Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Шавкат Мирзиёевга Тошкентда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдим қилинди

Пойтахтда инсон қадри индексини жорий этиш бўйича таклиф тайёрланган.

Шавкат Мирзиёевга Тошкентда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдим қилинди
Фото: Президент матбуот хизмати

31 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб аҳоли ҳаёт даражасини маҳаллалар кесимида ўрганиш натижалари ҳақида маълумот берилди.

Маълумки, дунёда Инсон тараққиёти индекси бор. У аҳолининг ҳаёт сифати, саводхонлик даражаси ва умри давомийлигини қиёсий баҳолайдиган кўрсаткичдир. Бу давлат раҳбари илгари сурган «инсон қадрини улуғлаш» ғояси билан ҳамоҳанг.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрида Инсон қадри индексини жорий этиш бўйича таклиф тайёрланган. Бунинг учун Чилонзор, Учтепа, Сергели ва Юнусобод туманларидан биттадан маҳалла танлаб олиниб, аҳоли ўртасида 56 хил масала бўйича сўровнома ўтказилган. Бу орқали маҳаллада қайси соҳа оқсаётгани, одамларда нималарга талаб борлиги аниқланган.

Тақдимотда шундай таҳлилни синов тариқасида пойтахт маҳаллалари кесимида йўлга қўйиш, унинг натижаларига қараб, муайян ҳудудга эътиборни кучайтириш таклифи билдирилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Бунинг мезонлари қандай бўлади? Олти ой ёки йил якунида нимага эришилади? Шунинг учун илмий асосланган тизим керак. Шаҳар ҳокимлигида Ситуацион марказга ўхшаш таҳлил маркази ташкил қилиш, дастурий маҳсулот яратиш зарур.

Маҳаллабай ишлаш осон эмас, зиммамизга катта масъулият олаяпмиз. Бу тизим қайси маҳаллага, қайси кўчага биринчи бўлиб киришни кўрсатиб бериши керак. Ҳамма ишларни жамоатчилик билан маслаҳатлашиб, маҳаллий кенгашларда тасдиқлаб, тартиб билан бажариш зарур», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Индекс лойиҳасини мутахассислар билан муҳокама қилиб, ҳар томонлама такомиллаштириш, сектор раҳбарларига бу тизимни ўргатиш бўйича тавсиялар берилди. Бу уларнинг ўз иш услубини ўзгартиришга ундаши таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тақдимотда инвестиция ва экспорт масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Хусусан, бу йил пойтахтда 738 та лойиҳа бўйича жами 3 миллиард 800 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиши қайд этилди. Шундан 2 миллиард доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициядир. 500 та лойиҳа жорий йилнинг ўзида ишга туширилиб, 27 мингта янги иш ўрни ташкил этилади.

Инвестиция лойиҳаларини маҳаллалар кесимида шакллантириш чоралари, бу соҳада 2022-2026 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Тошкент шаҳрининг молиявий, иқтисодий имкониятлари кенглигини, ҳудудий лойиҳаларни кўпайтириб, ҳар бир туманга қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш мумкинлигини таъкидлади.

Ташқи савдо борасида ҳам «ўсиш нуқталари» белгилаб олинган. Хусусан, жорий йилда Тошкент шаҳри экспорти 1 миллиард 400 миллион доллар бўлиши кутилаётган бўлса, 2026 йилга бориб бу кўрсаткични 2 миллиард 500 миллион долларга етказиш мўлжалланган.

Йирик халқаро брендларни жалб қилиш орқали ҳам ички бозор талабини қондириш, ҳам экспортни ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Видеоалоқа орқали туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан маҳаллабай ишлаш масалалари юзасидан мулоқот бўлди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади