Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди

16:00 · 31.03.2026

Тошкентда 1 сотих ер нархи 319 млн сўмгача пасайди

14:39 · 31.03.2026

Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади

10:28 · 31.03.2026

Ҳисобга 1 млрд сўмдан ортиқ нақд киримлар «юқори даражадаги таваккалчилик» тоифасидаги операцияларга киритилиши мумкин

17:49 · 30.03.2026

Ўзбекистонда барча ҳисоб-китоблар сўмда бўлиши кераклиги айтилди

12:42 · 30.03.2026

Исломий банклар тўғрисидаги қонун имзоланди

10:22 · 30.03.2026

Ўзбекистонда пул ўтказмаларининг янги усули ишга тушди

9:55 · 30.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:07 · 28.03.2026

Нақд пулсиз тўлов натижасида банкларда триллионлаб маблағ айланиши айтилди

13:32 · 27.03.2026

Марказий банк 10,3 млн сўмдан юқори тўловлар назоратини кучайтиришни режалаштирмоқда

10:39 · 27.03.2026

“Давлат қарзи кўпайиб кетгани ҳақидаги хавотирлар асоссиз” — инвестиция вазири

10:02 · 27.03.2026

Ўзбекистонда P2P ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш бўйича талаб бекор қилинди

13:16 · 26.03.2026

Ўзбекистонда гўшт нархи сезиларли қимматлашди

12:47 · 26.03.2026

Ўзбекистонда 11 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилди

11:12 · 26.03.2026

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ банклар исломий молиялаштиришни йўлга қўйишга тайёрланмоқда — МБ раиси

10:39 · 26.03.2026

Ўзбекистонда нақд чет эл валютасини паспортсиз сотиб олишда лимит оширилиши мумкин

20:19 · 25.03.2026

Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганларга қанча мукофот пули тўланди

12:51 · 25.03.2026

Олтин кескин арзонлашди. Сабаб нима?

10:01 · 25.03.2026

Ўзбекистон автоимпортининг 71 фоизини электромобиллар эгаллади

2025 йилда олиб кирилган қарийб 80 мингта автомобилнинг 56 мингтадан ортиғи электромобиллар бўлди, бензинли машиналар импорти эса 40 фоизга камайди.

Ўзбекистон автоимпортининг 71 фоизини электромобиллар эгаллади

Бундан бир йил аввал кузатилган тенденция — электромобиллар ва гибрид автомобиллар импорти илк бор бензинли автомобиллар импортидан ошиб кетиши 2025 йилда нафақат сақланиб қолди, балки сезиларли даражада ошди.

2025 йил учун кўрсаткич Электромобиллар Бензинли автомобиллар Гибридлар
Миқдори (дона) 56 832 19 871 3,017
Йил учун динамика +140% -40% -82,7%
Импорт улуши 71,2% 24,9% 3,8%
Импорт миқдори (млн доллар ) 701 388 80.9
Ўртача нарх ($) 12 335 19 500 26 800

Ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистонга 79 822 та автомобиль импорт қилинди. Бу 2024 йилдаги кўрсаткичга (74 505 та) нисбатан 7,1 фоизга кўп. Шу билан бирга, етказиб бериш ҳажми пул қийматида (долларда) 8 фоизга — 1,28 млрд доллардан 1,17 млрд долларгача камайди.

Жами импортнинг 56 832 таси электромобиллар ҳиссасига тўғри келди. Уларнинг хариди қарийб 2,4 бараварга ошди. Электромобиллар жами автомобиль импортининг 71,2 фоизини эгаллади, ваҳоланки, бир йил аввал бу кўрсаткич 32,3 фоиз эди.

Ўтган йили 19 871 та бензинли автомобиль олиб кирилди, бу 2024 йилга нисбатан деярли 40 фоизга кам. Уларнинг импортдаги улуши 44,2 фоиздан 24,9 фоизгача қисқарди.

