Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради

14:12 · 15.06.2026

Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади

11:16 · 15.06.2026

Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади

10:07 · 15.06.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

15:22 · 12.06.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

12:57 · 12.06.2026

Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:42 · 12.06.2026

Сўмдаги омонатлар даромадлилиги 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди — Марказий банк

16:31 · 11.06.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

10:04 · 11.06.2026

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

15:39 · 10.06.2026

Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?

12:30 · 10.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин захираси беш йилда 879 тоннага оширилади

9:53 · 10.06.2026

Тошкент уй-жой ижара бозори: айрим сегментларда ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори

15:12 · 09.06.2026

Ўзбекистонда судьялар даромади, мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилади

14:09 · 09.06.2026

Аҳоли банкларга кўпроқ пул қўймоқда: омонатлар миқдори бир йилда 31 фоизга ошди

10:04 · 09.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,6 млрд долларгача қисқарди

14:20 · 08.06.2026

Ўзбекистондаги банклар тўрт ойда қанча фойда олгани очиқланди

10:40 · 08.06.2026

Ўзбекистонликлар асосан нима мақсадда кредит олмоқда?

10:04 · 08.06.2026

Май ойида йиллик инфляция 2017 йилдан бери биринчи марта 5,5 фоизгача пасайди

10:32 · 06.06.2026

Ўзбекистонда банклар ва кредит ташкилотларига нисбатан чора ва жарималар рўйхати кенгайтирилди

Асосий ўзгаришлардан бири — регулятор томонидан қўлланадиган чора ва жарималар рўйхати кенгайтирилди ҳамда миқдорлари капиталига нисбатан фоиз ҳисобида белгиланмоқда.

Ўзбекистонда банклар ва кредит ташкилотларига нисбатан чора ва жарималар рўйхати кенгайтирилди
Фото: Марказий банк

Ўзбекистонда банклар ва нобанк молия ташкилотларига нисбатан санкциялар қўллаш тартиби янгиланади. Марказий банк бошқарувининг қарори билан Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур низом билан микромолия банклари, кафолатлар берувчи ташкилотлар, факторинг ташкилотлари ва кредит бюроларига нисбатан ҳам чора ва санкциялар қўллаш тартиблари белгиланди.

Асосий ўзгаришлардан бири — регулятор томонидан қўлланадиган чора ва жарималар рўйхати кенгайтирилди ҳамда миқдорлари капиталига нисбатан фоиз ҳисобида белгиланмоқда.

Хусусан, истеъмолчиларга ахборотлар ва шартномалар, шу жумладан, расмий веб сайти орқали берилиши лозим бўлган маълумотлар давлат тилида тақдим этилмаганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн сўм миқдорида жарима, микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм миқдорида жарима, ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 3 млн сўм миқдорида жаримага сабаб бўлади.

Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жисмоний шахснинг илгари олган кредитлари (микроқарзлари) бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда унга кредит (микроқарз) берилиши:

  • банкдан ҳар бир ҳолат учун 7,5 млн сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса, банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 750 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима;
  • микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 4 млн сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса, микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима;
  • ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса, ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Муддати ўтган қарздорлик юзага келганда банклар, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя қилинмаганда:

  • банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса, банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима;
  • микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса, микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима;
  • ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса, ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима қўллашга олиб келади.

Кредит, микроқарз ва кредит карта бўйича шартномаларда назарда тутилган тўловлардан ортиқча тўловлар (маблағлар) ҳисобланганда:

  • микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса, микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима;
  • ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса, ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ўзгаришлар 2026 йил 7 августдан кучга киради.

Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Янгиликлар 14:12 · 15.06.2026
Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Янгиликлар 11:16 · 15.06.2026
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Янгиликлар 10:07 · 15.06.2026
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Янгиликлар 15:22 · 12.06.2026
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Янгиликлар 12:57 · 12.06.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин
Янгиликлар 10:42 · 12.06.2026
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин