
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
«Менинг катта ниятим – юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин», — деди Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида 1 мингга яқин корхона савдога чиқарилишини таъкидлади.
Давлат раҳбари келаси йили «катта хусусийлаштириш» бошланиши, 1 мингга яқин корхона савдога чиқарилишини таъкидлади.
«Менинг катта ниятим – юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин.
Шунинг учун, топшириқ бердим. Кейинги йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банкларимизни акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади. Бу чинакам халқ IPOси бўлишига ишонаман», — деди Президент.