Гибрид автомобиллар импорти 5,8 бараварга — 17 480 тадан 3017 тагача тушиб кетди, уларнинг бозордаги улуши эса 23,5 фоиздан 3,8 фоизгача камайди.

Дизелли машиналар етказиб бериш ҳажми 4,6 бараварга ошди — 22 тадан 102 тага етди.

автомобиллар, автомобиль импорти, божхона қўмитаси, гибрид автомобиллар, статистика, электромобиллар

Қиймат жиҳатидан электр транспорт воситалари импорти 3,1 бараварга, 224,7 млн доллардан 701 млн долларгача (барча импорт қилинган транспорт воситалари қийматининг 60 фоизи) ошди. Битта электромобилнинг ўртача нархи 32,2 фоизга ошиб, 9328 доллардан 12 335 долларга кўтарилди

Бироқ декабрь ойи маълумотларига қаралса, импорт қилинган битта электромобиль нархи 17 600 доллардан ошган (бир йил олдин бу кўрсаткич қарийб 5100 доллар эди).

Бу 1 майдан бошлаб электромобиллар учун утилизация йиғимининг 2,3−4 бараварга оширилиши билан боғлиқ.

Бензинли машиналар етказиб бериш ҳажми 706,8 млн доллардан 388 млн долларгача (-45%) камайди. Ички ёнув двигателли битта автомобилнинг ўртача нархи 9 фоизга пасайиб, 21,5 минг доллардан 19,5 минг долларга тушди.

Гибрид автомобиллар хариди 4,2 бараварга — 339,3 млн доллардан 80,9 млн долларгача қисқарди. Аммо бундай автомобилнинг ўртача нархи 38 фоизга ошиб, 19,4 минг доллардан 26,8 минг долларга етди.

Декабрь ойида импорт ҳажми кескин ошди

Айниқса, декабрь ойида жуда сезиларли ўсиш кузатилди. Йилнинг сўнгги ойида мамлакатга умумий қиймати 51,7 млн доллар бўлган 2887 та автомобиль олиб кирилди, бу ноябрь ойидаги кўрсаткичлардан қарийб икки баравар кўп. Молиячи Отабек Бакировнинг ёзишича, бу двигатель ҳажми 1 ва 1,2 литр бўлган кичик ҳажмли автомобиллар учун божхона тўловларининг кескин ошиши кутилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин, шу сабабли импортчилар етказиб беришни тезлаштирган бўлишлари эҳтимол.

Унинг сўзларига кўра, амалдаги утилизация йиғими миқдорлари жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун арзон электромобилларни олиб киришни унчалик фойдали қилмай қўйган, яъни йиғим ставкаси машина нархининг 50 фоизидан ошиб кетиши мумкин. Натижада бозор асосан ўзига тўқ харидорлар имконияти етадиган қимматроқ моделлар томонга силжимоқда.

Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди
Молия, Янгиликлар 16:00 · 31.03.2026
Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди
Тошкентда 1 сотих ер нархи 319 млн сўмгача пасайди
Янгиликлар 14:39 · 31.03.2026
Тошкентда 1 сотих ер нархи 319 млн сўмгача пасайди
Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади
Янгиликлар 10:28 · 31.03.2026
Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади
Ҳисобга 1 млрд сўмдан ортиқ нақд киримлар «юқори даражадаги таваккалчилик» тоифасидаги операцияларга киритилиши мумкин
Иқтисодиёт, Янгиликлар 17:49 · 30.03.2026
Ҳисобга 1 млрд сўмдан ортиқ нақд киримлар «юқори даражадаги таваккалчилик» тоифасидаги операцияларга киритилиши мумкин
Ўзбекистонда барча ҳисоб-китоблар сўмда бўлиши кераклиги айтилди
Янгиликлар 12:42 · 30.03.2026
Ўзбекистонда барча ҳисоб-китоблар сўмда бўлиши кераклиги айтилди
Исломий банклар тўғрисидаги қонун имзоланди
Янгиликлар 10:22 · 30.03.2026
Исломий банклар тўғрисидаги қонун имзоланди