Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади

11:35 · 07.07.2026

Тошкент шаҳри ва вилоятида бизнес кайфияти яхшиланди — Марказий банк

17:32 · 06.07.2026

Ўзбекистонда уч ойда 5,7 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

15:06 · 06.07.2026

Июнь ойида инфляция энергия тарифлари ва кўмир нархи ошиши фонида тезлашди

11:49 · 06.07.2026

Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди

10:05 · 06.07.2026

Мақсадли ипотека депозитларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади

14:25 · 03.07.2026

«Маош қуллиги»ни бекор қилувчи тизим ишлаб чиқилди

12:14 · 03.07.2026

Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда

11:57 · 03.07.2026

Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга кўпайди

10:07 · 03.07.2026

Ўзбекистонда вакансиялар сони қарийб 10 фоизга ошди — Марказий банк

15:18 · 02.07.2026

Ўзбекистон йил бошидан буён олтин экспортини 4,3 баробарга қисқартирди

14:25 · 02.07.2026

«Заправка»ларда июнь ойидаги тушумлар 3,6 трлн сўмга етди

10:21 · 02.07.2026

1 июлдан солиқ порталидаги айрим хизматлар вақтинча ишламайди

17:23 · 01.07.2026

Олтин экспорти камайиб, гўшт, бензин ва газ импорти кескин ортди — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

15:40 · 01.07.2026

Ўзбек сўми муомалага киритилганига 32 йил тўлди

11:54 · 01.07.2026

Марказий банк 14 та банкни жаримага тортди

10:38 · 01.07.2026

Субсидия хабарномасига эга фуқароларга уй-жой сотиб олгунига қадар пулларини банкка қўйиб кўпайтириб олиш имконияти берилади

16:52 · 30.06.2026

Июнь ойида Ўзбекистонда доллар курси қандай ўзгарди?

15:36 · 30.06.2026

Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади

Ўзбекистоннинг соф халқаро инвестицион мавқеи биринчи чоракда 10 фоизга мустаҳкамланиб, 21,6 млрд долларга етди.

Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги кескин ўсиб, $5,8 млрд ни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банкнинг мамлакат тўлов баланси, халқаро инвестицион мавқеи ва ташқи қарзига бағишланган шарҳида келтирилган.

Жаҳон иқтисодиётида сақланиб қолаётган геосиёсий кескинлик ва юқори ноаниқликка қарамасдан, Ўзбекистоннинг ташқи секторида аввалги даврларда қайд этилган ижобий тенденциялар сақланди. Бу олтинни ҳисобга олмаганда товарлар ва хизматлар экспортининг ўсишида, халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг ортишида, шунингдек, халқаро захираларнинг яна-да кўпайишида намоён бўлди ва мамлакатнинг соф халқаро инвестицион мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Январь-март ойларида жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги $5,79млрд ни ташкил этди, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич $304 млн га тенг эди. Бунга асосан салбий савдо балансининг $2,7 млрддан $8,3 млрдгача кескин кенгайиши сабаб бўлди.

Биринчи чоракда экспортнинг умумий ҳажми $5,6 млрдгача камайди. Жумладан, товарлар экспорти $6,2 млрддан $3,4 млрдгача пасайди, бу биринчи навбатда олтин сотишнинг тўхтатилиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, қимматбаҳо металлни ҳисобга олмаганда, бошқа товарлар экспорти 29% га, хизматлар экспорти эса 18% га ўсиб, $2,17 млрдни ташкил этди.

Юқори инвестицион фаоллик ва барқарор ички талаб фонида импортнинг умумий ҳажми 29% га ошиб, $13,9 млрд га етди. Товарлар импорти 33% га ўсиб, $10,2 млрдни, хизматлар импорти эса 19% га ўсиб, $3,7 млрдни ташкил этди. Бунга асосан машина ва ускуналар, транспорт воситалари, кимё ва минерал маҳсулотлар, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши ҳисса қўшди.

Савдо баланси тақчиллиги ва бирламчи даромадлар бўйича $43 млнлик салбий сальдога қарамай, номутаносибликнинг бир қисми иккиламчи даромадлар бўйича $2,5 млрдни ташкил этган соф тушумлар ҳисобидан қопланди. Бунда иккиламчи даромадлар бўйича умумий тушумлар ҳажми $2,9 млрдга етди.

Жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги асосан тўғридан-тўғри ва бошқа инвестициялар бўйича операциялар ҳисобидан молиялаштирилди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг соф оқими $702 млнни, портфель инвестицияларини соф жалб қилиш $4,1 млнни ташкил этди. “Бошқа инвестициялар” моддаси бўйича эса валюта ва депозитлар, савдо кредитлари, шунингдек, давлат сектори, банклар ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларининг ташқи қарзларига оид операциялар ҳисобига қарийб $1,1 млрдлик соф оқим қайд этилди.

Биринчи чорак якунларига кўра, молиявий ҳисобварақнинг салбий сальдоси $4,9 млрдни ташкил этди. Айни пайтда халқаро захираларнинг валюта қисми $3,1 млрдга камайди, бироқ олтиннинг жаҳон нархлари ўсиши халқаро захираларнинг умумий ҳажмини қарийб $2,7 млрдга ошириб, 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра $69 млрдга етказиш имконини берди.

Чорак давомида Ўзбекистоннинг соф халқаро инвестицион мавқеи 10% га мустаҳкамланиб, $21,6 млрдга етди. Резидентларнинг ташқи активлари ҳажми $2,6 млрдга кўпайиб, $131,08 млрдни, ташқи мажбуриятлари эса атиги $534 млнга ўсиб, $109,49 млрдни ташкил этди.

1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи йил бошидаги даражада сақланиб, $82,2 млрдни ташкил қилди. Унинг таркибида давлат ташқи қарзи $40,5 млрдни, корпоратив қарз эса $41,7 млрдни ташкил этди.

Марказий банк корпоратив ташқи қарзлар хусусий сектор томонидан давлат кафолатларисиз жалб қилиниши ҳамда компаниялар ва банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан сўндирилишини таъкидлади. Шу билан бирга, Халқаро валюта жамғармаси баҳоларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарз юки мўътадил даражада қолмоқда, чунки қарз маблағларининг катта қисми имтиёзли шартлар асосида жалб қилинган.

Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:35 · 07.07.2026
Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади
Тошкент шаҳри ва вилоятида бизнес кайфияти яхшиланди — Марказий банк
Молия, Янгиликлар 17:32 · 06.07.2026
Тошкент шаҳри ва вилоятида бизнес кайфияти яхшиланди — Марказий банк
Ўзбекистонда уч ойда 5,7 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди
Янгиликлар 15:06 · 06.07.2026
Ўзбекистонда уч ойда 5,7 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди
Июнь ойида инфляция энергия тарифлари ва кўмир нархи ошиши фонида тезлашди
Янгиликлар 11:49 · 06.07.2026
Июнь ойида инфляция энергия тарифлари ва кўмир нархи ошиши фонида тезлашди
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
Янгиликлар 10:05 · 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
Мақсадли ипотека депозитларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади
Янгиликлар 14:25 · 03.07.2026
Мақсадли ипотека депозитларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади