«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади

15:26 · 11.03.2026

Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади

11:23 · 11.03.2026

Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди

8:59 · 11.03.2026

Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк

15:16 · 10.03.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди

10:11 · 10.03.2026

Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди

13:11 · 09.03.2026

Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил

11:18 · 09.03.2026

Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди

10:11 · 09.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:33 · 07.03.2026

Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади

12:42 · 06.03.2026

Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади

11:04 · 06.03.2026

Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди

22:18 · 05.03.2026

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди

15:40 · 05.03.2026

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди

14:33 · 05.03.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади

12:11 · 05.03.2026

Энди «декрет» пули миқдорини онлайн билиб олиш мумкин

11:05 · 05.03.2026

Инвестицион тўловлар ҳисобидан Тошкентда 139,6 гектарлик янги яшил зоналар яратилади

14:44 · 04.03.2026

Ўзбекистон январда олтиннинг дунёдаги энг йирик харидорига айланди

14:19 · 04.03.2026
Бизнес 15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

Марказий Осиёда январь ойида кузатилган аномал совуқ туфайли Ўзбекистонда оқ бошли карам ҳосилига катта зарар етди. Оқибатда ушбу маҳсулот нархи кескин кўтарилиб, карам экспорти ҳажми 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар камайди

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

Марказий Осиёда 2023 йилнинг январь ойида кузатилган аномал совуқ ҳаво туфайли Ўзбекистонда оқ бошли карам ҳосилига катта зарар етди. Оқибатда ушбу маҳсулот нархи кескин кўтарилиб, ташқи бозорларга карам жўнатиш ҳажми 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар камайди. Бу ҳақда EastFruit хабар берди.

Ўзбекистонда қишки оқ бошли карам кўчатлари, асосан, август ойида экилади ва нави ҳамда вегетация даврига қараб, ҳосил ноябрь ойидан келаси йилнинг апрелигача йиғиб олинади. Шартли равишда айтганда, эртаги навлар ҳосили ноябрь-декабрда, ўртаги навлар — январь-февралда, кечкиси эса март ойи охири ва апрель ойи бошларида йиғиб олинади.

Ўзбекистонда 2022 йил ноябрь ойининг бошидан 2023 йил январь ойининг биринчи ўн кунлиги охирига қадар оқ бошли карам йиғим-терими одатий маромда кечди, бироқ бутун мамлакат ҳудудини қамраб олган совуқ ҳаво массаси бу ритмни ўзгартириб, ўша пайтда ҳали йиғиб олинмаган оқ бошли карам ҳосилига катта зарар етказди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 10-16 январь кунлари Ўзбекистонда ушбу минтақа учун аномал совуқ об-ҳаво кузатилиб, бу даврда мамлакат пойтахтида ҳаво ҳарорати кундузи минус 13 даражагача,  кечаси эса минус 17 даражагача пасайди. 17 январдан бошлаб ҳавонинг илиши кузатилди, лекин бу ҳолат аста-секинлик билан рўй берди — 25 январга қадар ҳаво ҳарорати кундузи нолдан бир оз юқори бўлган бўлса, кечаси минус 7 даражагача пасайди.

Аномал совуқларнинг узоқ вақт таъсири туфайли ўша вақтга қадар йиғиб олинмаган оқ бошли карам ҳосилининг катта қисми далаларда музлаб қолди. Январь ойи охири ва февраль ойи бошида сезиларли исиш бошланиши билан музлаб қолган маҳсулотлар чирий бошлади. Мамлакатда «август карами» етиштирувчи асосий ҳудудларидан бири бўлмиш Сурхондарё вилояти фермерларининг маълумотларига кўра, 80-90 фоизга яқин ҳосил нобуд бўлган.

Шунингдек, мамлакат ички бозорида оқ бошли карам етказиб беришнинг бундай сезиларли қисқариши унинг нархи кескин ошишига сабаб бўлган. Тошкентдаги супермаркетлар тармоғида 2022 йилнинг ноябрь ойи ўрталарида ўтказилган чакана аудит натижаларига кўра, ушбу маҳсулотнинг супермаркетларда ўртача чакана нархи килоси учун 2400 сўм бўлган. 2023 йилнинг 8 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахтидаги супермаркетларда оқ бошли карам килоси учун ўртача 6000 сўм нархдан сотилди. Яъни, янги ҳосил карамини йиғиб-териб олиш бошланганидан бери карамнинг чакана нархлари 2,5 баробар ошди.

Бироқ барра оқ бошли карам ўзбекистонликларнинг истеъмол саватидаги унчалик муҳим сабзавот ҳисобланмайди ва картошка, пиёз ёки сабзи билан солиштирганда анъанавий ўзбек ошхонасида асосий ингредиентлардан бири эмас. Табиийки, оддий истеъмолчининг «сабзавот савати», шунингдек, Ўзбекистондаги умумий овқатланиш шохобчаларининг (кафе, ресторан ва фастфуд шохобчалари) харидларидаги барра оқ бошли карам учун харажатлар улушини унчалик аҳамиятли эмас, деб ҳисоблаш мумкин. Шу сабабли, оқ бошли карам нархининг бундай кескин ўсиши асосий турдаги сабзавотлар нархлари сезиларли даражада ошиши фонида деярли сезилмай қолди.

Лекин ушбу маҳсулот Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида асосий позициялардан бири ҳисобланади. EastFruit мутахассислари якуний материалда қайд этганидек, 2022 йил оқ бошли карам етиштирувчилар учун 2021 йилдаги каби жуда муваффақиятли бўлди. Ўтган йили Ўзбекистон ушбу маҳсулотни рекорд ҳажмда — 121 минг тонна ҳажмда экспорт қилди, бу 2021 йилдаги аввалги рекорддан 28 фоизга ортиқ кўрсаткичдир.

Аммо ўтган йиллардагидан фарқли ўлароқ, 2023 йил ўзбекистонлик оқ бошли карам етиштирувчилар учун салбий омиллар билан бошланди. Январь ойининг аномал совуқлари ва натижада ҳосилнинг катта қисми бой берилишидан ташқари, яна бир омил — асосий ташқи бозорларда оқ бошли карамга нисбатан «суст» талаб ҳам қўшилди.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида 5,9 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баробар камдир. Шунингдек, 2023 йил январь ойининг иккинчи ярмида — аномал совуқ об-ҳаво оқибатида ҳосилга катта зарар етганидан сўнгги даврда экспорт ҳажми 2,8 минг тоннани ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар камайди.

Бозор иштирокчиларининг сўзларига кўра, январь ойининг иккинчи ярмида ва февраль ойининг биринчи ўн кунлигида ташқи бозорларга жўнатилган маҳсулотларнинг аксарияти «нотармоқ» сифатига эга, яъни, асосий ташқи бозорлардаги супермаркетлар тармоқлари талабларига жавоб бермайди. Уни импорт қилувчилар ушбу маҳсулотни кейинчалик озиқ-овқат бозорларида сотиш учун харид қилган, чунки мазкур партияларда аномал совуқдан зарар кўрган маҳсулотлар улуши ва ушбу зарар даражасини аниқлаш қийин. Табиийки, бундай маҳсулотлар импортёрлар томонидан анча арзон нархда сотиб олинмоқда. Аммо бошқа томондан олиб қаралса, бу ўзбекистонлик фермерлар учун арзон нархда бўлса-да, ўз маҳсулотининг бир қисмини сотиш ва шу орқали кўрилган зарарни минималлаштириш имкониятидир.

Ўзбекистонлик экспортёрлар фикрига кўра, аномал совуқлардан сўнг январь ойи ўрталаридан бошлаб ички бозорда «тармоқ сифат»ли карам партияларини шакллантириш жуда қийин вазифага айланди. Асосий ташқи бозорларда шундоқ ҳам ўзбек карамига талаб сустлиги фонида импортёрларнинг сифатли карам бўйича буюртмаларини бажариш деярли имконсиз бўлмоқда.

«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади
Янгиликлар 15:26 · 11.03.2026
«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади
Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:23 · 11.03.2026
Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади
Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди
Технология 8:59 · 11.03.2026
Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди
Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк
Янгиликлар 15:16 · 10.03.2026
Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди
Янгиликлар 10:11 · 10.03.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди
Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди
Авто, Янгиликлар 13:11 · 09.03.2026
Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди