Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Бизнес 8:30 · 24.02.2022

Ўзбекистоннинг 24 та ҳудуди қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади

Ҳудудларда арзон уй-жойларни қуриш ҳажми оширилади.

Ўзбекистоннинг 24 та ҳудуди қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади
Фото: «sbcargo.ru»

Ўзбекистоннинг 24 та туман ва шаҳарлари қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Бу ҳақда Nоrma хабар берди.

Маълум қилинишича, Президентнинг 2022 йил 21 февралдаги «Уй-жой қурилиши ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, қурилиш соҳаси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ҳудудларда аҳоли учун арзон уй-жойлар қурилишини таъминлаш учун республиканинг 24 та туман ва шаҳарлари қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади.

Шунингдек, республиканинг 8 та туманида хом ашёни қазиб олиш, қайта ишлаш ва лаборатория синовидан тайёр қурилиш ва қоплама материаллари ишлаб чиқаришгача бўлган қўшилган қиймат занжирини яратувчи қурилиш материаллари кластерлари шакллантирилади.

Бошқа ҳудудлар билан саноат кооперациясини ташкил этиш ҳисобига республиканинг 16 та туман ва шаҳрида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ҳар бир ҳудудда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қурилиш объектларини лойиҳалашдан то тайёр кўп қаватли турар-жой биноларини қуришгача бўлган қиймат занжирини яратиб, камида битта уй-жой қурилиши кластерини ташкил этилади.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 мартдан бошлаб барча юридик шахсларга республикада ишлаб чиқарилган цемент, цемент клинкери ва қурилиш ойналарини тўғридан-тўғри шартномалар асосида чекловларсиз (квоталарсиз) экспорт қилишга рухсат берилди.

Шунингдек, Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги 2024 йил 1 январгача бўлган муддатда маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга (уларнинг ваколатли вакилларига) қурилиш материалларини автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида барча давлатларга, шу жумладан қўшни давлатларга олиб ўтиш харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратади.

Қайд этилишича, «Ўзсаноатқурилишбанк»га қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштириш учун банкнинг камида 300 миллион доллар эквивалентидаги халқаро корпоратив облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш, шунингдек, 2022 йил охиригача давлат кафолатисиз уй-жой қурилиши кластерларини қўллаб-қувватлаш учун хорижий кредит линиялари ҳисобидан 150 миллион доллар жалб этиш чораларини кўриш топширилди.

Хоразм вилояти бўйича Президентнинг 2021 йил 25 августдаги «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфраструктура билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланган инвестиция лойиҳалари қиймати 50 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда белгиланган.

Таъкидланишича, умумий қиймати 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатлари ушбу тартибга мувофиқ ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги керак.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022 йилда янги ташкил этилган қурилиш материаллари ва уй-жой қурилиши кластерларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш дастури;
  • 2022–2023 йилларда янги норуда конларини шакллантириш учун геология-қидирув ишларини амалга оширишнинг мақсадли режаси;
  • уй-жой қурилиши ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари режаси.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2022 йил 22 февралдан кучга кирди.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида камида биттадан уй-жой қурилиши кластерлари ташкил этилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда уй-жой бошқарув компаниялари фойда ва мулк солиғидан озод этилиши ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади