Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди

15:12 · 12.01.2026

Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди

13:41 · 12.01.2026

«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб

10:47 · 12.01.2026

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади

10:11 · 12.01.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:43 · 10.01.2026

Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди

15:27 · 09.01.2026

Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаганлар сони 440 мингга яқинлашди

14:17 · 09.01.2026

Ўзбекистонда хизматлар бозори ҳажми 100 млрд доллардан оширилади

12:20 · 09.01.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 66 млрд доллардан ошди

17:34 · 08.01.2026

Ўзбекистонда ер солиғининг базавий ставкалари 7 фоизга ошди

14:38 · 08.01.2026

Сунъий интеллект инқилобининг соясида ўсган миллиард — Люси Го

9:48 · 08.01.2026

2026 йилда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича қандай ўзгаришлар амалга оширилади?

14:41 · 07.01.2026

Давлат бюджети даромадлари прогнозини шакллантириш ва тасдиқлаш механизми белгиланди

12:46 · 07.01.2026

Ўзбекистонда 2027 йили биринчи исломий банк хизматлари йўлга қўйилади

9:24 · 07.01.2026

Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди

15:12 · 06.01.2026

Техник тартибга солишда янги босқич: тадбиркорлар учун енгилликлар кенгайди

11:40 · 06.01.2026

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 11,3 млрд долларга ошиб, 75,4 млрд долларга етди

11:38 · 06.01.2026

Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди

17:10 · 05.01.2026

«Ўзбекистон Марказий банкининг мустақиллиги маълум даражада чекланган» — S&P Global Ratings

Агентлик таҳлилчиларининг таъкидлашича, 2017 йилдан буён Ўзбекистон валюта курсини либераллаштириш ва инфляцион таргетлашни кучайтириш йўлидан борган бўлсада, Марказий банкнинг операцион мустақиллиги «тахмин қилинаётган сиёсий аралашувлар ва имтиёзли кредитлаш дастурлари туфайли» ҳали ҳам чекланган.

«Ўзбекистон Марказий банкининг мустақиллиги маълум даражада чекланган» — S&P Global Ratings
Фото: Марказий банк

Сўнгги йилларда пул-кредит сиёсатини амалга оширишда сезиларли ютуқларга эришилган бўлсада, Ўзбекистон Марказий банкининг мустақиллиги чекланганлигича қолмоқда. Бу ҳақда S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги шарҳида сўз боради.

Агентлик таҳлилчиларининг таъкидлашича, 2017 йилдан буён Ўзбекистон валюта курсини либераллаштириш ва инфляцион таргетлашни кучайтириш йўлидан борган бўлсада, Марказий банкнинг операцион мустақиллиги «тахмин қилинаётган сиёсий аралашувлар ва имтиёзли кредитлаш дастурлари туфайли» ҳали ҳам чекланган.

S&P’да сўмнинг алмашув курси «сирғалувчи боғланиш» сифатида тавсифланган. Яъни Марказий банк вақти-вақти билан хорижий валюта бозорига, жумладан, ички бозорда сотиб олинган олтинни стерилизация қилиш мақсадида аралашиб туради.

Марказий банк Ўзбекистонда қазиб олинган олтинни сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга. У олтинни сўмга сотиб олади, сўнгра интервенцияларнинг валютага таъсирини қоплаш учун долларни ички бозорда сотади.

Агентликнинг баҳолашича, долларлашув даражаси юқорилигича қолмоқда — 2024 йил охирида валюта кредитларининг улуши 41 фоизни, валюта депозитларининг улуши 26 фоизни ташкил этди. Марказий банк долларсизлаштириш чораларини кўраётган бўлсада, операцияларнинг катта қисми ҳали ҳам хорижий валютада амалга оширилмоқда, бу эса трансмиссион механизмнинг самарадорлигини пасайтиради.

Давлат банклари банк тизими барча активларининг қарийб 65 фоизини назорат қилади. Ташкилотнинг қайд этишича, бу Марказий банк асосий ставкасининг кредитлар нархи ва улардан фойдаланиш имкониятига таъсирини чеклайди. Шу билан бирга, камайиб бораётган ҳажмда бўлса ҳам, имтиёзли кредитлаш дастурлари сақланиб қолмоқда.

2023 йилда «Ипотека банк» сотилганидан сўнг ҳукумат яна иккита йирик банк — Миллий банк ва «Асака банк»ни, шунингдек, бир қатор кичик банкларни хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Бироқ агентлик бу жараён вақт талаб этишини кутмоқда: банклар самарадорлик ва инвестиция жозибадорлигини ошириш учун трансформацияга муҳтож бўлади.

Ўзбекистон банк соҳасидаги тартибга солиш, S&P экспертларининг фикрига кўра, проактивликдан кўра кўпроқ реактив бўлиб қолмоқда. Чора-тадбирлар кўпинча етарлича шаффофлик ва башорат қилиш билан бирга келмайди, гарчи, умуман олганда, вазият аста-секин яхшиланаётган бўлса ҳам.

Реактив тартибга солиш — давлат органлари (масалан, Марказий банк) муаммолар ёки хавфлар юзага келганидан кейингина чоралар кўришидир. Яъни улар аллақачон содир бўлган воқеаларга муносабат билдиришади. Бундан фарқли ўлароқ, проактив тартибга солиш потенциал хавфларни олдиндан аниқлаш ва огоҳлантирувчи аралашувни ўз ичига олади. Бу тизимни янада барқарор ва олдиндан айтиб бўладиган қилади.

Ўзбекистон банк сектори барқарорликни сақлаб қолиши кутилмоқда.

«Ўйлаймизки, бунга иқтисодий ўсишнинг қулай истиқболлари, аҳоли ихтиёридаги даромадларнинг ўсиши ва молиявий хизматлар билан қамраб олишнинг ҳали ҳам паст даражаси (уй хўжаликларининг қарзи ЯИМнинг 10 фоизидан кам) ёрдам беради. Энг йирик давлат ва баъзи хусусий банклар барқарор ва диверсификацияланган фондлаштириш манбаларига эга — давлат, халқаро молия ташкилотлари маблағлари, шунингдек, корпоратив ва чакана омонатларнинг ўсиб бораётган базаси ҳисобига. Шу билан бирга, ички капитал бозори кичик ва саёз бўлиб қолмоқда, узоқ муддатли молиялаштириш имкониятлари эса чекланган», — дейилади шарҳда.

Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Янгиликлар 15:12 · 12.01.2026
Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 13:41 · 12.01.2026
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб
Янгиликлар 10:47 · 12.01.2026
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади
Авто, Янгиликлар 10:11 · 12.01.2026
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:43 · 10.01.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди
Молия, Янгиликлар 15:27 · 09.01.2026
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди