Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Ўзбекистонда Wildberries савдо-логистика мажмуаси ташкил этилади

Россиянинг Wildberries маркетплейси Ўзбекистондан тайёр маҳсулотлар — тўқимачилик, чарм, қурилиш материаллари ва электр жиҳозларини сотиш бўйича логистика мажмуасини ташкил этади. Лойиҳанинг умумий қиймати 130 млн долларга тенг. Мажмуа ишга тушиши билан 5000 та янги иш ўрни яратилади

Ўзбекистонда Wildberries савдо-логистика мажмуаси ташкил этилади
Фото: Инвистициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев энг йирик халқаро маркетплейслардан бири ҳисобланган Wildberries компанияси асосчилари Владислав ва Татяна Бакалчукларни қабул қилди. Бу ҳақда Инвистициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Россия компанияси раҳбарияти ҳамда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Шунингдек, учрашув давомида Россия билан ўзаро савдодаги товар гуруҳлари таркибида сифат жиҳатидан катта ўзгариш рўй бергани ва бугунги кунда уларнинг 70% юқори қўшилган қийматга эга товарлар эканлиги қайд этилди. Ўзбекистон электрон тижорат бозорида талабнинг ўсиши ҳақида сўз борди, унинг ҳажми йил охирига қадар 1 миллиард долларни ташкил қилиши кутилмоқда. Бунинг сабаблари Интернетнинг кенгқамровлиги ва ёш фаол фойдаланувчиларнинг кўплиги билан боғлиқ.

Тайёр ўзбек маҳсулотларини маркетплейс орқали сотиш учун компаниянинг логистика комплексини Ўзбекистонда ташкил қилиш истиқболлари муҳокама қилинди. Тошкент шаҳрида барча тегишли хизматларни кўрсатувчи Wildberries логистика мажмуасини, шунингдек, товарларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш учун божхона ва сертификатлаштириш органларининг «ягона ойна» хизматларига эга саралаш марказини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 130 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳа ишга тушиши билан 5000 та янги иш ўрни яратилади.

Шу нуқтаи назардан, маркетплейс орқали сотишга чиқариш учун биринчи босқичда ўзбек ишлаб чиқарувчилари томонидан 900 миллион доллардан ортиқ тўқимачилик маҳсулотлари, 121,5 миллион долларлик чарм маҳсулотлари, 172,2 миллион долларлик маиший электротехника буюмлари ҳамда 382,5 миллион долларлик қурилиш материаллари етказиб беришга тайёрлик билдирилди.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида компания ўзбекистонлик тадбиркорларни сотувчилар сифатида рўйхатдан ўтказиш имкониятини яратади, электрон платформада ишлаш ва ўз товарлари сотиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўзбек ва рус тилларида ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун онлайн семинарлар ўтказади, шунингдек, янги ўзбек брендларини яратиш фабрикасини ишга туширади. Унда маркетинг тадқиқотлари, бозор таҳлиллари ўтказилади ва тегишли брендлар ишлаб чиқилади.

 

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади