Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Озарбайжон—Ўзбекистон Инвестиция жамғармаси ташкил этилади

Шунингдек, умумий қиймати 700 млн доллардан ортиқ бўлган бешта йирик лойиҳани амалга ошириш масаласини муҳокама қилинган

Озарбайжон—Ўзбекистон Инвестиция жамғармаси ташкил этилади
Фото: «Дунё» АА

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Озарбайжонга ташрифи доирасида инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Маълум қилинишича, мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли кун тартиби кўриб чиқилган.

Ўзаро савдонинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 2021 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 42 фоизга, 2022 йил бошидан эса яна 52 фоизга ошди. Келгуси даврда товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробар ошириш учун имконият ва ресурслар мавжудлиги таъкидланди. Томонлар талабга эга маҳсулотлар номенклатурасини шакллантириш ва етказиб беришни кўпайтириш, иккала мамлакатларга савдо ва ишбилармонлик миссияларини ташкил қилиш, йирик шаҳарларда миллий маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш, савдо тармоқларида мева ва сабзавот маҳсулотларини, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм-пойабзал маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш бўйича узоқ муддатли савдо шартномаларини тузишга келишиб олди.

Шунингдек, саноат кооперацияси ва сармоявий шериклик соҳасидаги ҳамкорлик икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилди. Ўзбекистон—Озарбайжон Инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича қўшма ишларни жадаллаштириш, шунингдек, умумий қиймати 700 миллион доллардан ортиқ бўлган 5 та йирик лойиҳанинг молиявий-техникавий жиҳатларини ишлаб чиқишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Мазкур йўналишларда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишилди.

Йиғилиш иштирокчилари қўшма корхоналарни, жумладан, автомобиллар ишлаб чиқариш, заргарлик буюмлари ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратди.

Кун тартибида транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси ҳам муҳим ўрин тутди. Икки мамлакат ҳудудлари орқали юкларни, жумладан, кундалик эҳтиёждаги товарларни ташиш ҳажмини бир неча баробар ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини муҳокама қилиш мақсадида Халқаро автомобиль транспорти бўйича Аралаш комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари келишиб олинди. Шу нуқтаи назардан, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари ҳам қайд этилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Озарбайжон—Ўзбекистон Инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади. Мазкур жамғарма, таъкидланганидек, икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантиришга хизмат қилади.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади