Бугундан ўзини ўзи банд қилган таксичилар солиғини агрегаторлар тўлайди

16:45 · 02.07.2025

«Адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт» — Марказий банк ижтимоий нафақалар кредит қарздорлиги учун ечиб олинаётгани ҳақида

12:12 · 02.07.2025

Ўзбекистоннинг ДХШ лойиҳаларида қандай рисклар бор?

10:22 · 02.07.2025

Тошкент бозорида импорт мол ва қўй гўшти қимматлашди

8:45 · 02.07.2025

Ўзбекистон газ, электр энергияси ва олтин экспортини кескин оширди

11:31 · 01.07.2025

Энди ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин

10:07 · 01.07.2025

Энди банклар топ-300 хорижий ОТМларга кирганларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратади

16:15 · 30.06.2025

Америкалик миллардер Тед Паганонинг глобал ўғит бозоридаги муваффақияти

12:31 · 30.06.2025

Ўзбекистонда уй олди-сотдиси нақдсиз шаклга ўтказилиши мумкин

10:10 · 30.06.2025

Fitch агентлиги Ўзбекистоннинг кредит рейтингини «BB» даражасига оширди

11:25 · 27.06.2025

Ўзбекистон йил бошидан буён 6,5 млрд долларлик олтин экспорт қилди

10:16 · 27.06.2025

Марказий банк Ўзбекистонда насия бозорини тартибга солишни таклиф қилмоқда

9:55 · 27.06.2025

Ўзбекистон прогрессив солиқ шкаласига ўтиши керак — ХВЖ

12:21 · 26.06.2025

Ўзбекистон импортга икки томонлама солиқни бекор қилади

11:40 · 26.06.2025

Валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

10:07 · 26.06.2025

Европа валютасининг АҚШ доллари ўрнини эгаллашига нима тўсқинлик қилади?

12:25 · 25.06.2025

Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

10:06 · 25.06.2025

Марказий банк Тожикистон банки ваколатхонасига берилган гувоҳномани бекор қилди

17:20 · 24.06.2025

Марказий банк: 2025 йил якунига умумий инфляция 7-8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда

Регуляторнинг пул-кредит сиёсати тўғрисидаги ҳисоботда айтилишича, 2025 йилда юқори иқтисодий фаоллик ҳисобига ялпи ички маҳсулот ўсиши тенденцияси давом этиб, йил якунида 6 фоиз атрофида шаклланади.

Марказий банк: 2025 йил якунига умумий инфляция 7-8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда
Фото: Марказий банк

Пул-кредит сиёсатини амалга оширишда асосий эътибор – иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш ва инфляция даражасининг 5 фоизлик ўрта муддатли таргетига эришишга қаратилмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2024 йил тўртинчи чорагидаги пул-кредит сиёсати тўғрисидаги ҳисоботда айтилади.

2025 йилнинг биринчи ярмида инфляцияга мавсумий характерга эга таклиф омиллари таъсирининг камайиб бориши, нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари ҳамда макроиқтисодий барқарорликнинг таъминланиши инфляцион кутилмаларнинг пасайишига ёрдам беради.

Жорий йилнинг биринчи ярмида 2024 йилдаги энергия нархлари эркинлаштирилишининг бирламчи таъсири тугаб бориши II чорак якунида умумий инфляцияга сезиларли пасайтирувчи таъсирга эга бўлади. Шу билан бирга, 2025 йилда мазкур ислоҳотнинг навбатдаги босқичи амалга оширилиши муддати бир ойга фарқланиши ҳисобига апрель ойида умумий инфляция даражасининг вақтинча ошиши кутилмоқда.

Янгиланган прогнозларга кўра, 2025 йил якунига умумий инфляция 7-8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Келгусида юқоридаги ўзгаришларнинг базавий инфляцияга иккиламчи таъсирлари даражаси пул-кредит шароитлари йўналишларини белгиловчи муҳим омил бўлади.

2025 йилда юқори иқтисодий фаоллик ҳисобига ялпи ички маҳсулот ўсиши тенденцияси давом этиб, йил якунида 6 фоиз атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда. Бунда хусусий инвестициялар ортиши иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватловчи омил бўлиб, товар ва хизматлар таклифининг ортишига хизмат қилади.

Шу билан бирга, келгуси чоракларда жаҳон бозорида айрим озиқовқат маҳсулотларининг нархи ўсиши бўйича хатарлар импорт нархлари орқали инфляцияга оширувчи таъсирга эга бўлиши мумкин.

2024 йил сўнгги ойларидаги реал самарали алмашув курсининг маълум даражада мустаҳкамланиши қисқа муддатли характерга эга бўлиб, айрим савдо ҳамкорлар валюталарининг қадрсизланиши ҳамда бизда инфляция даражаси уларга нисбатан юқорилиги таъсирида шаклланди. 2025 йилнинг иккинчи ярмида инфляция даражаси пасайиб бориши билан реал самарали алмашув курси ўзининг ўрта муддатли тренди даражасига қайтиши кутилмоқда.

2025 йилда савдо ҳамкор давлатларда макроиқтисодий ҳолат нисбатан барқарор бўлиши тахмин қилинаётгани ҳамда алмашув курсига таъсир этувчи ички омиллар бўйича сезиларли хатарлар кутилмаётгани, ўрта муддатли истиқболда ички валюта бозорида мувозанатли тенденциялар вужудга келиши бўйича кутилмаларни шакллантирмоқда.

Пул бозоридаги фоиз ставкалари ва давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлилик кўрсаткичлари жорий пул-кредит шароитларининг нисбатан қатъийлигини кўрсатмоқда. Иқтисодиётдаги реал фоиз ставкалари аҳолининг жамғаришга мойиллигини кучайтирмоқда.

Пул-кредит шароитлари қатъийлик даражаси сақлаб қолиниши натижасида келгусида ҳам кредитлаш ҳажмининг ўсиши мўътадил бўлиши ва депозитларнинг юқори ўсиш суръатлари давом этиши ялпи талабни мувозанатлаштирувчи ва монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини камайтирувчи хусусиятга эга бўлади.

Ўрта муддатли истиқболда Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетигача барқарор пасайиб бориши учун пул-кредит шароитларининг етарли даражада қатъий шаклланишини таъминлаб боради.

Иқтисодиётдаги ялпи талаб ва нархларга оширувчи босимлар келгуси чоракларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келганда пул-кредит шароитлари қатъийлик даражаси қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Бугундан ўзини ўзи банд қилган таксичилар солиғини агрегаторлар тўлайди
Авто, Янгиликлар 16:45 · 02.07.2025
Бугундан ўзини ўзи банд қилган таксичилар солиғини агрегаторлар тўлайди
«Адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт» — Марказий банк ижтимоий нафақалар кредит қарздорлиги учун ечиб олинаётгани ҳақида
Янгиликлар 12:12 · 02.07.2025
«Адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт» — Марказий банк ижтимоий нафақалар кредит қарздорлиги учун ечиб олинаётгани ҳақида
Ўзбекистоннинг ДХШ лойиҳаларида қандай рисклар бор?
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:22 · 02.07.2025
Ўзбекистоннинг ДХШ лойиҳаларида қандай рисклар бор?
Тошкент бозорида импорт мол ва қўй гўшти қимматлашди
Интервью, Янгиликлар 8:45 · 02.07.2025
Тошкент бозорида импорт мол ва қўй гўшти қимматлашди
Ўзбекистон газ, электр энергияси ва олтин экспортини кескин оширди
Янгиликлар 11:31 · 01.07.2025
Ўзбекистон газ, электр энергияси ва олтин экспортини кескин оширди
Энди ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин
Янгиликлар 10:07 · 01.07.2025
Энди ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин