Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди

10:05 · 06.07.2026

Мақсадли ипотека депозитларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади

14:25 · 03.07.2026

«Маош қуллиги»ни бекор қилувчи тизим ишлаб чиқилди

12:14 · 03.07.2026

Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда

11:57 · 03.07.2026

Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга кўпайди

10:07 · 03.07.2026

Ўзбекистонда вакансиялар сони қарийб 10 фоизга ошди — Марказий банк

15:18 · 02.07.2026

Ўзбекистон йил бошидан буён олтин экспортини 4,3 баробарга қисқартирди

14:25 · 02.07.2026

«Заправка»ларда июнь ойидаги тушумлар 3,6 трлн сўмга етди

10:21 · 02.07.2026

1 июлдан солиқ порталидаги айрим хизматлар вақтинча ишламайди

17:23 · 01.07.2026

Олтин экспорти камайиб, гўшт, бензин ва газ импорти кескин ортди — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

15:40 · 01.07.2026

Ўзбек сўми муомалага киритилганига 32 йил тўлди

11:54 · 01.07.2026

Марказий банк 14 та банкни жаримага тортди

10:38 · 01.07.2026

Субсидия хабарномасига эга фуқароларга уй-жой сотиб олгунига қадар пулларини банкка қўйиб кўпайтириб олиш имконияти берилади

16:52 · 30.06.2026

Июнь ойида Ўзбекистонда доллар курси қандай ўзгарди?

15:36 · 30.06.2026

Тадбиркорларни текширишнинг янги тартиби белгиланди

14:35 · 30.06.2026

Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди

11:07 · 30.06.2026

Минимал иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда

10:14 · 30.06.2026

Кредит учун ягона платформа, ошаётган нафақа ва ишга тушаётган бонд омборлари. Ўзбекистонда 1 июлдан нималар ўзгаради?

17:46 · 29.06.2026

Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди

Таҳлилга кўра, Хитой, Ҳиндистон ва Индонезия каби ривожланаётган давлатлар яшаш харажатлари нисбатан паст бўлгани учун харид қобилияти паритети рейтингида юқорироқ ўринларни эгаллайди.

Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди

Таҳлилда 2026 йил учун дунёнинг энг йирик 20 иқтисодиёти икки хил мезон — номинал ЯИМ ва харид қобилияти паритети бўйича таққосланган.

Номинал ЯИМ мамлакат иқтисодиёти ҳажмини амалдаги валюта курслари бўйича ҳисоблайди ва халқаро иқтисодий таққослашларда асосий кўрсаткич ҳисобланади. Ушбу мезонга кўра, 2026 йилда АҚШ иқтисодиёти 32,4 триллион долларлик ЯИМ билан дунёда биринчи ўринда қолмоқда.

Хитой 20,9 триллион доллар билан иккинчи, Германия эса 5,5 триллион долларлик иқтисодиёт билан учинчи ўринни эгаллаган.

Хитой сўнгги ўн йилликларда жадал саноатлашув ва экспортга йўналтирилган иқтисодий модели туфайли 2007 йилда Германияни, 2010 йилда эса Японияни ортда қолдириб, номинал ЯИМ бўйича дунёда иккинчи ўринга чиққан. Бироқ харид қобилияти паритети бўйича у АҚШни илк бор 2014 йилдаёқ ортда қолдирган эди.

2026 йил прогнозларига кўра, Хитойнинг харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ЯИМ 44,3 триллион долларни ташкил этади. Бу АҚШнинг шу кўрсаткичи — 32,4 триллион доллардан 10 триллион доллардан ортиққа юқори.

Мутахассислар бу фарқни мамлакатлардаги нархлар даражаси билан изоҳлайди. Чунки бир доллар АҚШда сотиб олиши мумкин бўлган товар ва хизматлар ҳажми Хитой ёки Ҳиндистондагига нисбатан камроқ ҳисобланади. Шу сабабли ХҚП бўйича ҳисоб-китобларда Ҳиндистон ҳам дунёдаги учинчи йирик иқтисодиёт сифатида қайд этилган.

Таҳлилга кўра, Хитой, Ҳиндистон ва Индонезия каби ривожланаётган давлатлар яшаш харажатлари нисбатан паст бўлгани учун ХҚП рейтингида юқорироқ ўринларни эгаллайди. Айрим давлатлар эса номинал ЯИМ бўйича кучли йигирматаликка кирса-да, ХҚП бўйича бу рўйхатдан чиқиб кетади.

Россия ҳам харид қобилияти паритети бўйича сезиларли ўсиш кўрсатади. Мамлакатнинг ХҚП бўйича иқтисодиёти 7,5 триллион долларга баҳоланиб, Европа давлатлари орасида биринчи ўринга чиқади. Бу кўрсаткич номинал ЯИМга нисбатан қарийб уч баробар юқори экани қайд этилган.

Энг катта ўсиш Индонезия ҳисобига тўғри келади. Мамлакат ХҚП бўйича 5,4 триллион долларлик иқтисодиёт билан дунё рейтингида бир йўла ўн поғона юқорилаб, 17-ўриндан 7-ўринга кўтарилади.

Таҳлил муаллифлари таъкидлашича, ХҚП кўрсаткичи мамлакат ичидаги иқтисодий фаоллик ва аҳоли турмуш даражасини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга. Номинал ЯИМ эса халқаро савдо, молия бозорлари ва давлатларнинг глобал иқтисодий таъсирини баҳолашда асосий мезон бўлиб қолмоқда.

Шу боис иқтисодиётнинг ҳақиқий кўламини англаш учун ҳар икки кўрсаткични биргаликда таҳлил қилиш энг тўғри ёндашув ҳисобланади.

Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
Янгиликлар 10:05 · 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
Мақсадли ипотека депозитларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади
Янгиликлар 14:25 · 03.07.2026
Мақсадли ипотека депозитларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади
«Маош қуллиги»ни бекор қилувчи тизим ишлаб чиқилди
Янгиликлар 12:14 · 03.07.2026
«Маош қуллиги»ни бекор қилувчи тизим ишлаб чиқилди
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
Янгиликлар 11:57 · 03.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга кўпайди
Янгиликлар 10:07 · 03.07.2026
Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга кўпайди
Ўзбекистонда вакансиялар сони қарийб 10 фоизга ошди — Марказий банк
Янгиликлар 15:18 · 02.07.2026
Ўзбекистонда вакансиялар сони қарийб 10 фоизга ошди — Марказий банк