Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди

15:19 · 02.04.2026

Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди

9:41 · 02.04.2026

Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади

15:01 · 01.04.2026

Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади

10:00 · 01.04.2026

Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти

9:10 · 01.04.2026

Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди

16:00 · 31.03.2026

Тошкентда 1 сотих ер нархи 319 млн сўмгача пасайди

14:39 · 31.03.2026

Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади

10:28 · 31.03.2026

Ҳисобга 1 млрд сўмдан ортиқ нақд киримлар «юқори даражадаги таваккалчилик» тоифасидаги операцияларга киритилиши мумкин

17:49 · 30.03.2026

Ўзбекистонда барча ҳисоб-китоблар сўмда бўлиши кераклиги айтилди

12:42 · 30.03.2026

Исломий банклар тўғрисидаги қонун имзоланди

10:22 · 30.03.2026

Ўзбекистонда пул ўтказмаларининг янги усули ишга тушди

9:55 · 30.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:07 · 28.03.2026

Нақд пулсиз тўлов натижасида банкларда триллионлаб маблағ айланиши айтилди

13:32 · 27.03.2026

Марказий банк 10,3 млн сўмдан юқори тўловлар назоратини кучайтиришни режалаштирмоқда

10:39 · 27.03.2026

“Давлат қарзи кўпайиб кетгани ҳақидаги хавотирлар асоссиз” — инвестиция вазири

10:02 · 27.03.2026

Ўзбекистонда P2P ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш бўйича талаб бекор қилинди

13:16 · 26.03.2026

Ўзбекистонда гўшт нархи сезиларли қимматлашди

12:47 · 26.03.2026

Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди

Ҳозирда 5, 10, 20, 50 ва 100 граммли олтин қуймалар Марказий банк буюртмаси асосида қадоқланиб, банкларда олди-сотди қилинади. Қуймалар сотуви 2020 йил ноябрда бошланган.

Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди
Фото: «aol.com»

Банклар 2025 йилда охирги тўрт йилда сотилганидан ҳам кўпроқ миқдорда олтин қуйма сотди. Марказий банк таҳлилига кўра, Ўзбекистонда олтин қуймаларга бўлган талаб кескин ошиб бормоқда.

Сотилган қуймалар бир тоннадан ошди

Ҳозирда 5, 10, 20, 50 ва 100 граммли олтин қуймалар Марказий банк буюртмаси асосида қадоқланиб, банкларда олди-сотди қилинади. Қуймалар сотуви 2020 йил ноябрда бошланган. Ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йил ноябрдан 2025 йил 30 декабргача бўлган даврда аҳоли 1,2 тонна (65 150 дона) тилла қуймалар харид қилган. Бу вақтда 5 ва 10 граммли олтинлар энг кўп сотилган (жами савдодан 60 фоиздан ортиқ).

“2020-2025 йилларда банклар томонидан умумий оғирлиги 201 килограмм бўлган жами 11 828 дона ўлчовли олтин қуйма аҳолидан қайтариб сотиб олинди. Бунда 5 ва 10 грамм оғирликдаги қуймалар жами қайтариб сотиб олинган қуймаларнинг қарийб 65 фоизини ташкил қилди”, дейилади таҳлилда.

Олтин қуймалар даромадли активга айланган

Олтин даромадлилиги жаҳон бозоридаги нарх динамикасига боғлиқ бўлади. Масалан, 2024 йил бошида Ўзбекистонда 1 граммли олтин қуйма 830 минг сўм атрофида сотилган. Йил якунида бу қиймат 1,1 миллион сўмга етган. 2025 йил якунига келиб эса нарх 1,8 миллион сўмгача кўтарилган.

Умумий олганда, ўтган йилнинг ўзида олтин қуймалар даромадлилиги 54 фоизга ошган. Таққослаш учун, 2024 йилда бу кўрсаткич 31,6 фоизни, 2023-йилда эса 25,2 фоизни ташкил этган.

Талаб кескин ўсмоқда

Марказий банк сўнгги икки йилда ўлчовли олтин қуймаларга бўлган талаб сезиларли ортганини билдирган. 2024 йилда қуймаларга талаб аввалги йиллардаги ўртача кўрсаткичга (81 килограмм) нисбатан уч баравар ошиб, 236 килограммни ташкил этган. 2025 йилда мазкур кўрсаткич саккиз бараварга ошиб, 661 килограммга етди.

Ўтган йили банклар томонидан аҳолига сотилган ўлчовли олтин қуймалар 2020–2024 йилларда сотилган қуймалардан (558 килограмм) 18,4 фоизга (+103 килограмм) ортиқ шаклланди.

2025-йилда банклар томонидан аҳолига сотилган ўлчовли олтин қуймалар сони (33 939 дона) 2020–2024 йилларда сотилган жами қуймалар сонидан (31 211 дона) 8,7 фоизга кўп бўлди. Мазкур ўсиш асосан 2024-2025 йилларда жаҳон бозорида олтин нархининг кескин қимматлашгани билан изоҳланади.

“Олтин нархининг ошиши фонида аҳолининг жамғариш ва инвестиция мақсадларида ўлчовли олтин қуймаларига бўлган талаби ҳам ортиб бормоқда”, дея қайд этилган шарҳда.

Тиллани онлайн харид қилиб, банкда сақлаш бошланган

Мамлакатда олтинни мобил иловалар орқали банклардан сотиб олиш, қайтариб сотиш ва сақлаш ҳам мумкин. Бунинг учун банкда электрон металл ҳисобварақ очилади ва қуймаларни электрон кўринишда харид қилиб, қайта сотиш механизми жорий этилган. Бунда олтинни нафақат стандарт ўлчамларда (5, 10, 20 грамм ва бошқалар), балки ўз эҳтиёжлари ва молиявий имкониятларидан келиб чиқиб кичик ҳажмларда – 0,1 граммдан бошлаб ҳам харид қилиш имкони бор.

2025-йилда банкларда умумий қиймати 311,7 миллиард сўмлик 169,74 килограмм олтин қуймалар депозити шаклланди. Яъни шунча ҳажмдаги тиллалар онлайн сотиб олиниб, банкда сақлашга қўйилган.

Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди
Янгиликлар 15:19 · 02.04.2026
Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди
Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди
Янгиликлар 9:41 · 02.04.2026
Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди
Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади
Авто, Янгиликлар 15:01 · 01.04.2026
Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади
Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади
Янгиликлар 10:00 · 01.04.2026
Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади
Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти
Янгиликлар 9:10 · 01.04.2026
Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти
Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди
Молия, Янгиликлар 16:00 · 31.03.2026
Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди