Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради

14:12 · 15.06.2026

Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади

11:16 · 15.06.2026

Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади

10:07 · 15.06.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

15:22 · 12.06.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

12:57 · 12.06.2026

Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:42 · 12.06.2026

Сўмдаги омонатлар даромадлилиги 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди — Марказий банк

16:31 · 11.06.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

10:04 · 11.06.2026

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

15:39 · 10.06.2026

Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?

12:30 · 10.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин захираси беш йилда 879 тоннага оширилади

9:53 · 10.06.2026

Тошкент уй-жой ижара бозори: айрим сегментларда ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори

15:12 · 09.06.2026

Ўзбекистонда судьялар даромади, мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилади

14:09 · 09.06.2026

Аҳоли банкларга кўпроқ пул қўймоқда: омонатлар миқдори бир йилда 31 фоизга ошди

10:04 · 09.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,6 млрд долларгача қисқарди

14:20 · 08.06.2026

Ўзбекистондаги банклар тўрт ойда қанча фойда олгани очиқланди

10:40 · 08.06.2026

Ўзбекистонликлар асосан нима мақсадда кредит олмоқда?

10:04 · 08.06.2026

Май ойида йиллик инфляция 2017 йилдан бери биринчи марта 5,5 фоизгача пасайди

10:32 · 06.06.2026

Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари Солиқ кодексига киритилгунга қадар улардан фойдаланишга рухсат берилади

Қонуности ҳужжатларида кўзда тутилган солиқ имтиёзлари Солиқ кодексига киритилади. Ўзгаришлар қабул қилингунча Ўзбекистон тадбиркорларига бу имтиёзлардан фойдаланишга рухсат берилади.

Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари Солиқ кодексига киритилгунга қадар улардан фойдаланишга рухсат берилади
Фото: Давал солиқ қўмитаси

Ўзбекистонда илгари қонуности ҳужжатларида назарда тутилган, бироқ Солиқ кодексида акс эттирилмаган солиқ имтиёзларини кодексда мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 5 май куни президент ҳузурида бўлиб ўтган йиғилиш якунида Солиқ қўмитаси департаменти директори Азиз Умирзоқов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, амалда тадбиркорларнинг қонуности ҳужжатлари (президент фармонлари, қарорлари, ҳукумат ҳужжатлари) билан белгиланган имтиёзлардан фойдаланган ҳолатлари учраган, бироқ бу нормалар Солиқ кодексида йўқлиги сабабли уларнинг қўлланилиши низолар, суд муҳокамалари ва тадбиркорлар учун қўшимча харажатларга сабаб бўлган.

«Бу имтиёзларнинг барчасини Солиқ кодексида акс эттириш тўғрисида қарор қабул қилинди, бироқ солиқ тўловчиларга Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар ушбу имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилди», — дея таъкидлади Солиқ қўмитаси вакили «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.

Бундан ташқари, йиғилишда касса чекларини бериш устидан жамоатчилик назорати масаласи муҳокама қилинди. Ҳозирда чек берилмагани ҳақида солиқ органларига хабар берган фуқаро ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот олиши мумкин.

«Бугунги кунда фуқаро солиқ органларига чек, масалан, касса аппарати чеки берилмагани тўғрисида хабар берса, унга ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот пули тўланади», — деди Азиз Умирзоқов.

Унинг қайд этишича, ушбу механизмдан нафақат жамоатчилик назорати, балки даромад манбаи сифатида ҳам фойдаланила бошланган.

«Шуни тан олиш керакки, айрим виждонсиз фуқаролар бундан жамоатчилик назорати воситаси сифатида эмас, балки доимий даромад манбаи сифатида фойдаланиш ҳолатлари кўпайди. Яъни, бир шахс бир ой ичида битта корхона устидан атайин 10 дан ортиқ шикоят йўллаши мумкин эди», — дея қайд этди у.

Солиқ қўмитаси фуқароларнинг қоидабузарликлар ҳақида хабар бериш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда, мукофот тўлаш сонини чеклашни таклиф қилмоқда. «Янги қоидаларга кўра, солиқ органини қоидабузарликлар тўғрисида хабардор қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Лекин фуқаро солиқ органларига икки мартадан ортиқ хабар берган тақдирда ҳам, мукофот пули ойига бир мартадан кўп тўланмайди», — деди Умирзоқов.

Бизнес-омбудсман Абдуманноп Бўриевнинг айтишича, икки ҳафта олдин давлат раҳбари тадбиркорлар кайфияти ва ишбилармонлик муҳитига таъсир этувчи муаммоларни тизимли ўрганиш бўйича топшириқ берган. Бу иш якунлари бўйича унинг идораси 15 та тизимли масалани тақдим этган. «Уларнинг ҳар бири батафсил кўриб чиқилди. Аксарият таклифлар қўллаб-қувватлангани сабабли бу тадбиркорларнинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатишини кутмоқдамиз», — деди у.

Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Янгиликлар 14:12 · 15.06.2026
Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Янгиликлар 11:16 · 15.06.2026
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Янгиликлар 10:07 · 15.06.2026
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Янгиликлар 15:22 · 12.06.2026
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Янгиликлар 12:57 · 12.06.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин
Янгиликлар 10:42 · 12.06.2026
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин