
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Давлат солиқ қўмитаси хабар беришича, Ўзбекистонда 100 млн сўмдан юқори солиқ қарзи мавжуд қурилиш корхоналари сони 679 тани ташкил этмоқда
Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига 100 млн сўмдан юқори солиқ қарзи мавжуд қурилиш корхоналари сони 679 тани ташкил этади.
Маълум бўлишича, уларнинг жами қарздорлиги 279,9 млрд сўм. Шундан 48,8 млрд сўми, яъни 17 фоизи солиқ қарзи энг кўп бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида қурилиш корхоналарининг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари – ТОП-3:
- Тошкент шаҳри – 60,5 млрд сўм;
- Тошкент вилояти – 30 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти – 22 млрд сўм.