Давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори кескин ошди

10:02 · 29.06.2026

Ўзбекистон йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда

9:05 · 29.06.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:55 · 27.06.2026

Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?

11:23 · 26.06.2026

Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди

8:14 · 26.06.2026

Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади

15:22 · 25.06.2026

Маҳаллий корхоналар импорт материалларни олиб келишда ҚҚСдан озод қилишни сўрамоқда

12:52 · 25.06.2026

Банкларда хорижий валюта олди-сотдиси кескин ошди — Марказий банк

10:49 · 25.06.2026

Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди

14:22 · 24.06.2026

Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди

11:20 · 24.06.2026

Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи

10:02 · 24.06.2026

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

17:41 · 23.06.2026

Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди

14:43 · 23.06.2026

Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?

11:20 · 23.06.2026

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди

10:04 · 23.06.2026

Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк

9:18 · 23.06.2026

Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади

14:41 · 22.06.2026

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори рекорд даражага етди

11:15 · 22.06.2026

Ўзбекистон йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда

Жаҳон олтин кенгаши ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатнинг олтин захиралари 414 тонна атрофида бўлиб, умумий захираларнинг 88 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистон йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда
Фото: «aol.com»

Ўзбекистон Марказий банки апрель ойида 1 тонна олтин сотди, лекин йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (WGC) хабар қилди.

Март ойида қайд этилган сезиларли ҳажмдаги соф сотувлардан (30 тонна) кейин апрель ойида марказий банклар соф олтин харидларини қайта тиклади. Ой давомида марказий банклар томонидан 19 тонна олтин хариди амалга оширилди.

марказий банк, олтин

Марказий банклар томонидан сотилган ва сотиб олинган олтиннинг ойлик ҳажми, тонна. Манба: ХВЖ, тегишли марказий банклар, Жаҳон Олтин Кенгаши.

Ўзбекистон Марказий банки апрель ойида 1 тонна олтин сотди. Шунга қарамай, йил бошидан ҳисоблаганда жами 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар рўйхатида (Польшадан кейин) иккинчи ўринда қолмоқда. WGC ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистоннинг олтин захиралари 414 тонна атрофида бўлиб, мамлакат умумий захираларининг 88 фоизини ташкил этади.

марказий банк, олтин

Йил бошидан бери марказий банклар томонидан сотилган ва сотиб олинган олтиннинг соф ҳажми, тонна. Манба: ХВЖ, тегишли марказий банклар, Жаҳон Олтин Кенгаши.

WGCʼга кўра, апрель ойида Польша Миллий банки йил бошидан бери кузатиб келинаётган фаолликни сақлаб қолгани ҳолда, ўз олтин захираларини 14 тоннага ёки 595 тоннагача (умумий захираларининг тахминан 30 фоизи) оширди. Йил бошидан бери жами олтин харидлари ҳажми 45 тоннага етди.

Хитой Халқ банки ой давомида ўз олтин захираларига 8 тонна қўшди. Ҳозирда мамлакатнинг расмий олтин захиралари 2322 тонна атрофида бўлиб, умумий захираларнинг 9 фоизини ташкил этади. Хитой кетма-кет 18 ой давомида барқарор равишда олтин сотиб олмоқда, дейди WGC.

Чехия Миллий банкининг апрель ойида амалга оширилган 3 тонналик камтарона, лекин барқарор соф хариди унинг олтин захираларини 79 тоннага етказди (умумий захираларининг 6 фоизи). Россия Марказий банки эса апрель ойида 6 тонна олтин сотиб, тўртинчи ой кетма-кет соф сотувлар сериясини давом эттирди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 307,3 млн долларга камайиб, 1 июнь ҳолатига 70,58 млрд долларни ташкил этди. Захиралардаги олтиннинг қиймати 61,59 млрд доллардан 61,44 млрд долларгача (-1,56 млрд) камайди. Марказий банкнинг изоҳлашича, олтин қийматининг тушиши ой давомида олтин нархининг 4625,80 доллардан 4516,85 долларгача пасайиши ҳисобига юзага келган. Айни пайтда захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 13,6 млн (+0,3 млн) трой унсиягача ортди.

Апрелда Ўзбекистон олтин экспортини қайта тиклади

Ўзбекистон апрель ойида ўтган йилнинг сентябридан буён илк бор олтин экспорт қилди. Мамлакатнинг олтин экспорти 1,5 млрд долларга етди. Унгача қимматбаҳо металлнинг ташқи бозорларга охирги етказиб берилиши 2025 йилнинг сентябрь ойида — 1,475 млрд доллар миқдорида қайд этилганди. Шу тариқа, Ўзбекистон олтинни хорижга сотишдаги олти ойлик танаффусга чек қўйди.

марказий банк, олтин

Олтин нархи 4000 долларлик кўрсаткичдан пастга тушди

Апрелда экспорт қимматбаҳо металнинг жаҳон бозоридаги нархлари тебраниши фонида қайта тикланди. Март ойидаги пасайишдан сўнг апрелда олтин котировкалари яна ўсишга ўтди. Апрель ойи охирига келиб, олтиннинг халқаро нархи бир унция учун тахминан 4625 долларни ташкил этган эди.

Май ойининг иккинчи ярмидан қимматбаҳо метал нархлари яна пасайиш тенденциясига ўтди. 25 июнь куни олтин нархи ноябрь ойидан бери илк бор бир троя унцияси учун 4000 долларлик кўрсаткичдан пастга тушди. Январь ойидаги тарихий максимумдан буён қимматбаҳо металл деярли 30 фоизга арзонлашиб улгурди.

Нархларнинг пасайишига АҚШ пул-кредит сиёсатига нисбатан кутилмаларнинг кескин ўзгариши асосий омил бўлди. Регулятор фоиз ставкаларини ўзгаришсиз қолдирганига қарамай, янгиланган прогнозлар келгуси йилда инфляциянинг юқорироқ даражасини ва ставкалар траекториясининг қатъийлашишини кўрсатди.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро атрофидаги кайфиятнинг ўзгариши яна бир қўшимча омил бўлди. Нефть етказиб беришдаги узилишлар билан боғлиқ хавотирларнинг сусайиши энергия ресурслари нархларининг пасайишига олиб келди ва аввалроқ олтинга бўлган талабни қўллаб-қувватлаб турган инфляцион хатарларни камайтирди.

Шу билан бирга, ФЗТнинг янги раиси Кевин Уоршнинг илк йиғилишдан кейинги қатъий баёнотлари регуляторнинг чекловчи сиёсатни бир неча ой аввал тахмин қилинганидан кўра узоқроқ сақлаб туришга тайёр экани ҳақидаги кутилмаларни янада кучайтирди.

Нархнинг 4000 долларлик белгидан пастга тушиши бозор учун психологик аҳамиятга ҳам эга бўлиши мумкин. Бу марра узоқ вақт давомида инвесторлар томонидан асосий қўллаб-қувватлаш даражаси сифатида кўриб келинган ва ундан айрилиш узун позицияларнинг янада қисқаришига туртки бериб, қисқа муддатли истиқболда котировкаларга босимни кучайтириши мумкин.

Энди бозор иштирокчиларининг диққат-эътибори АҚШдаги инфляция, меҳнат бозори ва ЯИМга оид маълумотларнинг эълон қилинишига қаратилмоқда. Бу маълумотлар ФЗТнинг кейинги ҳаракатларига доир кутилмаларни ва шунга мувофиқ, олтин нархининг йўналишини белгилаб бериши мумкин.

Олтиннинг мамлакат иқтисодиёти учун аҳамияти

Олтин Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутади — у асосий экспорт товарларидан бири ва валюта тушумларининг муҳим манбаи ҳисобланади. Айрим йилларда у мамлакат экспортининг салмоқли улушини ташкил этган, сотувдан тушган даромадлар эса савдо тақчиллигини қоплаш ва тўлов балансини қўллаб-қувватлашга хизмат қилган.

Давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори кескин ошди
Интервью, Янгиликлар 10:02 · 29.06.2026
Давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори кескин ошди
Ўзбекистон йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда
Янгиликлар 9:05 · 29.06.2026
Ўзбекистон йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:55 · 27.06.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?
Янгиликлар 11:23 · 26.06.2026
Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди
Янгиликлар 8:14 · 26.06.2026
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди
Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади
Янгиликлар 15:22 · 25.06.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади