
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Марказий банкга кўра, 2021 йилда Ўзбекистондаги банкларнинг соф даромади 5,6 трлн сўмни ташкил этган
Регулятор Ўзбекистон банкларининг 2022 йилнинг 11 ойидаги даромади кўрсаткичларига оид маълумотларни тақдим этди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Маълум қилинишича, ноябрь ойида банкларнинг фоизли даромадлари 56 787 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2021 йилда 42 841 трлн сўмга етган.
Фоизсиз даромадлар эса 2021 йилга солиштирганда ўсиб, 2022 йилда 29,9 трлн сўмга етди.
Шунингдек, фойда солиғини тўлашга 2 733 трлн сўм ажратилган. Банклар 2022 йилда 8,8 трлн сўм соф фойда кўрган. 2021 йилнинг январь—ноябрь ойларига нисбатан соф фойда 3,2 трлн сўмга кўпайган. Ўтган йилда ушбу кўрсаткич 5,6 трлн сўмни ташкил этган.