Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Таҳлил 20:50 · 08.11.2021

Гўшт солиқдан озод бўлди, лекин нарх тушмади. Нега?

Bugun.uz мазкур масала юзасидан тадбиркорлар ва расмий идоралар изоҳини тинглади

Гўшт солиқдан озод бўлди, лекин нарх тушмади. Нега?
Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистонда гўшт ва картошка 81 кунга солиқдан озод этилди. Мақсад — аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш. Аммо маҳаллий фермер ва тадбиркорлар нарх ўзгармагани, боз устига, қимматлашиб кетишидан хавотирини билдирмоқда. «Bugun.uz»да мавзу юзасидан мақола эълон қилинди.

Маълумки, 2021 йил 25 октябрь куни Президент Солиқ кодексига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Унга мувофиқ 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. Соддароқ тушунтирганда, солиқ олинмайди. Қонун 26 октябрь куни кучга кирди, лекин имтиёз даври 10 октябрдан амал қилади. Бу оралиқда импорт ёки савдо қилинган қилинган товарлар учун ҳисобланган ҚҚСга тузатиш киритилиши, пуллар тадбиркорга қайтарилиши белгиланди.

Амалдаги Солиқ кодексига кўра, қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоизни ташкил этади. Эндиликда юқоридаги товарларга ҚҚС вақтинча амал қилмаслиги бозорга ижобий таъсир қилиб, нарх 15 фоизга тушиши керак эди. Айни пайтда чакана савдо билан шуғулланувчи супермаркетлар тармоғида ижобий ўзгариш бироз сезилган бўлса-да, анъанавий бозорда гўшт ва картошка нархида ижобийлик йўқ.

«Promeat» фермер хўжалиги раҳбари Иззат Муталовнинг айтишича, қарор қабул қилувчилар аниқ ҳисоб-китоб билан узоқни кўзлаб иш тутмади. Шу туфайли бозордаги нарх ўзгаришсиз қолди.

«Маҳаллий чорвадор тадбиркорлар тирик молни импорт қилиб, уни семиртиради, боқади. Одатда кичик буқани гўштга тайёрлаш 3 ой муддат талаб этади. Аммо қонун фақат 81 кунга амал қилади, бунда маҳаллий тадбиркорлар томонидан гўшт етказиб цикли инобатга олинмаган. Бундан ташқари, биз аввалдан импорт қилган тирик мол учун ҚҚС тўлаганмиз, уни семиртириб сотиш арафасида эса ҚҚС бекор бўлди. Бозорга биз етказиб бераётган гўшт учун аввалроқ солиқ солингани туфайли нарх ҳам ўзгармай қолди», — дейди у.

Давлат статистика қўмитаси ҳам гўшт нархи анъанавий бозорда ўзгаришсиз қолаётганини тасдиқлади. Масалан, республика бозорларида суякли мол ва қўй гўшти нархи икки ойдан бери ўзгаришсиз кузатилган. Ваҳоланки, қонун ижроси бозордаги нархга таъсир этиши кутилганди.

Статистика қўмитасининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, жорий йил 9 ой якуни билан хориждан жами 21 минг 109 тонна гўшт импорт қилинган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда 6 минг 865 тоннага ошган. Яъни солиқ имтиёзи амал қилмаган ойларнинг ўзида импорт суръати деярли 30 фоизга ошганди. Табиийки, октябрь ойида гўшт импорти янада ошган.

Негаки Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев ҳам бунга урғу бериб, жорий йилда гўшт экспорти 2017 йилга нисбатан 18 баравар ошгани, қозоқ импорти эса 45 фоизга ўсгани айтилган. Ўзбекистон томонидан ҚҚС имтиёзи берилиши қозоқ бозорида талабни янада ошириб, нархни ҳаракатлантирмоқда. Ўзбекистон ҳукумати бу вазиятда солиқ тушумларини йўқотиб, устунликни шунчаки Қозоғистон томонга ўтказиб юборди. Негаки нарх ўзгармади, солиқ тушуми ҳам йўқ.

Молиячи Абдулла Абдуқодировнинг «Bugun.uz»га маълум қилишича, гўшт нархига солиқ имтиёзи билан таъсир этиш мантиқсизлик, чорва моллари нархини белгиловчи омилларга ем-хашак базаси, импорт қилинадиган витамин ва дорилар нархи (чорва соғлиғини сақлаш учун) ва сув мўллиги, технология, наслчилик, қонуний асослар киради.

«Иқтисодиётни ишлаши ҳақида ҳеч қандай билим ва тушунча бўлмаслиги туфайли шундай қарорлар қабул қилиняпти. Балки, қандайдир импорт қилувчилар манфаатидан қарор қабул қилгандир, лекин бу текинга бўлмаслиги тайин», — дейди у.

Фермер Иззат Муталовнинг билдиришича, гарчи солиқ имтиёзи узоқ даврга мўлжаллаб берилганда ҳам бундан фойда кам бўлади. «Гўшт фақат уйда истеъмол қилинмайди. Болалар боғчаси, умумий овқатланиш шохобчалари, гўштни қайта ишлаш цехлари ҳам хом гўштни катта истеъмол қилади. Лекин солиқ имтиёзига эга эмас, яъни ҚҚС занжиридан узилмаган. Бу ҳолатда уларнинг товар ё хизматлари нархи ошади, ёки бизнес кулранг схемага ўтиши керак. Афсуски, бу аянчли синовдан ўтолмаган соҳа шунчаки ривожланмай қолади», — дея таъкидлаган Муталов.

«Bugun.uz»нинг вилоятлардаги мухбирларига кўра, супермаркет тармоқлари Тошкент шаҳридан ташқарида жойлашган нуқталарида гўшт бозордан фарқланмайди ва кассадан ташқари, махсус майдончада сотилади. Соддароқ айтганда, арзон гўшт Тошкентда учрайди, холос.

Ҳукумат таклиф этган, депутатлар имзолаган қонун нархга таъсир қилмаган бўлса, солиқ тушуми йўқ ва иқтисодий устунлик қўшни давлатга берилган, боз устига, маҳаллий фермер ва чорвадорда нохуш кайфият пайдо бўлса, ким ва нима учун солиқ имтиёзларини таклиф этди? Солиқларсиз 81 кун ўтиб нарх яна ошадими? Ўзи давлат амалдорлари гўшт нархи ўсиши сабабларини тўғри англаб, шунга яраша ечимларни изладими? Бу саволларга ҳозирча жавоб йўқ.

Алишер Рўзиохунов, журналист

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади