Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Таҳлил 18:00 · 29.01.2022

Кризис даврида рекорд даромад кўрган Apple: компания акциялари сотиб олишга арзийдими?

Apple 2021 йил октябрь-декабрь ойларида рекорд даражада юқори даромад кўрди.

Кризис даврида рекорд даромад кўрган Apple: компания акциялари сотиб олишга арзийдими?
Фото: «applespbevent.ru»

Apple компонентларни етказиб бериш занжиридаги қийинчиликларга қарамай, 2021 йил октябрь-декабрь ойларида рекорд даражада юқори даромад кўрди. Шунингдек, компаниянинг iPad’дан ташқари барча қурилмалари савдоси ошди. Apple акциялари молиявий ҳисобот эълон қилинганидан кейин 6 фоизга ўсиб, ҳар бир акция учун 168,3 долларни ташкил этди. Forbes нима учун Apple акцияларини сотиб олиш муҳимлиги ҳақида маълумот берди.

Хабар қилинишича, Apple 2021 йил октябрь-декабрь ойларида рекорд даражада юқори даромадни қайд этган. Компания таркибий қисмларни етказиб бериш занжиридаги инқирозни енгишга муваффақ бўлган. Рекорд савдолар iPhone, Mac, Apple Watch ва AirPods маҳсулотларида қайд этилган. Молиявий ҳисоботлар эълон қилингандан сўнг Apple акциялари бозор олди савдоларида 6 фоизга ошиб, ҳар бир акция учун 168,3 долларни ташкил қилган.

Бу нимани англатади?

Apple компаниясининг 2022 молиявий йил биринчи чорагидаги даромади (2021 йил 25 декабрда якунланган) 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга ўсиб, 123,95 миллиард долларни, фойдаси эса 25 фоизга ўсиб, 34,63 миллиард долларни ташкил этди. Таҳлилчилар прогнозига кўра, даромад атиги 118,6 миллиард долларга етиши керак эди, холос.

Шунингдек, Apple iPad’дан ташқари барча тоифаларда қурилмалар сотуви бўйича таҳлилчиларнинг прогнозларидан ошиб кетган. iPhone даромади 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ўсиб, 71,63 миллиард долларни ташкил этган, Mac даромади эса 24 фоизга ўсиб, 10,85 миллиард долларни ташкил этган.

Фақатгина iPad сотуви йилига 14 фоизга тушиб, 7,25 миллиард долларни ташкил этган. Apple 2021 йил сентябрида iPhone 13’нинг сўнгги моделларини чиқарган ва октябрдан декабргача бўлган вақт янги қурилмалар сотувининг биринчи тўлиқ чораги бўлган.

Маълумотларга кўра, чип етказиб бериш занжири муаммолари ўтган чоракда компанияга 6 миллиард доллардан кўпроқ зарар келтирди. Айни пайтда таҳлилчилар Apple’нинг 10 миллиард доллар йўқотишини кутган эди. Шунингдек, компания таркибий қисмларни етказиб бериш занжири билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда давом этмоқда ва 2022 йилнинг март ойида тугайдиган кейинги чоракда янги даромад рекордини ўрнатишни режалаштирган. Компания бош директор Тим Кук кейинги чоракда чипларни етказиб бериш яхшиланишини кутмоқда.

Нега буни билиш муҳим?

Ишлаб чиқарувчилар учун микрочиплар етишмаслиги муаммоси 2020 йил охирида сезила бошлаган. Коронавирус пандемияси туфайли саноатнинг турли тармоқларида: маиший техника, тиббий асбоб-ускуналар, компьютерлар ишлаб чиқаришда яримўтказгичларга талаб ошган. Шу билан бирга, автомобилларга талаб пасайган, лекин 2020 йилнинг иккинчи ярмида автомобиль бозори тиклана бошлагач, тақчиллик юзага келган. Шундан кейин заводда энг йирик чип ишлаб чиқарувчи TSMC билан муаммолар ва ушбу бозорнинг бошқа ўйинчилари билан келишмовчиликлар юзага келган.

Шундай бўлса ҳам, дунёда ҳамон сақланиб қолаётган дефицитга қарамай, Apple ўзининг устун мавқеи туфайли компонентлар етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни биринчилардан бўлиб ҳал қилган. Бироқ, мутахассислар COVID-19 нинг янги штаммлари, юк ташиш нархининг кескин ўсиши ва ишчи кучи танқислиги глобал таъминот занжирини четлаб ўтмаслигидан огоҳлантирмоқда.

Асосий мижози Apple бўлган чип ишлаб чиқарувчи STMicroelectronics NV аввалроқ чип танқислиги 2023 йилгача давом этишини айтган эди. Шунингдек, Байден маъмурияти глобал яримўтказгич танқислиги камида 2022 йилнинг иккинчи ярмигача давом этишини айтган.

Инвесторлар учун

Apple технология соҳасидаги компаниялар орасида нақд пул захиралари (2021 йил охирида тахминан 200 миллиард доллар) бўйича етакчи ҳисобланади, шунинг учун АҚШнинг Федерал захира тизими томонидан фоиз ставкаларининг ошиши компаниянинг молиявий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатмайди. Таъкидланишича, шунча нақд пул билан Apple ўз вазифасини қарз олмасдан ҳам бажара олади.

«Система Капитал» активларини бошқарувчи Дмитрий Терпеловнинг айтишича, Apple нафақат микрочипларни етказиб бериш занжирлари билан боғлиқ қийин вазиятни муваффақиятли енгиб чиқмоқда, балки ўз ускуналари ва хизматларига рекорд даражадаги юқори талабни сақлаб келмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу омиллар компания акцияларини қўллаб-қувватлайди ва яна бир неча чорак ёки ҳатто йиллар давомида шундай давом этиши мумкин.

Шунингдек, Apple қоғозларини арзон нархларда сотиб олиш керак, чунки улар нафақат инқироздан омон қола олади, балки бозордан тезроқ тикланади.

Маълумот учун, аввалроқ Apple дунёдаги энг қиммат бренд деб топилганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади