BlackRock Ўзбекистонда газни суюқ ёнилғига айлантириш лойиҳасига сармоя киритишни режалаштирмоқда

11:34 · 08.07.2026

Сохта чеклар туфайли миллиардлаб сўмлик кешбэк тўловлари тўхтатилди

10:40 · 08.07.2026

Ўзбекистонда «E-bozor» ягона рақамли платформаси ишга туширилади

16:39 · 07.07.2026

IT Park резидентларининг ходимлари учун солиқ имтиёзлари узайтирилади

15:46 · 07.07.2026

Ўзбекистонда энди жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқишга рухсат QR-код орқали берилади

12:47 · 07.07.2026

Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади

11:35 · 07.07.2026

Тошкент шаҳри ва вилоятида бизнес кайфияти яхшиланди — Марказий банк

17:32 · 06.07.2026

Ўзбекистонда уч ойда 5,7 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

15:06 · 06.07.2026

Июнь ойида инфляция энергия тарифлари ва кўмир нархи ошиши фонида тезлашди

11:49 · 06.07.2026

Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди

10:05 · 06.07.2026

Мақсадли ипотека депозитларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади

14:25 · 03.07.2026

«Маош қуллиги»ни бекор қилувчи тизим ишлаб чиқилди

12:14 · 03.07.2026

Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда

11:57 · 03.07.2026

Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга кўпайди

10:07 · 03.07.2026

Ўзбекистонда вакансиялар сони қарийб 10 фоизга ошди — Марказий банк

15:18 · 02.07.2026

Ўзбекистон йил бошидан буён олтин экспортини 4,3 баробарга қисқартирди

14:25 · 02.07.2026

«Заправка»ларда июнь ойидаги тушумлар 3,6 трлн сўмга етди

10:21 · 02.07.2026

1 июлдан солиқ порталидаги айрим хизматлар вақтинча ишламайди

17:23 · 01.07.2026

Сохта чеклар туфайли миллиардлаб сўмлик кешбэк тўловлари тўхтатилди

Солиқ қўмитаси кешбэк тизими бекор қилинмаслигини маълум қилди. Фуқаролардан «Солиқ» иловасида фақат ўз харидлари учун берилган чекларни рўйхатдан ўтказиш сўралди.

Сохта чеклар туфайли миллиардлаб сўмлик кешбэк тўловлари тўхтатилди

Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда кешбэк тизими юзасидан тарқалаётган хабарлар фонида расмий муносабат билдириб, тизимни бекор қилиш ёки унинг амал қилишини чеклаш режалаштирилмаганини маълум қилди.

Қўмита қайд этишича, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида айрим маҳсулот ва хизматлар харидида алоҳида имтиёзли кешбек тартиби жорий этилган. Унга кўра, қўй, мол ва парранда гўшти, тухум, ўсимлик ёғи, ун, шакар, дори воситалари ҳамда тиббий хизматлар учун одатдаги 1 фоизлик кешбек ўрнига харид суммасида тўланган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)нинг тўлиқ миқдори қайтарилади.

Бироқ айрим фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ушбу имтиёздан ноқонуний фойдаланишга урингани аниқланган. Хусусан, сохта ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган фискал чеклар расмийлаштирилиб, ҚҚС суммаларини асоссиз равишда қайтариб олиш ҳолатлари кузатилган.

Маълумотларга кўра, май ойининг ўзида республика бўйича 389 та корхонага тегишли сохта чеклар орқали ҚҚСни қайтариб олмоқчи бўлган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»даги 248,5 минг нафар фуқаро шубҳали харидорлар реестрига киритилган. Натижада 83,1 миллиард сўмлик кешбэк тўловлари вақтинча тўхтатилган. Апрель ойида эса бу кўрсаткич 122,1 минг нафар фуқаро ва 102,5 миллиард сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида ҳам йирик ҳажмдаги ноқонуний уринишлар қайд этилган. Жумладан, Навоий вилоятида 13 та МЧЖга тегишли чеклар орқали расмийлаштирилган 34,8 миллиард сўмлик кешбек тўлиқ ушлаб қолинган. Фарғона вилоятида 38,3 миллиард сўмлик кешбэкнинг 3,9 миллиард сўми тасдиқланиб, 34,4 миллиард сўми тўланмаган. Андижон вилоятида эса 34,1 миллиард сўмлик кешбэкдан 5,8 миллиард сўми тасдиқланиб, 23,8 миллиард сўми ушлаб қолинган.

Солиқ қўмитаси аниқланган ҳолатлар кешбэк тизимининг ўзига эмас, балки ундан ноқонуний манфаат кўришга уринган айрим шахслар ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тааллуқли эканини таъкидлади. Қайд этилишича, мақсад тизимни бекор қилиш эмас, балки унинг адолатли ва манзилли ишлашини таъминлашдан иборат.

Шунингдек, фуқароларга «Солиқ» иловасида фақат ўзлари амалга оширган харидлар учун берилган фискал чекларни рўйхатдан ўтказиш, бошқа шахсларнинг чекларини киритмаслик тавсия этилди. Сохта чекларни сотиш ёки харид қилиш ҳолатларига дуч келинганда эса Солиқ органларининг комплаенс ва коррупцияга қарши назорат бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралган.

Амалдаги тартибга кўра, бошқа шахсга тегишли чекни унинг рухсатисиз ўзлаштириш, ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки кешбек олиш ҳуқуқини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўйган фуқаролар шубҳали харидорлар реестрига киритилиши мумкин.

BlackRock Ўзбекистонда газни суюқ ёнилғига айлантириш лойиҳасига сармоя киритишни режалаштирмоқда
Янгиликлар 11:34 · 08.07.2026
BlackRock Ўзбекистонда газни суюқ ёнилғига айлантириш лойиҳасига сармоя киритишни режалаштирмоқда
Сохта чеклар туфайли миллиардлаб сўмлик кешбэк тўловлари тўхтатилди
Янгиликлар 10:40 · 08.07.2026
Сохта чеклар туфайли миллиардлаб сўмлик кешбэк тўловлари тўхтатилди
Ўзбекистонда «E-bozor» ягона рақамли платформаси ишга туширилади
Янгиликлар 16:39 · 07.07.2026
Ўзбекистонда «E-bozor» ягона рақамли платформаси ишга туширилади
IT Park резидентларининг ходимлари учун солиқ имтиёзлари узайтирилади
Янгиликлар 15:46 · 07.07.2026
IT Park резидентларининг ходимлари учун солиқ имтиёзлари узайтирилади
Ўзбекистонда энди жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқишга рухсат QR-код орқали берилади
Авто, Янгиликлар 12:47 · 07.07.2026
Ўзбекистонда энди жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқишга рухсат QR-код орқали берилади
Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:35 · 07.07.2026
Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади