати доирасида амалга оширилади;
  • ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар рўйхати Давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали, Электрон кооперация портали ҳамда манфаатдор вазирлик ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.

Бунда давлат органлари ва устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларга ўзининг импорт маҳсулотларга талаби асосида мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни ўзлаштираётган корхоналар билан кафолатли харид қилиш тўғрисидаги шартномаларни тузишга рухсат берилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24 январдан кучга кирган.

Аввалроқ Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ажратилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги ҳудудларда 200 та янги саноат зонаси ташкил этилиши ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади