Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Таҳлил 13:10 · 05.11.2021

Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори. Нималар ўзгарди?

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган

Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори. Нималар ўзгарди?
Фото: «automillennium.com»

Қонун билан «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.

Маълум қилинишича, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун «биржа облигацияси» ва «чет эллик номинал сақловчи» тушунчалари билан тўлдирилди. Биржа облигацияси — чиқарилиши фонд биржаси томонидан рўйхатга олинадиган ва фонд биржасининг котировкалаш варағига киритилган, АЖ томонидан чиқариладиган қарз эмиссиявий қимматли қоғоз.

Қонуннинг янги 61-моддасига мувофиқ биржа облигацияларининг эмиссияси давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда фонд биржаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Тўлаш муддати 1 йилдан кўп бўлмаган биржа облигацияларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласи фонд биржаларида амалга оширилади. Уларни жойлаштириш фақат биржа облигацияларининг чиқарилишини рўйхатга олган фонд биржаси орқали амалга оширилади.

Қонуннинг 36-моддаси билан чет эллик номинал сақловчига инвестиция воситачиси билан биргаликда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ҳам берилган. Чет эллик номинал сақловчи, шунингдек инвестиция воситачиси сифатида депо ҳисобварақларини юритиш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ функцияларига киритилган.

Қонуннинг 40-моддасида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ҳуқуқлари белгиланган. У қуйидагиларга ҳақли:

  • Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган ва республика ҳудудидан ташқарида муомалада бўлган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун чет эллик номинал сақловчига ҳисобварақлар очишга;
  • эмитент билан тузиладиган шартномага кўра даромадларни (дивидендларни) ва қимматли қоғозларнинг қийматларини тўплаш учун мўлжалланган пул маблағларини олишга, шунингдек тегишли тўловларни амалга оширишга;
  • қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритишга доир вазифаларни бажаришда инвестиция воситачиларидан ва чет эллик номинал сақловчилардан мазкур реестрларни шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни олишга.

Шунингдек Қонунда инвестиция маслаҳатчиси тушунчасига ўзгартириш киритилди. Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ инвестиция маслаҳатчиси бошқа хизматлар билан бирга трансфер-агент хизматларини ҳам кўрсатади. Бунда қонун 25-моддаси 2-қисмида белгиланишича, инвестиция маслаҳатчиси эмитентларга қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш хизматларини кўрсатаётган бўлса, у инвестиция воситачиси профессионал фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ АЖ:

  • номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) 25 фоизидан (илгари – 20 фоизидан) ошмайдиган имтиёзли акцияларни жойлаштириш;
  • тузилган шартномага мувофиқ Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали дивидендлар тўловини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Қонуннинг 58-моддасига киритилган нормага мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишида АКТдан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш, кун тартибидаги масалаларни муҳокамага этиш ва овозга қўйилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этишга рухсат берилади. Бунда:

  • масофадан туриб иштирок этиш ва масофадан туриб овоз беришнинг умумий тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади;
  • умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисидаги хабарда унда иштирок этиш, шу жумладан АКТдан фойдаланган ҳолда иштирок этиш тартиби кўрсатилган бўлиши керак;
  • акциядорларга ва давлат вакилига берилиши лозим бўлган ахборотдан (материаллардан) акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этадиган, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этадиган шахслар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилгунига қадар ва уни ўтказиш вақтида фойдалана олиш имкониятига эга бўлиши керак;
  • кун тартибидаги масалалар бўйича масофадан туриб овоз берилганда овоз бериш бюллетенларидан фойдаланилмайди. Бунда қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги акциядорни акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатга олишда фойдаланиладиган электрон рақамли имзо билан тасдиқланади;
  • овоз бериш якунлари бўйича саноқ комиссияси овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, унда акциядорлар умумий йиғилишининг, шу жумладан масофадан туриб ўтказиладиган умумий йиғилишининг кворуми мавжудлиги ҳақидаги маълумот кўрсатилади.

Шунингдек, бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30 октябрда йилдан кучга кирди.

Аввалроқ Ўзбекистон Марказий Осиёда иқтисодиёти энг тез ривожланаётган давлат деб топилганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади