
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Express Dookon жамоаси билан бошқа лойиҳада тажриба ўтказилади.
Express Dookon хизмати 1 март куни соат 22:00 да ёпилади. Бу ҳақда лойиҳа асосчиси Акмал Пайзиев маълум қилди.
Лойиҳа бир йил аввал бошланган. Express Dookon маҳсулотларни 3 километр радиусдаги омборалрдан етказиб берган. Хизмат асосан шаҳар марказида кўрсатилган.
Тадбиркорнинг қайд этишича, февраль ойининг ўзида лойиҳа 190 миллион сўм зарар кўрган. Ҳатто, зарар 300 миллионга етган ойлар бўлган.
«Бозоримиз ҳали бундай маҳсулотларга тайёр эмаслигини англадик. Эҳтимол, лойиҳани бироздан кейин жонлантирармиз», — деб ёзади тадбиркор.
Қайд этилишича, Express Dookon жамоаси билан бошқа лойиҳада тажриба ўтказилади.