Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

«Атлас байрами» V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Матбуот анжуманида Марғилон шаҳрига «Жаҳон ипак ва икат ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилиши маълум қилинди

«Атлас байрами» V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

2022 йилнинг 20–22 октябрь кунлари Марғилон шаҳрида «Атлас байрами» V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль Туризм ва маданий мерос вазирлиги, UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, UNESCO’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, UNFPA’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Марғилон шаҳар ҳокимлиги ва Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази томонидан ўтказилади.

12 октабрь куни Туризм ва маданий мерос вазирлиги биносида ана шу фестивалга бағишланган матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманида Халқаро ҳакамлар ҳайъати раиси Акбар Ҳакимов, бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, UNESCO’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади, «Ҳунарманд» уюшмаси бўлим бошлиғи Бахтиёр Аллаев ва Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов иштирок этди.

«Фестивалнинг энг аҳамиятли жиҳатларидан бири шуки, унитнг доирасида Марғилон шаҳрига ‘Жаҳон ипак ва икат ҳунармандлари шаҳриʼ мақоми берилади, бу эса Марғилоннинг Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши тармоғига киритилишини таъминлайди. Мазкур мақом Марғилоннинг ўзбек ҳунармандчилигини асраб-авайлашдаги муҳим ролини янада оширади. Атлас байрамида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Малайзия, Ҳиндистон, Туркия, Таиланд, Бангладеш, Индонезия, АҚШ, Латвия, Мўғулистон, Италия ва бошқа мамлакатлардан ҳунармандлар, маданият арбоблари, дизайнер ва мутахассислар иштирок этадилар», — дейди Азиз Абдуҳакимов.

Таъкидлаш керакки, фестивалдан олдин, яъни 16–19 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳунармандлари ва дизайнерлари учун анъанавий тўқимачиликнинг ҳар хил турларига бағишланган анъанавий ҳунармандчилик, этник дизайн ва тадбиркорлик бўйича тўрт кунлик тренинглар ўтказилади. Мазкур тренинг иштирокчиларига сертификатлар топширилади.

Тадбирда нутқ сўзлаган Сара Ношади фестивалнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.

«Фестиваль анъанавий ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ‘nou-xau’ни оммалаштириш орқали номоддий маданий меросни асраб-авайлашга ҳисса қўшади. Шунингдек, ўзбек тўқимачилигининг барча турларида, пахтачиликдан тортиб ипак матолар, гилам ва каштачилик ёки кийим-кечак дизайнигача бўлган барча турдаги анъанавий ҳунармандчиликнинг сифати ва дизайнини яхшилашга кўмаклашади. Бундан ташқари, фестиваль миллий ва халқаро ҳунармандлар, ишлаб чиқарувчилар, анъанавий тўқимачилик бўйича мутахассислар, дизайнерлар ва мода мутахассисларини бирлаштиради», – дейди Сара Ношади.

Фестивалнинг очилиш маросими доирасида эса Марғилон шаҳрига «Жаҳон ипак ва икат ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилади, бу эса Марғилоннинг World Crafts Council – Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши тармоғига киритилишини таъминлайди. Мазкур мақом Марғилоннинг ўзбек ҳунармандчилигини асраб-авайлашдаги муҳим ролини янада оширади.

Қайд этиш керакки, фестивалда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Малайзия, Ҳиндистон, Туркия, Таиланд, Бангладеш, Индонезия, АҚШ, Латвия, Мўғулистон, Италия ва бошқа мамлакатлардан ҳунармандлар, маданият арбоблари, дизайнер ва мутахассислар иштирок этади. Уларнинг иштироки эса анъанавий тўқимачилик соҳасидаги услублар, нақшлар, анъана ва техникалар ҳақида фикр алмашиш имконини беради. Уларнинг иштироки маҳаллий ва ёш ҳунармандлар учун муҳим илҳом манбаи бўлади. Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги туризм элчиси, таниқли модельер Риту Бери хоним каби санъат намояндалари ўз иштироклари билан фестивалга кўрк бағишлайди.

Фестиваль дастуридан, шунингдек, халқаро конференция, давра суҳбати, мода намойишлари ва кўргазма каби бошқа йирик тадбирлар ҳам ўрин олган. Хусусан, «Замонавий дунёда анъанавий тўқимачиликнинг ўрни» халқаро конференциясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади, унда Марказий Осиё мамлакатлари, Ҳиндистон, Италия, Болгария, Мўғулистон, Россия ва бошқа мамлакатлар ва минтақалардан 15 нафарга яқин маърузачилар иштирок этиши режалаштирилган. Конференция материаллари Ўзбекистонда анъанавий тўқимачилик ва кийим-кечак дизайнининг ҳозирги ҳолатини ривожлантириш стратегиясини баҳолаш ва ишлаб чиқишнинг муҳим кўрсаткичига айланади.

Қолаверса, «Буюк ипак йўли меросхўрлари» анъанавий тўқимачилик халқаро кўргазмаси ҳам бошланади, унда турли мамлакатлар вакиллари иштирокида турли тўқимачилик ҳунармандчилиги намойиш этилади. Шу билан бирга, фестивалдан анъанавий мато ва гилам ишлаб чиқариш бўйича мастер-класслар, театрлаштирилган ва мусиқали томошалар, ҳунармандчилик ярмаркаси, Марказий Осиё, Осиё-Тинч океани ва Европа дизайнерларининг мода намойишлари, анъанавий ўзбек ижрочилари иштирокидаги гала-концерт ҳам ўрин олган.

Албатта, бу тадбирлар биргаликда ўзаро тажриба алмашиш ва ўрганиш учун платформа яратади ҳамда Ўзбекистондаги бой ва қадимий ҳунармандчилик анъаналари ҳақида маҳаллий ва халқаро хабардорликни оширишга ёрдам беради.

Маълумот учун, «Атлас байрами» анъанавий тўқимачилик фестивалига 2015 йилда асос солинган. Фестивалдан кўзланган мақсад анъанавий ўзбек тўқимачилик соҳасида номоддий маданий меросни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, шунингдек, ўзбек тўқимачилигининг барча йўналишларида, пахтачиликдан тортиб, ипак газламалар, гиламлар, каштачилик ёки мода дизайнигача бўлган анъанавий ҳунармандчиликнинг сифати ва дизайнини яхшилаш. Бундан ташқари, фестивалнинг узвий мақсадлари – ўзбек тўқимачилик анъаналарига бўлган билим ва қизиқишни кейинги авлодга ўтказишни таъминлаш, анъанавий тўқимачилик соҳасида халқаро тажриба алмашиш учун платформа яратиш, ўзбек тўқимачилик саноатининг халқаро майдонда эътироф этилишига ҳисса қўшишдир.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади