Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Марказий банк томонидан 2025 йил февраль ойи учун «Истеъмол кайфияти шарҳи» тайёрланди

Февраль ойида ўтказилган сўровларда 2 700 га яқин аҳоли қатнашди. Сўров натижаларига кўра, 2024 йилнинг IV чорагида аҳолининг истеъмол кайфиятида ижобий томонга ўзгариш кузатилди. Хусусан, респондентларнинг келгусидаги даромадлари ошиши бўйича кутилмалари бироз яхшиланган.

Марказий банк томонидан 2025 йил февраль ойи учун «Истеъмол кайфияти шарҳи» тайёрланди
A Shopper Pushes a Trolley along a Supermarket Aisle – Image has a Shallow Depth of Field

Бу, ўз навбатида, аҳолининг иқтисодий фаолликка бўлган ишончи юқори даражада сақланиб қолаётганини англатади.

Бундан ташқари, аҳолининг келгусидаги харажатлари юзасидан эҳтиёткорона ёндашуви давом этиб, истеъмол қилиш бўйича кутилмалари бироз пасайган ва жамғаришга бўлган мойиллиги ошган. Ушбу ҳолат, респондентларнинг молиявий барқарорликни таъминлашга бўлган ҳаракати билан изоҳланиши мумкин.

Кредитга бўлган талаб аввалги чоракка нисбатан бироз ошган. Бу эса, аҳолининг харажатларни қисқартириш тенденциясига қарамасдан, узоқ муддатли режаларга асосланган молиявий қарорлар қабул қилишга интилаётганини кўрсатади.

Умуман олганда, мазкур даврда аҳолининг истеъмол кайфиятида эҳтиёткорона ёндашув асосий омил бўлиб қолмоқда. Даромаднинг ошиши бўйича кутилмаларнинг ўсиши жамғаришга бўлган мойилликнинг ортиши билан уйғунлашган бўлса, кредитга бўлган талабнинг бироз ўсиши келажакдаги молиявий режаларнинг фаол шаклланаётганини англатади.

Аҳоли даромадлари ошиши бўйича ижобий тенденциялар сақланиб қолмоқда.

2024 йил IV чоракда даромад субиндекси ўсувчи динамика қайд этди. Хусусан, аввалги чоракка нисбатан 0,4 бандга яхшиланиб, йил охирида 71,1 бандга тенг бўлди.

Ҳукумат томонидан иқтисодий ўсиш ва бандликни қўллабқувватлашга қаратилган чоралар, меҳнат бозорида янги иш ўринларининг яратилиши ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг яхшиланиши бу борада аҳоли даромадларининг ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Келгусида даромадлар ошишини кутаётганлар улуши 2,3 фоиз бандга ошиб, 66,4 фоизни ташкил этган бўлса, даромадлари камайишини таъкидлаганлар улуши 0,3 фоиз бандга қисқариб, 10,2 фоиз доирасида шаклланди. Даромадлари ўзгармаслигини қайд этганлар улуши 2 фоиз бандга камайиб, умумий респондентларнинг 23,2 фоизига тенг бўлди.

Шу билан бирга, даромадлари кўпайишини кутаётганлар улуши 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоиз бандга камроқ бўлди.

2024 йил III чорагига нисбатан солиштирганда, 7-10 млн сўм даромад олувчилардан ташқари деярли барча даромад гуруҳлари келгусида даромадлари ошишини кўпроқ кутмоқдалар.

Умуман олганда, даромадлар бўйича ижобий кутилмаларнинг сақланиб қолиши истеъмол талабини қўллаб-қувватлаб, харид қилиш қобилиятини кучайтиради.

Ўз навбатида, барқарор талабнинг шаклланиши инвестицион муҳит ва меҳнат бозорига ижобий таъсир кўрсатади.

Респондентларнинг 68 фоизи (2024 йил III чоракда 67 фоиз) расмий иш хақидан даромад олишини таъкидлаган. Стипендия, нафақа, дивиденд ва депозит орқали даромад олувчиларнинг улуши ортган бўлса, тадбиркорлик ва томорқа фаолиятидан даромад топувчилар улуши бироз камайган.

Сўров натижаларига кўра, кафе-ресторан, савдо, ишлаб чиқариш, фан-таълим ва ташиш хизматлари соҳасида фаолият юритувчиларда келгуси даромадлари ошиши бўйича оптимистик кутилмалар юқорироқ шаклланмоқда.

Ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари даромадлари камроқ ошиши бўйича кутилмаларини билдирганлар.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади