
Янгиликлар 16:00 · 25.05.2025
payme оммавий оферта шартларини янгилади
Оммавий офертанинг янгиланган шартлари эълон қилинганидан кейин камида 15 календарь кундан бошлаб кучга киради
payme тўлов хизмати оммавий офертага ўзгартиришлар киритди. Янгиланишлар даъво қилиш тартиби натижа бермаган тақдирда, низоларнинг судга тааллуқлилиги ҳақидадир.
Компания ишда доимо шаффоф бўлишга интилади ва фойдаланувчиларни барча ўзгаришлар ҳақида олдиндан хабардор қилиб боради. payme тўлов хизмати ривожланишни давом этмоқда, фойдаланувчи тажрибасини яхшилашда ва мижозлар ўртасида юқори даражадаги ишончни сақлашга интилади.
Оммавий офертанинг янгиланган шартлари эълон қилинганидан кейин камида 15 календарь кундан бошлаб кучга киради. Офертанинг жорий версияси payme расмий саҳифасида, шунингдек, мобил иловада мавжуд.