Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди

11:19 · 13.05.2025

Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади

10:44 · 13.05.2025

Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади

10:04 · 13.05.2025

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Япония Украина бўйича инқироз юзага келса, Европага суюлтирилган газ етказиб беришга тайёр — ОАВ

Япония ҳукумати ҳамкорлик сўрови билан япон компанияларига мурожаат қилиши мумкин.

Япония Украина бўйича инқироз юзага келса, Европага суюлтирилган газ етказиб беришга тайёр — ОАВ
Фото: «maritime-executive.com»

Япония Украина инқирози туфайли Европага газ етказиб беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда япон ОАВлари Kyodo ва NHK ҳукумат манбаларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, Украинадаги вазият кескинлашиб, Россия ва Ғарб ўртасида можарога олиб келиши мумкин бўлган тақдирда Япония ўз захираларининг бир қисмини Европага етказиб беришга тайёр. Япониядан буни АҚШ илтимос қилган.

Маълумотларга кўра, Япониядан қишки даврда Европага энергия ёрдами кўрсатишни АҚШ сўраган. Бу талаб Европа газ импортининг 40 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келиши билан ҳам боғлиқдир. Бироқ, биринчи навбатда, Япония ички эҳтиёжлар учун етарли миқдорда таъминотни таъминлаши керак. Япония ҳукумати ҳамкорлик сўрови билан япон компанияларига мурожаат қилиши мумкин.

«Халқаро энергетика агентлиги таъкидлаганидек, Россия давлат компаниялари айни пайтда табиий газ етказиб беришни тўхтатиб қўймоқда, бу эса европаликлар дуч келаётган рекорд даражадаги юқори нархларни келтириб чиқармоқда», — деган 7 февраль куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

Россиянинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили Владимир Чижов сўзларига кўра, «Газпром» Европа Иттифоқига газ экспортини кўпайтиришга мажбур эмас, у аллақачон қўшимча ҳажмларни етказиб бермоқда.

АҚШ ва ЕИ Европага газ етказиб бериш бўйича Осиё давлатлари билан музокараларни бошлаган. АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари, агар Россия иштирокида Украина бўйича можаро бошланса, Осиёнинг бир неча йирик табиий газ импорт қилувчи компанияларидан уни Европага жўнатишни сўраган.

Бундан ташқари, Оқ уй бошқа газ ишлаб чиқарувчилар, жумладан, Қатар, Нигерия, Миср ва Ливия билан фавқулодда газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Россия эса Украина билан можарони кучайтириш режаларини бир неча бор рад этган.

Аввалроқ Европадаги газ омборлари 85 фоизга бўшагани хабар қилинганди. Шунингдек, Европа Иттифоқи Озарбайжон билан газ етказиб беришни муҳокама қилиши ҳақида хабар берилди.

Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Янгиликлар 11:19 · 13.05.2025
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Янгиликлар 10:44 · 13.05.2025
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Молия, Янгиликлар 10:04 · 13.05.2025
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Янгиликлар 10:10 · 12.05.2025
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради