Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:15 · 04.04.2026

Аҳоли ва тадбиркорлар банкларга қўйган депозитлар ҳажми кескин ошди

15:38 · 03.04.2026

Ўзбекистон сўмдаги 1 млрд долларлик облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди

10:34 · 03.04.2026

Энди кредит олишда мобил иловага уланган телефон рақами ҳам ўша шахс номида бўлиши керак

9:19 · 03.04.2026

Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди

19:53 · 02.04.2026

Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди

15:19 · 02.04.2026

Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди

9:41 · 02.04.2026

Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади

15:01 · 01.04.2026

Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади

10:00 · 01.04.2026

Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти

9:10 · 01.04.2026

Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди

16:00 · 31.03.2026

Тошкентда 1 сотих ер нархи 319 млн сўмгача пасайди

14:39 · 31.03.2026

Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади

10:28 · 31.03.2026

Ҳисобга 1 млрд сўмдан ортиқ нақд киримлар «юқори даражадаги таваккалчилик» тоифасидаги операцияларга киритилиши мумкин

17:49 · 30.03.2026

Ўзбекистонда барча ҳисоб-китоблар сўмда бўлиши кераклиги айтилди

12:42 · 30.03.2026

Исломий банклар тўғрисидаги қонун имзоланди

10:22 · 30.03.2026

Ўзбекистонда пул ўтказмаларининг янги усули ишга тушди

9:55 · 30.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:07 · 28.03.2026

Ўзбекистонда МЧЖ очиш: бизнесни қонуний йўлга қўйиш бўйича тўлиқ қўлланма

Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) – тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг оммабоп ташкилий-ҳуқуқий шакллардан бири. Уни жисмоний ёки юридик шахслар, шу жумладан, чет элликлар ҳам ташкил этиши мумкин. Рўйхатдан ўтиш жараёнини осонлаштириш учун қонуний талаблар, зарур ҳужжатлар ва солиқ тизими ҳақида тўлиқ маълумотни ушбу мақолада топасиз.

Ўзбекистонда МЧЖ очиш: бизнесни қонуний йўлга қўйиш бўйича тўлиқ қўлланма

Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) – ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлган юридик ташкилот бўлиб, булар учун жамият таъсисчилари жавобгар бўлмайди. МЧЖ одатда кичик ва ўрта бизнесни юритиш учун ташкил этилади.

МЧЖни ким очиши мумкин?

Ўзбекистонда МЧЖ очишдан олдин мазкур бизнесни ташкил этишда ким иштирок этишини ҳал қилиш лозим. Қонунчиликга асосан, МЧЖни ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар очиши мумкин. Улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам, хорижликлар ҳам бўлиши мумкин.

МЧЖ битта таъсисчи ёки бир нечта иштирокчилар томонидан тузилиши мумкин, лекин уларнинг сони 50 кишидан ошмаслиги керак. Бошқа МЧЖ ҳам таъсисчи бўлиши мумкин, аммо у бир нечта таъсисчилардан иборат бўлиши шарт.

Шу билан бирга, фуқароларнинг айрим тоифалари, масалан, ҳукумат идоралари ходимларининг МЧЖни рўйхатдан ўтказиши ва у ерда ишлаши тақиқланган.

МЧЖ очишга қандай тайёргарлик кўриш керак

Солиқ идорасидан жаримага тортилмаслик учун рўйхатдан ўтишдан олдин нима қилиш кераклигини кўриб чиқамиз.

Фаолият турини аниқлаб олиш

МЧЖ учун фаолият турлари бўйича чекловлар мавжуд эмас, бизнеснинг ҳар қандай қонуний йўналишини амалга ошириш мумкин. Ҳатто шундай йўналишлар борки, улар билан фақат масъулияти чекланган жамият шуғулланиши мумкин. Масалан, ломбардлар ташкил этиш ёки турар-жой биноларини қуриш билан шуғулланиши ҳам мумкин.

Ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш

Ушбу бизнес шаклини икки турда очишингиз мумкин:

Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) — Фуқаролик кодексининг 62-моддасига асосан, шу турдаги юридик шахснинг барча иштирокчилари юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар, лекин устав капиталига қўшилган улуш доирасида хавфларни қабул қиладилар;

Қўшимча масъулиятли жамиятлар (ҚМЖ) — Фуқаролик кодексининг 63-моддасига асосан, бундай жамиятда ҳар бир иштирокчи юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича барча таъсисчилар учун бир хил миқдорда ўз мол-мулки билан жавоб берадилар.

Солиқ тизимини танлаш

Ўзбекистонда юридик шахслар учун солиқлар уларнинг фаолият турларига боғлиқ:

ҚҚС — қўшилган қиймат солиғи. Солиқ кодексига мувофиқ,хизматлар ёки товарларни сотувчи барча жамиятлар томонидан тўланади. Тариф 12 фоизни ташкил этади.

Фойдадан. Олинган даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ бўйича жамиятлар 0 фоиздан 20 фоизгача солиқ тўлайди – бу жамият қандай фаолият билан шуғулланиши ва унинг раҳбарига боғлиқ. Масалан, банклар 20 фоиз, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари эса 0фоиз ставка тўлайди.

Айланмадан. Корхоналар йиллик даромади бир миллиард сўмдан ошмаса, шундай турдаги солиқни тўлайдилар. 0 фоиздан 4 фоизгача бўлган тариф – корхонанинг жойлашган жойига ва бизнес турига боғлиқ бўлади.

ЖШДС — Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи, бу иш берувчилар ходимлар учун тўлайдиган солиқ ҳисобланади. Тариф 12 фоиз.

Ижтимоий. Корхонанинг ходимларга тўлайдиган иш ҳақи харажатлари киради. Тариф 1-25 фоиз.

Шу билан бирга, корхона бошқа солиқларни ҳам тўлаши мумкин. Масалан, агар корхона тамаки ёки нефть маҳсулотлари каби акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарса, аксиз солиғи тўлайди. Агар юридик шахс ер участкасидан ижара ёки мулк ҳуқуқи асосида фойдаланса, ер солиғи тўлайди. Шунингдек, агар МЧЖ фаолиятида назарда тутилган бўлса, сув ресурсларидан (445-модда) ва ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳам солиқ (452-модда) тўланади. Тарифлар тадбиркорлик фаолияти турига ва у нима учун ишлатилишига боғлиқ.

Ҳужжатларни тайёрлаш

МЧЖни рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар:

  • жамият директори ва ҳисобчиси билан тузилган меҳнат шартномаси;
  • жамият устави. Унда устав капиталини шакллантириш тартиби ва миқдори, мажбуриятлар ва фойда ва зарарни жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тартиби белгиланади. Шунингдек, жамиятнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, манзили, реквизитлари, жамият иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилади. МЧЖ манзили жамият эгаликдаги ёки ижарага олинган нотурар жойнинг манзили бўлиши мумкин;
  • директорнинг паспорти. Агар жамиятнинг бир нечта таъсисчилар бўлса, жамият барча иштирокчиларининг паспортларидан нусхалари талаб қилинади;
  • давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, масалан, банкдан квитанция ёки тўлов топшириғи;
  • номи ва муҳрнинг эскизи. Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш учун топширишдан олдин, тадбиркор аввалдан жамият номини ўйлаб қўйгани яхши. Уни 60 кунга бронь қилиб қўйиш мумкин;
  • банк ҳисоб рақами.

МЧЖни рўйхатдан ўтказиш тартиби

Жамиятни онлайн ёки шахсан Давлат хизматлари марказига бориб очишингиз мумкин.

ЯИДХП веб-сайти орқали

Рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларини ЯИДХП веб-сайтида масофадан туриб юборишингиз мумкин. Ариза топшириш учун электрон рақамли имзо керак бўлади.

Амалга ошириш жараён қуйидагича:

  • ЯИДХП веб-сайтидаги шахсий кабинетингиз орқали тизимга кириш;
  • МЧЖ очиш учун ариза тўлдириш ва унга таъсис ҳужжатларини илова қилиш;
  • 1 БҲМ (2025 йилда 375 000 сўм) давлат божи тўлаш, лекин онлайн рўйхатдан ўтишда 10 фоиз чегирма мавжуд;
  • ERI ёрдамида аризани имзолаш;
  • Тўлов тўланганлиги тасдиқлангач, ариза рўйхатдан ўтказиш учун юборилади.

Давлат хизматлари марказида

Жамият очиш учун аризани Давлат хизматлари марказида тўлдиришингиз мумкин. Бу ҳолда, барча керакли ҳужжатлар қоғоз шаклида кўрсатилиши керак.

Амалга ошириш жараён қуйидагича:

  • таъсис ҳужжатларини тайёрлаш;
  • 375 000 сўм давлат божини тўлаш (чегирмасиз);
  • Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш;
  • МЧЖ ташкил этиш учун ариза топшириш.

Юридик ташкилотларда

Агар тадбиркор таъсис ҳужжатларини мустақил равишда тайёрлай олмаса, МЧЖни рўйхатдан ўтказишга ихтисослашган корхоналарга – юридик ёки бухгалтерия фирмасини ёллаши мумкин. Бундай хизматнинг нархи МЧЖ таъсисчилари сонига ва улар орасида чет элликлар бор-йўқлигига боғлиқ. Ўртача 1 500 000 -7 500 000 сўм бўлади. Шунда фирма топшириш учун ҳужжатлар тўпламини йиғишга ёрдам беради. Аммо МЧЖни рўйхатдан ўтказиш учун таъсисчи шахсан давлат органига мурожаат қилиши керак.

Ўзбекистонда МЧЖни қандай очиш мумкин: чек-лист

МЧЖни истаган шахс очиши мумкин: жисмоний ёки юридик шахс, Ўзбекистон фуқароси ёки чет эл фуқароси.

Жамиятни очишдан олдин қуйидагиларни тайёрлаш керак: компания номи, фаолият турлари ва солиққа тортилиш тизими тўғрисида бир тўхтамга келинг.

Жамиятнинг устав капитали ва иштирокчиларининг миқдорини белгилаб олинг, таъсис ҳужжатларини тайёрланг, манзили ва жорий ҳисоб рақамини очинг, номи ва муҳри бўйича бир тўхтамга келинг.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни топширинг: Давлат хизматлари марказига шахсан бориб ёки ЯИДХП веб-сайтида масофадан туриб.

Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани олиш.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:15 · 04.04.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Аҳоли ва тадбиркорлар банкларга қўйган депозитлар ҳажми кескин ошди
Янгиликлар 15:38 · 03.04.2026
Аҳоли ва тадбиркорлар банкларга қўйган депозитлар ҳажми кескин ошди
Ўзбекистон сўмдаги 1 млрд долларлик облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди
Янгиликлар 10:34 · 03.04.2026
Ўзбекистон сўмдаги 1 млрд долларлик облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди
Энди кредит олишда мобил иловага уланган телефон рақами ҳам ўша шахс номида бўлиши керак
Янгиликлар 9:19 · 03.04.2026
Энди кредит олишда мобил иловага уланган телефон рақами ҳам ўша шахс номида бўлиши керак
Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди
Янгиликлар 19:53 · 02.04.2026
Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди
Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди
Янгиликлар 15:19 · 02.04.2026
Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди