Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

9:19 · 21.07.2026

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

15:06 · 20.07.2026

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:36 · 20.07.2026

Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси

10:41 · 20.07.2026

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди. Тафсилотлар

8:58 · 20.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:00 · 18.07.2026

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида нарх-наво энг тез ошаётгани маълум бўлди

17:28 · 17.07.2026

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

11:35 · 17.07.2026

ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?

10:26 · 17.07.2026

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ банклар исломий молиялаштиришни йўлга қўйишга тайёрланмоқда — МБ раиси

2026 йилда камида битта тижорат банкида исломий «дарча» фаолиятини йўлга қўйиш, 2026−2030 йилларда эса тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга оширувчи иккита банк ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ банклар исломий молиялаштиришни йўлга қўйишга тайёрланмоқда — МБ раиси
Фото: Марказий банк

Шавкат Мирзиёев 25 март куни банк тизимига исломий молиялаштиришни жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Тақдимотда исломий молия хизматларини жорий қилиш, жумладан, муробаҳа (товарларни бўлиб-бўлиб тўлаш режаси бўйича сотиш орқали молиялаштириш), музораба (фойда тақсимоти ёки маблағ жалб қилиш шартлари асосида молиялаштириш), вакала (вакиллик шартномаси орқали пул маблағларини бериш ёки жалб этиш), салам ва истисно (биргаликдаги фаолият орқали мижозни молиялаштириш), мушорака (мол-мулкни исломий ижарага бериш каби операциялар), шунингдек, қонунчиликка зид бўлмаган бошқа исломий молия инструментларини жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди.

2026 йилда камида битта тижорат банкида исломий «дарча» фаолиятини йўлга қўйиш, 2026−2030 йилларда эса тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга оширувчи иккита банк ташкил этиш режалаштирилган. Умуман, соҳадаги янгиликлар орқали 2026−2030 йилларда қўшимча 1 миллиард доллар миқдорида инвестиция ва депозитларни жалб қилиш имконияти яратилиши қайд этилди.

Ушбу соҳада тизимли бошқарувни таъминлаш учун Марказий банк таркибида Ислом молия кенгаши ташкил этилади. Ислом молия хизматларини кўрсатувчи банклар таркибида ҳам алоҳида кнгашлар ташкил этилади. Ушбу кенгашлар стандартларни ишлаб чиқади, қоидаларни ишлаб чиқишда ёрдам беради, баҳсли масалалар бўйича тушунтиришлар беради, шартномалар ва ички ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда мувофиқликни мониторинг қилишни таъминлайди.

Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг «Ўзбекистон 24» телеканалига маълум қилишича, ушбу йўналиш бўйича тегишли қонун қабул қилингандан сўнг регулятор қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва исломий молиялаштириш инфратузилмасини шакллантиришга киришади.

«Биринчи навбатда, Марказий банкка кадрлар салоҳиятини кучайтириш — зарур ҳолларда, мутахассисларни тегишли таълим муассасаларида ўқитиш ва сертификатлашни ташкил этиш топширилди, шунда ислом молияси тамойиллари асосида ишлайдиган тўлақонли банклар пайдо бўлиши билан регулятор банк тизими барқарорлигини таъминлашга тайёр бўлади. Шунингдек, халқаро стандартлар асосида қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди», — деди Ишметов.

Тимур Ишметовнинг қўшимча қилишича, Марказий банк ҳозирда ислом молияси соҳасидаги иккита халқаро ташкилотга бухгалтерия ҳисоби ва аудит ҳамда банк назорати бўйича тўлақонли аъзо бўлган.

Қонун имзолангандан сўнг, исломий молия маҳсулотларини ҳам ихтисослашган банкларда, ҳам анъанавий банклардаги «ислом дарчалари» орқали ишга тушириш режалаштирилган. «Бунинг учун барча қонунчилик чекловлари аллақачон олиб ташланган», — деди у.

Маълум бўлишича, 10 дан ортиқ банк бу йўналишда ишлашга тайёргарликни бошлаб юборган. «Қонун кучга киргандан сўнг банк тизимида исломий молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш босқичма-босқич кенгайтирилиши кутилмоқда», — дея қўшимча қилди у.

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
Янгиликлар 13:58 · 23.07.2026
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?
Янгиликлар 11:16 · 23.07.2026
2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?
Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи
Янгиликлар 10:05 · 23.07.2026
Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди
Янгиликлар 17:43 · 22.07.2026
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди
Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Янгиликлар 17:52 · 21.07.2026
Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди
Янгиликлар 15:23 · 21.07.2026
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди