Марказий банк 10,3 млн сўмдан юқори тўловлар назоратини кучайтиришни режалаштирмоқда

10:39 · 27.03.2026

“Давлат қарзи кўпайиб кетгани ҳақидаги хавотирлар асоссиз” — инвестиция вазири

10:02 · 27.03.2026

Ўзбекистонда P2P ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш бўйича талаб бекор қилинди

13:16 · 26.03.2026

Ўзбекистонда гўшт нархи сезиларли қимматлашди

12:47 · 26.03.2026

Ўзбекистонда 11 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилди

11:12 · 26.03.2026

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ банклар исломий молиялаштиришни йўлга қўйишга тайёрланмоқда — МБ раиси

10:39 · 26.03.2026

Ўзбекистонда нақд чет эл валютасини паспортсиз сотиб олишда лимит оширилиши мумкин

20:19 · 25.03.2026

Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганларга қанча мукофот пули тўланди

12:51 · 25.03.2026

Олтин кескин арзонлашди. Сабаб нима?

10:01 · 25.03.2026

Ер сифати ёмонлашуви Ўзбекистон иқтисодиётига йиллик 830 млн доллар зарар келтирмоқда

15:48 · 24.03.2026

Жаҳон банки транспорт инфратузилмаси ва хизматларини яхшилаш учун Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратди

12:01 · 24.03.2026

Ўзбекистонда «бугун билан яшаш» кайфияти кенг тарқалган — тадқиқот

10:24 · 24.03.2026

Олтин нархи 2025 йил ноябрдан бери илк бор 4100 доллардан пастлади

13:45 · 23.03.2026

Ўзбекистонда 2026 йил якунигача асосий ставка 13 фоизгача туширилиши мумкин

12:38 · 23.03.2026

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 70 миллиондан ошди

13:05 · 21.03.2026

“Ташаббусли бюджет”да ғолиб лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

12:30 · 21.03.2026

Ўзбекистонда бўш иш ўринлари сони бир йилда 15,3 фоизга кўпайди

15:39 · 19.03.2026

Европа ва АҚШдан пул ўтказмалари ҳажми ошиб бормоқда — Марказий банк

11:04 · 19.03.2026

“Давлат қарзи кўпайиб кетгани ҳақидаги хавотирлар асоссиз” — инвестиция вазири

Лазиз Қудратов фикрича, қарзларсиз ҳозиргача Ўзбекистон иқтисодиёти эришган натижаларга етишиш қийин бўларди.

“Давлат қарзи кўпайиб кетгани ҳақидаги хавотирлар асоссиз” — инвестиция вазири

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи кўпайиб кетгани тўғрисидаги хавотирлар асоссиз. Бу ҳақда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов YouTubeʼдаги “Алибаев.Политика” лойиҳасига берган интервьюсида фикр билдирди.

Вазирлик раҳбарининг айтишича, ҳозирда давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 27 фоизга тенг. Бу миқдор халқаро меъёр ва стандартлар бўйича паст даражада ҳисобланади.

“Давлат қарзи жуда катта миқдорга етди, деб хавотирланишга асос йўқ. Буни барча халқаро молия институтлари тасдиқлайди. Ялпи ички маҳсулотнинг 27 фоизи — халқаро стандартлар бўйича жуда паст кўрсаткич. Ҳар ким статистикани кўриб, Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан давлат қарзи даражаси бўйича таққослаши мумкин. Биз бу ишларни жуда эҳтиёткорлик билан назорат остида олиб борамиз. Фақат давлат бюджети имкониятларига таянган ҳолда инфратузилмани ривожланиш йўлидан боришимиз мумкин. Бунга ўнлаб йиллар сарфланган бўлар эди”, деди вазир.

Лазиз Қудратов фикрича, қарзларсиз ҳозиргача Ўзбекистон иқтисодиёти эришган натижаларга етишиш қийин бўларди.

“Саноат ривожланиши ва инвесторларни жалб қилиш учун инфратузилма ва пойдевор яратишимиз лозим. Автомобиль ва темирйўллари, электр энергияси, сув, мактаб ва шифохона бўлмаган жойга инвесторлар келмайди. Шунинг учун қарзларни жуда қулай шартларда, паст фоизлар билан жалб қиламиз. Улар орасида 20, 25, 40, 45 йилгача мўлжалланган лойиҳалар бор. Бу аслида текин пул”, деди у.

Лазиз Қудратов ҳукумат кафолати остида олинган қарзлар сарфланиши бўйича шаффоф иш юритилишини айтди. Инвестициялар қанчалик самарали ва сифатли ўзлаштираётгани бўйича ҳукуматнинг ҳисобдорлиги йўлга қўйилган. Вазир бу бўйича президент жиддий топшириқлар берганини эслатди.

“Бу жараёнларга куч ишлатар тузилмалар, назорат органлари, Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратура ҳам тўлиқ жалб қилинган ва барча лойиҳаларни текширувдан ўтказишмоқда. Бунга қўшимча равишда президент ташаббуси парламент иштирокини ҳам назарда тутади. Давлат кафолати остидаги халқаро молия институтлари томонидан молиялаштирилаётган ҳар бир лойиҳа депутатлар томонидан маъқулланиши лозим. Улар лойиҳа ғоясини кўриб чиқиб, унинг амалга оширилишини кузатиб боради. Бу ҳукумат кафолати остида амалга оширилаётган барча лойиҳалар устидан жамоатчилик, халқ назорати ўрнатилишини таъминлайди”, деди вазирлик раҳбари.

Давлат қарзига оид кўрсаткичлар

2025 йил якунида Ўзбекистон давлат қарзи 46,85 миллиард доллардан ошди. Ўтган йилнинг ўзида давлат кафолати остида қарийб 6,65 миллиард доллар кредит олинган. Қарзларнинг 39,8 миллиард доллари (85 фоизи) ташқи, 7 миллиард доллари (15 фоизи) ички қарз ҳиссасига тўғри келган. Ўзбекистонга ташқи қарзларнинг 22,3 доллари ёки 56 фоизи халқаро молия институтлари томонидан берилган. Улар орасида Жаҳон банки энг кўп кредит ажратган — 8,95 миллиард доллар.

Ташқи қарзнинг тенг ярми — 19,83 миллиард доллар бюджет тақчиллигини ёпишга сарфланган. Қолгани турли соҳаларга йўналтирилган. Масалан, 5,6 миллиард доллар миқдордаги маблағлар ёнилғи-энергетика саноатига сарфланган. Транспорт ва транспорт инфратузилмасига уч миллиард доллар, қишлоқ ва сув хўжалигига 3,3 миллиард доллар ишлатилган.

Бюджет қонунида 2026 йил учун яна 5 миллиард долларгача давлат ташқи қарзи олиниши белгиланган. Шундан ярми бюджет тақчиллигини ёпишга, қолгани инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга сарфланади. Жорий йилда бюджетдан давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловлари учун 24 триллион сўм (камида 2 миллиард доллар атрофида) ажратилиши кўзда тутилган. Таққослаш учун, 2025-йилда бу мақсаддаги харажатлар 18,1 триллион сўмни ташкил этганди.

Қонунчиликда давлат қарзининг жами миқдори ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги белгиланган.

Марказий банк 10,3 млн сўмдан юқори тўловлар назоратини кучайтиришни режалаштирмоқда
Янгиликлар 10:39 · 27.03.2026
Марказий банк 10,3 млн сўмдан юқори тўловлар назоратини кучайтиришни режалаштирмоқда
“Давлат қарзи кўпайиб кетгани ҳақидаги хавотирлар асоссиз” — инвестиция вазири
Янгиликлар 10:02 · 27.03.2026
“Давлат қарзи кўпайиб кетгани ҳақидаги хавотирлар асоссиз” — инвестиция вазири
Ўзбекистонда P2P ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш бўйича талаб бекор қилинди
Янгиликлар 13:16 · 26.03.2026
Ўзбекистонда P2P ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш бўйича талаб бекор қилинди
Ўзбекистонда гўшт нархи сезиларли қимматлашди
Янгиликлар 12:47 · 26.03.2026
Ўзбекистонда гўшт нархи сезиларли қимматлашди
Ўзбекистонда 11 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилди
Янгиликлар 11:12 · 26.03.2026
Ўзбекистонда 11 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилди
Ўзбекистонда 10 дан ортиқ банклар исломий молиялаштиришни йўлга қўйишга тайёрланмоқда — МБ раиси
Молия, Янгиликлар 10:39 · 26.03.2026
Ўзбекистонда 10 дан ортиқ банклар исломий молиялаштиришни йўлга қўйишга тайёрланмоқда — МБ раиси