Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради

14:12 · 15.06.2026

Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади

11:16 · 15.06.2026

Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади

10:07 · 15.06.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

15:22 · 12.06.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

12:57 · 12.06.2026

Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:42 · 12.06.2026

Сўмдаги омонатлар даромадлилиги 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди — Марказий банк

16:31 · 11.06.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

10:04 · 11.06.2026

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

15:39 · 10.06.2026

Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?

12:30 · 10.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин захираси беш йилда 879 тоннага оширилади

9:53 · 10.06.2026

Тошкент уй-жой ижара бозори: айрим сегментларда ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори

15:12 · 09.06.2026

Ўзбекистонда судьялар даромади, мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилади

14:09 · 09.06.2026

Аҳоли банкларга кўпроқ пул қўймоқда: омонатлар миқдори бир йилда 31 фоизга ошди

10:04 · 09.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,6 млрд долларгача қисқарди

14:20 · 08.06.2026

Ўзбекистондаги банклар тўрт ойда қанча фойда олгани очиқланди

10:40 · 08.06.2026

Ўзбекистонликлар асосан нима мақсадда кредит олмоқда?

10:04 · 08.06.2026

Май ойида йиллик инфляция 2017 йилдан бери биринчи марта 5,5 фоизгача пасайди

10:32 · 06.06.2026

ОТБ Ўзбекистонга 12,4 млрд доллар кредит ва грант ажратади. Маблағ қаерга сарфланади?

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга энг кўп қарз берган иккинчи рақамли кредитор ҳисобланади. 2026 йил бошида давлатнинг халқаро молия институтидан кредитлари қолдиғи 8 млрд 355 млн долларни ташкил этди. Бу умумий давлат ташқи қарзининг бешдан бир қисмига тенг.

ОТБ Ўзбекистонга 12,4 млрд доллар кредит ва грант ажратади. Маблағ қаерга сарфланади?

2026 йил 3-6 май кунлари Самарқанд шаҳрида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) бошқарувчилар кенгашининг 59-йиғилиши бўлиб ўтди. Саммит доирасида халқаро молия институти Ўзбекистон билан беш йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини қабул қилди. Келишувга асосан, ОТБ 2030 йилгача мамлакатга 12,4 миллиард доллар кредит ва грантлар ажратади. Маблағ қатор соҳалардаги лойиҳаларга йўналтирилади.

Бюджет тақчиллигини ёпишга кўпроқ қарз олинади

Осиё тараққиёт банки 2026-2030 йилларга мўлжалланган дастур доирасида Ўзбекистонга ажратадиган маблағлари тақсимотини қисқача очиқлади. Умумий сумманинг 3,3 миллиард доллари ёки тўртдан бир қисмидан кўпроғи давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Мамлакатда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришга 2,6 миллиард доллар, натижага асосланган кредитлашга 2,2 миллиард доллар берилади. Хусусий секторга 2 миллиард доллар, давлат хусусий-шериклик лойиҳаларига 1,7 миллиард доллар ажратилади. Кўп босқичли молиялаштириш механизмлари учун 350 миллион доллар йўналтирилади.

Молиялаштириш йўналишлари

Саммит доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳруҳ Ғуломов журналистларга интервью берди. Суҳбат жараёнида ҳамкорлик дастурига оид айрим саволларга жавоб қайтарилди.

Шоҳруҳ Ғуломовнинг айтишича, дастур жами 78 та лойиҳани қамраб олади. Лойиҳаларни молиялаштириш учта йўналишда амалга оширилади. Биринчиси, суверен молиялаштириш бўлиб, лойиҳалар асосан давлат ташқи қарзи ҳисобидан амалга оширилади. Кейинги йўналиш носуверен молиялаштириш ҳисобланиб, маблағ хусусий секторга ажратилади. Учинчиси, давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаларини молиялаштириш йўналишидир.

“Давлат-хусусий шерикчилик ва хусусий секторни молиялаштиришни тўғридан тўғри инвестиция деб айтиш мумкин. Мана шу икки компанентга ажратиладиган маблағлар қиймати салкам тўрт миллиард долларни ташкил қилади. Бу умумий дастурга ажратиладиган маблағларнинг деярли учдан бир қисми хусусий секторга йўналтирилади дегани. Бунақа рақамлар ҳеч қачон бўлмаган. Албатта, мазкур пулларнинг барчаси тадбиркорликка йўналтирилади”, деди вазир ўринбосари.

“Йилига камида 1,5-2 миллиард доллар ўзлаштирмоқчимиз”

Шоҳруҳ Ғуломов 12,4 миллиард долларлик дастур кредит ва грант маблағларини ўз ичига олишини маълум қилди. Грантлар миқдори лойиҳалардан келиб чиқиб белгиланишини таъкидлади.

“Грантлар миқдорини ҳозир аниқ айтиш жуда қийин. Чунки ҳар бир лойиҳа учун лойиҳа олди ҳужжатлари тайёрланади. Бунга Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтлари техник кўмак ажратади. Яъни грантлар миқдори лойиҳага қараб, турлича бўлиши мумкин. 12,4 миллиард доллар тўрт йил ичида бўлиб-бўлиб жалб қилинади, иқтисодиётга киритилади ва ўзлаштирилади”, деди у.

Вазир ўринбосари 2026 йилда Осиё тараққиёт банкидан салкам бир миллиард доллар суверен ва носуверен маблағ жалб қилиш кутилаётганини айтди.

“Дастурга асосан, 2026 йилдан лойиҳаларга маблағ жалб қилиш бошланади. Кейинги йилдан уларни ўзлаштиришга ўтилади. Жараён йилдан йилга ўтиб боради. Биз ҳозир Осиё тараққиёт банкидан йилига камида 1,5-2 миллиард доллар ўзлаштиришни режа қилганмиз”, деди вазирлик расмийси.

Шоҳруҳ Ғуломов ҳар бир лойиҳа ижроси вазирлик ва идоралар томонидан қаттиқ назоратга олинишини айтди.

Ўзбекистон ва ОТБ ҳамкорлиги

Осиё тараққиёт банки 1966 йилда тузилган бўлиб, Осиё ва Тинч океани минтақасида барқарор иқтисодий ўсишга кўмаклашувчи халқаро молия институти ҳисобланади. Ҳозирда 69 та давлат ОТБ аъзоси, хусусан Ўзбекистон аъзолиги 1995 йилда тасдиқланган.

Банк Ўзбекистонга ўтган 31 йил давомида жами 15,5 млрд доллардан ортиқ кредит ва грантлар берган. Маблағларнинг 3,1 миллиард доллари транспорт, 2,9 миллиард доллари энергетикага йўналтирилган. Хусусий сектор, давлат бюджети тақчиллигини ёпиш ва бошқа соҳаларга 7,2 млрд доллар ажратилган. Сув таъминоти ва канализацияга 1,4 млрд доллар берилган.

ОТБ маблағлари ҳисобига республикада 1400 километрдан ортиқ темир, 1700 километрдан ортиқ автомобил йўлларини модернизация қилиш ва қуришга эришилган. Ўз навбатида халқаро молия институтидан жалб қилинган пуллар эвазига мамлакатда 750 та таълим муассасаси қурилган. Узунлиги 4000 километр сув, 550 километрлик канализация тармоқлари қуриб битказилган.

Ўзбекистон ОТБдан қанча қарздор?

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга энг кўп қарз берган иккинчи рақамли кредитор ҳисобланади. 2026 йил бошида давлатнинг халқаро молия институтидан кредитлари қолдиғи 8 млрд 355 млн долларни ташкил этди. Бу умумий давлат ташқи қарзининг бешдан бир қисмига тенг.

Охирги йилларда давлатнинг ОТБдан олган кредитлари қолдиғи кўпайиб бормоқда. Масалан, 2019 йилда жами қолдиқ 3,9 миллиард доллар бўлиб, умумий ташқи қарзнинг 25 фоизига тенг эди. Кредитлар миқдори 2020 йилда 5 миллиард, 2021 йилда 5,2 миллиард долларга етди. Миқдор 2022 йилда 6 миллиард, 2023 йилда 6,44 миллиард, 2024 йилда 7,4 миллиард долларгача ўсди.

Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Янгиликлар 14:12 · 15.06.2026
Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Янгиликлар 11:16 · 15.06.2026
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Янгиликлар 10:07 · 15.06.2026
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Янгиликлар 15:22 · 12.06.2026
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Янгиликлар 12:57 · 12.06.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин
Янгиликлар 10:42 · 12.06.2026
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин