Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Бизнес 13:30 · 23.02.2022

Давлат қимматли қоғозларини норезидентлар томонидан сотиб олиниши учун ҳуқуқий асос яратилди

Қимматли қоғозлар бозорига дилерлик тушунчалари киритилмоқда.

Давлат қимматли қоғозларини норезидентлар томонидан сотиб олиниши учун ҳуқуқий асос яратилди
Фото: «advokatvolobuev.ru»

Давлат қимматли қоғозларини Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари сотиб олиши мумкинлиги белгиланмоқда. Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тўғрисидаги 82-сонли Қарори тасдиқланди.

Ушбу қарорга мувофиқ, давлат қимматли қоғозларини (кейинги ўринларда — ДҚҚ) Ўзбекистон Республикаси резидентлари (шу жумладан, жисмоний шахслар) ва норезидентлари сотиб олиши мумкинлиги белгиланмоқда. Шу вақтга қадар, ДҚҚни жисмоний шахслар ва норезидентлар ўртасида жойлаштирилиши назарда тутилмаган эди.

Қайд этиш керакки, Молия вазирлиги томонидан давлат қарзи портфелини диверсификациялаш ва валюта хатарларини пасайтириш мақсадида ДҚҚ чиқариш ҳажмини ошириш ва иккиламчи бозорни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Молия вазирлиги томонидан 2018 йилда 3 та аукционда 597,1 миллиард сўм, 2019 йилда 15 та аукционда 1 550 миллиард сўм, 2020 йилда 22 та аукционда 5 024 миллиард сўм ва 2021 йилда 64 та аукционда 4 866,3 миллиард сўм (соф 4 144,4 миллиард сўм) Давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунида 2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 6,0 триллион сўм миқдорида белгиланди.

ДҚҚ бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари доирасида 2021 йилда илк маротаба 5 йиллик ДҚҚ (100 миллиард сўм ҳажмда 14 фоиз йиллик купон тўлови билан) ва 2022 йилда 10 йиллик ДҚҚ (10 миллиард сўм ҳажмда 15 фоиз йиллик купон тўлови билан) муомалага чиқарилди.

ДҚҚ чиқариш графигини олдиндан эълон қилиш амалиёти жорий этилди ва шу графикка асосан аукционлар ҳар ҳафта сешанба кунининг биринчи ярмида ўтказиб келинмоқда.

Шу билан бирга, мазкур қарорга мувофиқ:

  • ДҚҚ бозорида дилер функцияларини бажариш учун бирламчи ва иккиламчи дилерлик тушунчалари киритилмоқда;
  • инфляцияга боғланган ДҚҚни чиқариш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, даромадлилик ва фоизларни ҳисоблашда Халқаро капитал бозорлари халқаро ассоциацияси (ICMA) томонидан қўлланиладиган формулалардан фойдаланиш мумкинлиги белгиланмоқда ҳамда аукцион натижалари бўйича ҳисоб-китоблар Т+0, Т+1 ва Т+2 халқаро стандартлари асосида амалга оширилиши белгилаб берилмоқда.

Бундан ташқари, халқаро идентификация кодларини (ISIN) бериш орқали ДҚҚни чиқариш имконияти яратилмоқда ҳамда ДҚҚ бўйича фоиз тўловларини тўлаш халқаро стандартларга мос ҳар олти ойда амaлга оширилиши белгиланмоқда.

ДҚҚ бозоридаги операциялар тўғрисидаги ахборотлар (аукцион ўтказиш бўйича эълонлар, аукцион натижалари ва инвесторлар учун зарурий маълумотлар) мунтазам равишда Молия вазирлиги, Марказий банк ва ЎзРВБнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши белгилаб қўйилмоқда.

Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ДҚҚ бозорини халқаро стандартларга мослаштириб, уни самарали бошқариш ҳамда халқаро инвесторларни ички молия бозорига жалб қилишга хизмат қилади.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади