Бугундан ўзини ўзи банд қилган таксичилар солиғини агрегаторлар тўлайди

16:45 · 02.07.2025

«Адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт» — Марказий банк ижтимоий нафақалар кредит қарздорлиги учун ечиб олинаётгани ҳақида

12:12 · 02.07.2025

Ўзбекистоннинг ДХШ лойиҳаларида қандай рисклар бор?

10:22 · 02.07.2025

Тошкент бозорида импорт мол ва қўй гўшти қимматлашди

8:45 · 02.07.2025

Ўзбекистон газ, электр энергияси ва олтин экспортини кескин оширди

11:31 · 01.07.2025

Энди ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин

10:07 · 01.07.2025

Энди банклар топ-300 хорижий ОТМларга кирганларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратади

16:15 · 30.06.2025

Америкалик миллардер Тед Паганонинг глобал ўғит бозоридаги муваффақияти

12:31 · 30.06.2025

Ўзбекистонда уй олди-сотдиси нақдсиз шаклга ўтказилиши мумкин

10:10 · 30.06.2025

Fitch агентлиги Ўзбекистоннинг кредит рейтингини «BB» даражасига оширди

11:25 · 27.06.2025

Ўзбекистон йил бошидан буён 6,5 млрд долларлик олтин экспорт қилди

10:16 · 27.06.2025

Марказий банк Ўзбекистонда насия бозорини тартибга солишни таклиф қилмоқда

9:55 · 27.06.2025

Ўзбекистон прогрессив солиқ шкаласига ўтиши керак — ХВЖ

12:21 · 26.06.2025

Ўзбекистон импортга икки томонлама солиқни бекор қилади

11:40 · 26.06.2025

Валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

10:07 · 26.06.2025

Европа валютасининг АҚШ доллари ўрнини эгаллашига нима тўсқинлик қилади?

12:25 · 25.06.2025

Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

10:06 · 25.06.2025

Марказий банк Тожикистон банки ваколатхонасига берилган гувоҳномани бекор қилди

17:20 · 24.06.2025

Ўзбекистонда 2026 йилдан айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий ставкалари нега бекор қилинмоқда?

2026 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ ставкаларидан воз кечиляпти. Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевга кўра, барча тадбиркорлар учун тенг шароит яратиш мақсадида шундай қилинмоқда.

Ўзбекистонда 2026 йилдан айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий ставкалари нега бекор қилинмоқда?
Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистонда жисмоний шахсларни солиққа тортиш тартибини қисқартириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида сўз юритди.

Мирзаев 2026 йилдан бошлаб айланмадан солиқнинг қатъий ставкалари бекор қилиниши сабаблари ҳақида гапираркан, шундай деди:

«Якка тартибдаги тадбиркор билан ўзини ўзи банд қилган шахсга қўлланиладиган солиқ тизимини қандай тушунтирган бўлсам, бу ерда ҳам худди шундай. Масалан, иккита ташкилот бор. Биттаси 1 млрд сўмгача, дейлик, 900 млн сўмлик товар айланмасини амалга оширяпти ва 4 фоиз солиқ тўлаяпти. Иккинчи тадбиркор эса қанча товар айланма қилиши ёки тўғри ё нотўғри ишлашидан қатъий назар битта солиқ тўлаяпти. Уларни солиққа тортиш режими икки хил бўляпти. Бу эса ўша соҳадаги тадбиркорларнинг ривожланишига халақит беряпти. Шунинг учун биз Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди ва кўплаб халқаро молия муассасалари экспертлари билан бу масалани муҳокама қилдик».

Унга кўра, жисмоний ва юридик шахсларни солиққа тортиш бўйича мавжуд режимларни қисқартириш зарур. Бу эса солиқ органларига ҳам, солиқ тўловчиларга ҳам анча енгиллик беради.

«Бугунги кунда бизда жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўйича 5 та режим мавжуд, буларни камайтириш керак. Юридик шахсларни солиққа тортиш бўйича эса 2 та режим бор: биттаси ҚҚС, яъни умумий белгиланган солиқ. Бунда 1 млрд сўмдан ошдими, у бир хил — умумий белгиланган солиқни тўлайди. 1 млрд сўмдан камайдими, унда ягона айланма солиқ тўлайди. Қатъий белгиланган солиқ билан ҳисобласа, режим 3 та бўлади. Энди буни, яъни қатъий белгиланган солиқ режимини бекор қилсак, 2 та қолади. Лекин жисмоний шахсларда 5 та тартиб бор. Бу ўша шахсларнинг даромадларини солиққа тортишда жуда кўплаб муаммоларни пайдо қиляпти. Қайси тартиб бўйича ишлай, қандай қилай, деган ҳар хил саволлар билан тадбиркорлар бизга мурожаат қиляпти. Шунинг учун бу оддий ва содда, максимум битта ёки иккита тартиб бўлиши керак. Ундан кўп бўлдими, ўша соҳанинг маъмурчилигини оғирлаштиради ва ривожланишига тўсқинлик қилади», — дейди Мубин Мирзаев.

«Жисмоний шахсда ҳам, юридик шахсда ҳам солиқ тўлаш бўйича иккита режим бўлиши керак: содда ва осон. Улар хоҳлаганини танлаб, солиқ тўлайверади. Режим қанча кўп бўлса, хато ва камчиликлар ҳам шунча кўп бўлади. Чунки солиқ тизимини ҳамма ҳам тушунавермайди, барча ҳам икир-чикирларини билмайди. Солиқ органларининг ҳам солиқ тўловчилар билан ишлаши осонлашади», — дея қўшимча қилди у.

Унинг айтишича, 2026 йил 1 январдан бекор қилинаётган тартиб тадбиркорлар учун фақат яхши бўлади.

«Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган корхоналарнинг солиқ ҳисоботларини бериш, текшириш билан боғлиқ ва бошқа барча масалаларни оддий электрон тизим орқали уларга тақдим этамиз. Улар тўғри бўлса, тасдиқлайди, нотўғри бўлса, тўғрилайди. Шу тариқа уларнинг ишини осон ва содда қилиш имкониятини яратяпмиз. Биз буни 2026 йил 1 январгача тўлиқ уддасидан чиқамиз ва тайёрлаб берамиз. Бу тизимни нафақат 1 млрд сўмгача бўлган, балки бошқа йирик корхоналар учун ҳам яратиб бериш ниятидамиз. Тўғри, бу осон иш эмас. Лекин имконият бор, дастурларимизни анча такомиллаштирдик», — дейди Мирзаев.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда ҚҚСнинг 90 фоизи электрон тарзда шакллантириляпти. «Шуни 95 фоизга етказсак, қолган 5 фоизи қўлда киритадиган бўлади. Шу орқали солиқ тўловчиларни хато ва камчилик қилиши, уларга нисбатан турли текшириш ва жарима қилиш ҳолатларининг олди олинади», — дейди қўмита расмийси.

Бугундан ўзини ўзи банд қилган таксичилар солиғини агрегаторлар тўлайди
Авто, Янгиликлар 16:45 · 02.07.2025
Бугундан ўзини ўзи банд қилган таксичилар солиғини агрегаторлар тўлайди
«Адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт» — Марказий банк ижтимоий нафақалар кредит қарздорлиги учун ечиб олинаётгани ҳақида
Янгиликлар 12:12 · 02.07.2025
«Адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт» — Марказий банк ижтимоий нафақалар кредит қарздорлиги учун ечиб олинаётгани ҳақида
Ўзбекистоннинг ДХШ лойиҳаларида қандай рисклар бор?
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:22 · 02.07.2025
Ўзбекистоннинг ДХШ лойиҳаларида қандай рисклар бор?
Тошкент бозорида импорт мол ва қўй гўшти қимматлашди
Интервью, Янгиликлар 8:45 · 02.07.2025
Тошкент бозорида импорт мол ва қўй гўшти қимматлашди
Ўзбекистон газ, электр энергияси ва олтин экспортини кескин оширди
Янгиликлар 11:31 · 01.07.2025
Ўзбекистон газ, электр энергияси ва олтин экспортини кескин оширди
Энди ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин
Янгиликлар 10:07 · 01.07.2025
Энди ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин