Туркия шаҳарларини қандай қилиб янгиламоқда?

15:42 · 22.01.2026

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган транспортлардан фойдаланиш тақиқланади

13:57 · 22.01.2026

Ўзбекистонда 5 граммли қуйма олтин нархи биринчи марта 9,7 млн сўмга чиқди

10:48 · 22.01.2026

Айрим банклар кечикаётган кредитлар учун ставкани 180 фоизгача ошираётгани аниқланди

9:49 · 22.01.2026

Банк карта очиш ва сим-карта олишни онлайн амалга ошириш мумкин бўлади

15:03 · 21.01.2026

Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредитни ундириш тўхатилади

11:08 · 21.01.2026

Энди пенсияни онлайн тарзда нақд шаклга ўтказиш мумкин

10:08 · 21.01.2026

Марказий банк ва Рақобат қўмитаси инфляцияни пасайтириш устида биргаликда ишлайди

9:17 · 21.01.2026

1 февралдан ID-карталар электрон рақамли имзо билан берилади

11:34 · 20.01.2026

2025 йилда энг бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди

10:13 · 20.01.2026

Ўзбекистон автоимпортининг 71 фоизини электромобиллар эгаллади

9:13 · 20.01.2026

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пастлади

15:50 · 19.01.2026

Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича минтақадаги ривожланаётган иқтисодиётлар орасида топ-3 ликка киради — Жаҳон банки

11:28 · 19.01.2026

Саноат корхоналарини пойтахтдан ташқарига кўчириш бошланди

11:07 · 19.01.2026

Ўзбекистонда электромобиллар сотуви бир йилда 35 фоизга ошди

10:01 · 19.01.2026

Онлайн тўловларни соддалаштирган стартап — Bolt ҳамда унинг асосчиси Райан Бреслоу тарихи

12:34 · 17.01.2026

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси биринчи марта 80 млрд доллардан ошди

11:24 · 17.01.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:03 · 17.01.2026

Туркия шаҳарларини қандай қилиб янгиламоқда?

Туркияга тез-тез саёҳат қиладиган одам шаҳар марказлари йилдан-йилга янгиланиб бораётганини дарров сезади. Кеча тор ва эскирган кўчалар бугун кенгайтирилган йўл ёқалари, пиёдалар учун қулай тротуарлар, хавфсиз чорраҳалар, янги кўприклар, жамоат транспорти тугунларига мослаштирилган ечимлар, замонавий шифохона мажмуалари ва кўпроқ яшил маконлар пайдо бўлган бўлади.

Туркия шаҳарларини қандай қилиб янгиламоқда?

Юқорида тилга олинган ўзгаришлар тасодифий эмас, балки аниқ сиёсат, ҳуқуқий механизм ва йирик молиялаштиришга таянадиган комплекс шаҳарни янгилаш амалиётининг маҳсули. Туркияда сўнгги 10 йилда шаҳарларни янгилаш ишлари “kentsel dönüşüm” (шаҳар трансформацияси) деган тизимли сиёсатга айланди. Бу жараённинг асосий ҳуқуқий таянчи 2012 йилда қабул қилинган 6306-сонли қонун бўлиб, у офат хавфи бор ҳудуд ва биноларни аниқлаш, эскирган уйларни бузиб қайта қуриш, мулкдорлар билан келишувга эришиш ва зарур бўлса давлатнинг аралашишини тартибга солди.

Энг муҳим жиҳати шундаки, амалиёт кўпинча фақат “эски уй бузилди – янги уй қурилди” билан чекланмайди. Айниқса, Истанбулда лойиҳалар квартал ёки маҳалла даражасида олиб борилиб, йўл-транспорт ечимлари, муҳандислик тармоқлари, автотураргоҳ, болалар майдончаси, парк, мактаб ва поликлиника каби инфратузилмалар ҳам бир лойиҳа ичида уйғун режалаштирилади. Чунки эски, паст қаватли ва тартибсиз қурилган ҳудудларни янгилашда фақат бинони алмаштириш етарли эмас, бутун яшаш муҳити замонавий стандартларга мослаб қайта тикланади.

Туркиядаги бу тезкор янгиланишларнинг яна бир сири TOKİ (давлат уй-жой оператори) каби йирик қурилиш институти, марказий вазирликлар ва тез қарор қабул қилувчи бошқарув органларнинг роли ҳисобланади. TOKİ оммавий равишда янги уй-жойларни қуриш, ижтимоий объектлар (шифохона, мактаб ва боғчалар) ва яшил майдонлар қуришга масъул. Маълумот учун, TOKİ ташкил топганидан бери шаҳар марказида 1,75 миллион атрофидаги эски уй-жойларни янгилаган ва 2 миллиондан ортиқ янги кўпқаватли замонавий уйлар қурган. Туркия шаҳар янгилашни кичик пилотлар билан эмас, оммавий дастур сифатида юргизмоқда.

Бундай замонавий ёндашув асосидаги янгиланиш бугунги кунда Тошкент шаҳри олдида турган муҳим стратегик вазифалардан бири ҳисобланади. Туркиянинг ушбу йўналишдаги амалий тажрибаси тегишли соҳа мутахассислари томонидан чуқур ўрганилиши ва ундан самарали жиҳатлари ўрнак сифатида олиниши лозим. Зеро, ҳозирги босқичда Тошкент ривожи олдида янгиланиш билан биргаликда яна икки асосий йўл мавжуд: шаҳар ҳудудини энига кенгайтириш ёки унинг бўйига, яъни вертикал тарзда ўсишини таъминлаш.

Энига кенгайтириш учун Тошкент вилоятининг шаҳар билан туташ қисмларидан ер топилади, янги массивлар қуриш мумкин. Лекин бунинг келажакдаги нархи шаҳар учун қимматга тушади. Сабаби шаҳар қанча энига чўзилса сув-оқова, электр, иссиқлик, йўл ва жамоат транспорти тармоқлари ҳам узоққа чўзилади, ҳар бир янги километр харажатни оширади, шаҳарни бошқариш мураккаблашади.

Бўйига ўсиш тўғри режалаштирилса, мавжуд инфратузилма ҳам янгиланади ҳамда самарали ишлайди. Бир хил тармоқ ва транспорт тугунидан кўпроқ одам фойдалангани учун тизим арзонроқ ва барқарорроқ ишлайди. Мақсад баланд бино қуриш эмас, балки бир ҳудудда яшаш, иш ва хизматлар сиғимини оқилона ошириш. Ҳозир барча катта мегаполислар “15 дақиқалик шаҳар” лойиҳаси асосида қайта қурилмоқда. Бунда ҳар бир мактаб, боғча, поликлиника, парк ва савдо нуқталарини одамлар яшайдиган жойга яқин жойлаштириш мумкин бўлади.

Туркия тажрибаси ҳам шу фикрни кучайтиради. Марказдаги майда ва эскирган ҳудудлар яхлит лойиҳа сифатида қайта қурилганда, фақат уйлар эмас бутун маҳалла инфратузилмаси янгиланади, ижтимоий объектлар эса лойиҳанинг мажбурий қисми сифатида кўрилади. Тошкент учун ҳам асосий сабоқ шу: парчаланиб кетган ерларни бирлаштириш, эскирган уй-жойларни босқичма-босқич хавфсиз ва сифатли стандартлар асосида янгилаш, янги қурилиш билан бирга мактаб-боғча, поликлиника, парк, пиёда инфратузилмаси ва транспорт ечимларини битта пакет сифатида режалаш. Буларнинг барчаси шаффоф келишувлар ва барқарор молиялаштириш механизмлари билан мустаҳкамланиши керак. Ва албатта бундай янгиланишлар ва реконструкция дастурлари маданий ва тарихий ёдгорликлари ҳамда архитектура дурдоналарига эмас, балки маънан ҳамда жисмонан эскирган турар жойлар ҳамда маъмурий биноларга қаратилиши лозим.

Хулоса шуки, гап кўпроқ қурилиш сонида эмас шаҳарни комплекс қайта “йиғиш” ёндашувида. Тошкент шу ёндашувни тизимга айлантира олса, ўсишни қиммат “энига ёйилиш” билан эмас, арзонроқ ва самаралироқ компакт модель орқали бошқариш имконияти сезиларли кучаяди.

Туркия шаҳарларини қандай қилиб янгиламоқда?
Янгиликлар 15:42 · 22.01.2026
Туркия шаҳарларини қандай қилиб янгиламоқда?
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган транспортлардан фойдаланиш тақиқланади
Янгиликлар 13:57 · 22.01.2026
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган транспортлардан фойдаланиш тақиқланади
Ўзбекистонда 5 граммли қуйма олтин нархи биринчи марта 9,7 млн сўмга чиқди
Янгиликлар 10:48 · 22.01.2026
Ўзбекистонда 5 граммли қуйма олтин нархи биринчи марта 9,7 млн сўмга чиқди
Айрим банклар кечикаётган кредитлар учун ставкани 180 фоизгача ошираётгани аниқланди
Молия, Янгиликлар 9:49 · 22.01.2026
Айрим банклар кечикаётган кредитлар учун ставкани 180 фоизгача ошираётгани аниқланди
Банк карта очиш ва сим-карта олишни онлайн амалга ошириш мумкин бўлади
Янгиликлар 15:03 · 21.01.2026
Банк карта очиш ва сим-карта олишни онлайн амалга ошириш мумкин бўлади
Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредитни ундириш тўхатилади
Янгиликлар 11:08 · 21.01.2026
Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредитни ундириш тўхатилади