Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди
Аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, республикада меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 21,73 млн нафардан ортиқни ташкил этмоқда.
2026 йил 15 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 39 миллион 47 минг кишидан ортиқни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамроев 30 июнь куни Тошкент шаҳрида ўтаётган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига оид матбуот анжуманида маълум қилди.
Тадбирда рўйхатга олиш бўйича дастлабки рақамлар очиқланмоқда. Хусусан, республикада меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 21,73 миллион нафардан ортиқни ташкил этди. Бу умумий кўрсаткичнинг 55,7 фоизига тенг. Шу билан бирга, болалар сони 12,5 миллион нафар, катта ёшлилар: 4,8 миллион киши.
Аҳоли орасида ўзбек миллитига манбсулар сони 34,9 мииллон киши (аҳолининг 89,4 фоизи. Ўз навбатида тожиклар 1,3 миллион нафар, қорақалпоқлар 841,4 минг киши, қозоқлар 707,3 минг киши, руслар 606,5 минг кишини ташкил этган. Шу билан бирга, қирғизлар 219,1 минг нафар, туркманлар — 194,7 минг нафар, бошқа миллатлар 300 минг нафар.
Мамлакатда деҳқончилик майдонлари 4,82 миллион гектар экан аниқланган. Балиқ боқиш ҳавзалари 652 минг 847 гектар чиққан. Республикадаги қорамоллар сони 12,2 миллионта, қўйлар: 20,3 миллионта, эчкилар 2,8 миллионта, паррандалар 120,9 миллионтани ташкил этган.
