Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

17:07 · 16.09.2025

Энди хусусий боғчалардаги тарбиячилар ойлиги ва бола харажатининг бир қисми бюджетдан қоплаб берилади

15:13 · 15.09.2025

Ўзбекистонда ишлаб чиқариш корхоналари тўлаган солиқлар миқдори икки баравар ошди

10:35 · 15.09.2025

Марказий банк 9 та банкка санкция қўллади

11:41 · 13.09.2025

Август ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархлари 1 фоизга қимматлади

10:10 · 13.09.2025

Саккиз ойда Ўзбекистонга хориждан 12 млрд доллардан ортиқ пул ўтказмалари амалга оширилди

15:24 · 12.09.2025

Нега сўм долларга нисбатан ноодатий мустаҳкамланди?

10:05 · 12.09.2025

Марказий банк «кўпроқ реал кутилмалар» учун курс тебранишларини кенгайтиришга рухсат берди

16:55 · 11.09.2025

Ўзбекистонда ўз бизнесининг ҳолатини «яхши» деб баҳолаган респондентлар улуши 45 фоизгача ўсди

14:07 · 11.09.2025

Ўзбекистонда пулли тўхташ жойлари учун махсус имтиёзлар яратилади

11:52 · 11.09.2025

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди

10:44 · 11.09.2025

Ўзбекистон тўлов воситаси сифатида стейблкоинларга рухсат бериши мумкин

10:11 · 11.09.2025

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда

15:45 · 10.09.2025

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадиль даражада ортмоқда

11:37 · 10.09.2025

«Энг хавфли ҳисобварақ-фактураларни қизил қилиб кўрсатиб қўямиз» — Шерзод Кудбиев

17:44 · 09.09.2025

Вилоятларда Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади

14:39 · 09.09.2025

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 50 млрд доллардан ошди

10:58 · 09.09.2025

Ўзбекистонда август ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди

16:25 · 08.09.2025

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Унда қайд этилишича, Ўзбекистонда аҳолининг 68 фоизи, бизнес вакилларининг эса 60 фоизи диний эътиқоди сабаб анъанавий банк хизматидан фойдаланишни хоҳламайди.

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда баъзи партиялар фракциялари йиғилишларида маълум қилинди.

ЎзЛиДеП фракциясининг 15 сентябрь кунги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, исломий молияда савдо ва шерикчилик орқали молиялаштириш кенг қўлланиладиган молиялаштириш шакллари ҳисобланади, қонунчиликда эса тижорат банклари томонидан бундай шакллардан фойдаланилишига бир қатор тўсиқлар мавжуд.

Хусусан, исломий молиялаштиришда банклар савдо билан шуғулланиш орқали мижозни молиявий қўллаб-қувватласа, Ўзбекистонда тижорат банклари савдо билан бевосита шуғулланиши мумкин эмас. Исломий молияда молиялаштиришни шериклик асосида амалга оширишга рухсат этилган, Ўзбекистонда эса тижорат банкларига юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав капиталларида қатнашишга доир чекловлар ўрнатилган.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистонда Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти ҳамда Ислом молияси хизматлари кенгаши стандартларига мос келувчи исломий банк фаолияти учун зарур ҳуқуқий асос яратишга қаратилган.

«Ушбу Қонун Ўзбекистонда исломий банклар ва исломий «дарча»лар фаолиятини йўлга қўйиш, «яширин» иқтисодиёт улушини камайтириш, қолаверса мамлакатимизга исломий банк фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади», — дейилади фракция хабарида.

Ушбу қонун лойиҳаси Миллий тикланиш фракцияси йиғилишида ҳам муҳокама қилинганди. Унда қайд этилганидек, БМТ Тараққиёт дастури сўровномасига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 68 фоизи, бизнес вакилларининг эса 60 фоизи диний эътиқоди сабаб анъанавий банк хизматидан фойдаланишни хоҳламайди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистонда исломий банк иши ва молиялаштириш инфратузилмасини яратишга оид президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилган эди. Ҳужжатда фоизлар (рибо) кўринишидаги ҳақ тўлашни тақиқлаш, фойда ва зарарни тадбиркор билан лойиҳадаги иштирок улушларига мутаносиб равишда тақсимлаш, суғурта фаолиятини амалга ошириш (такафул), лизинг фаолияти (ижара), қимматли қоғозлар билан операциялар (сукук) ва исломий молия тамойилларига асосланган бошқа операциялар бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган эди.

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Янгиликлар 17:07 · 16.09.2025
Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Энди хусусий боғчалардаги тарбиячилар ойлиги ва бола харажатининг бир қисми бюджетдан қоплаб берилади
Янгиликлар 15:13 · 15.09.2025
Энди хусусий боғчалардаги тарбиячилар ойлиги ва бола харажатининг бир қисми бюджетдан қоплаб берилади
Ўзбекистонда ишлаб чиқариш корхоналари тўлаган солиқлар миқдори икки баравар ошди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:35 · 15.09.2025
Ўзбекистонда ишлаб чиқариш корхоналари тўлаган солиқлар миқдори икки баравар ошди
Марказий банк 9 та банкка санкция қўллади
Молия, Янгиликлар 11:41 · 13.09.2025
Марказий банк 9 та банкка санкция қўллади
Август ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархлари 1 фоизга қимматлади
Янгиликлар 10:10 · 13.09.2025
Август ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархлари 1 фоизга қимматлади
Саккиз ойда Ўзбекистонга хориждан 12 млрд доллардан ортиқ пул ўтказмалари амалга оширилди
Молия, Янгиликлар 15:24 · 12.09.2025
Саккиз ойда Ўзбекистонга хориждан 12 млрд доллардан ортиқ пул ўтказмалари амалга оширилди