Ўзбек сўми муомалага киритилганига 32 йил тўлди
Ўзбекистон Марказий банки сайти маълумотларига кўра, 1994 йили 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўмлик банкноталар ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик тангалара муомалага киритилган.
Бугун, 1 июль куни Ўзбекистон миллий валютаси — сўмнинг муомалага киритилганига 32 йил тўлди.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 1994 йил 16 июнда қабул қилган фармонига мувофиқ, 1 июль сўм Ўзбекистон ҳудудида ягона тўлов воситаси сифатида муомалага киритилган.
Ўзбекистон Марказий банки сайти маълумотларига кўра, 1994 йили 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўмлик банкноталар ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик тангалара муомалага киритилган.

1997 йил 1 мартдан 200 сўмлик банкнота ва 1, 5, 10 сўмлик тангалар, 2000 йил 1 июнда 500 сўмлик номиналдаги, 2001 йил 1 сентябрда эса 1000 сўмлик номиналдаги банкноталар муомалага киритилган.
2005 йил 1 июлда Ўзбекистон миллий валютасининг ўн йиллигига бағишланган 100 сўмлик қийматида танга, 2011 йил 1 сентябрда эса Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган 500 сўм қийматидаги танга пуллар муомалага киритилган.
2017 йилда 50 минг сўмлик, 2021 йилда эса 100 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилган эди.

Ҳозирги вақтда энг йирик купюра ҳисобланган 200 000 сўмлик қийматидаги банкноталар 2022 йилдан муомалага киритилган.

Бундан ташқари, 1999 йил 20-октабрдан Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллиги муносабати билан 25 сўмлик, 2002 йил 1 ноябрдан Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигига бағишлаб 50 сўмлик, 2009 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги муносабати билан икки хил кўринишдаги 100 сўмлик металл тангалар муомалага киритилган. 2022 йилда эса Марказий банкининг 1000 сўм қийматидаги тангаси чиқарилган.

Ижтимоий тармоқларда 1 июль – миллий валютамиз “сўм” муомалага киритилган кунни “Банкирлар куни” (ёки “Банк ходимлари куни”) сифатида белгилаш керак, деган фикрлар билдирилмоқда. Бу таклифга сиз қандай қарайсиз?
