Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Таҳлил 22:00 · 24.11.2021

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва инновациялар ўртасидаги боғлиқлик: ривожланаётган мамлакатлар мисолида

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz’га махсус мақола тақдим этди

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва инновациялар ўртасидаги боғлиқлик: ривожланаётган мамлакатлар мисолида
Фото: «vesti-ua.net»

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг (ТТХИ) инновацион ишланмаларга таъсирини ривожланаётган мамлакатлар мисолида баҳолади. Институт матбуот хизмати Kommers.uz’га махсус мақола тақдим этди.

Сўнгги йилларда кўплаб ривожланаётган мамлакатларда ТТХИни жалб қилиш мақсадида турли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. ТТХИ нафақат иқтисодий ўсиш ва бандликни оширишга ҳисса қўшади, балки қабул қилувчи мамлакатга қўшимча юқори технологиялар ва илғор ғояларни олиб келиниш орқали давлатнинг инновацион салоҳият ошишига туртки бўлади. Ушбу илмий изланиш ривожланаётган 29 та мамлакатда 2010–2019 йилларда ТТХИ уларнинг миллий инновацион салоҳиятига қандай таъсир қилганини ўрганади.

Эконометрик таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, ТТХИ оқимининг ортиши ривожланаётган мамлакатларда инновацион салоҳиятнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади, бироқ мамлакатда ТТХИ туфайли кириб келаётган хорижий қўшма-корхоналар томонидан жорий этиладиган инновацион ва илғор ғояларнинг иқтисодиётга тўлиқ ижобий таъсир қилиши учун ушбу билим ва технологик кўникмаларни ўзлаштиришда маҳаллий имкониятларнинг ўрни катта.

Кўплаб тадқиқотларда иқтисодий маҳсулдорликни ошириш ва унинг ривожланишини жадаллаштириш учун инновацияларнинг муҳимлиги таъкидланган ҳамда инновацияларни орттирувчи омиллар ўрганилган, бироқ айнан ТТХИнинг ривожланаётган мамлакатлардаги миллий инновацион салоҳиятга таъсири бўйича умумий хулосага келинмаган.

У мазкур тадқиқотда турли хил ўзгарувчан эконометрик моделлар асосида таҳлил қилинди (1-изоҳ).

1-изоҳ

Умумлаштирилган энг кичик квадратлар усули (FGLS) — регрессия моделлари параметрларини баҳолашнинг классик усули бўлиб, энг кичик квадратларни умумлаштиради. Бу «регрессия қолдиқлари квадратларининг умумий йиғиндиси»ни минималлаштиришда ёрдам беради.

Моментларнинг умумлаштирилган усули (IV-GMM) — тақсимотларнинг номаълум параметрларини ва эконометрик моделларни баҳолаш учун математик статистика ва эконометрикада қўлланиладиган классик усул бўлиб, унда бошқа классик усуллардан фарқли ўлароқ, чекловлар сони қўлланиладиган параметрлар сонидан кўп бўлиши мумкин.

Товар белгисига топширилган аризалар сонидан миллий инновацион салоҳиятни акс эттирувчи кўрсаткич сифатида фойдаланилди. Қолаверса, инновацияларга таъсир этувчи ўзгарувчилар сифатида қуйидагилар қўлланилди: ТТХИ, давлат томонидан илмий тадқиқот институтларига ажратиладиган маблағлар, институтларда банд бўлган ходимлар сони ва мамлакатнинг глобаллашув даражаси. Тадқиқот учун статистик база Жаҳон банки ва КОФ Глобаллашув индексининг маълумотлар базасиидан тўпланди (2- изоҳ).

2-изоҳ

KOF глобаллашув индекси — 2002 йилда Швейцария иқтисодиёт институти ва Швейцария федерал технология институти томонидан ташкил этилган бўлиб, глобаллашувни жамият ҳаётининг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий кўрсаткичлари бўйича баҳолайди.

Глобаллашув дунё чегараларини умумлаштирадиган, миллий иқтисодиётни, маданиятни, технологияни ва бошқарувни бирлаштирадиган жараён сифатида тавсифланади, шунингдек, бу жараён жамиятларни ҳамда ғояларни ўзаро бирлаштиришга хизмат қилади.

Олинган натижалар шуни кўрсатадики, мамлакатга киритилаётган ТТХИнинг ортиши миллий инновацион салоҳиятининг ўсишига ижобий ва сезиларли таъсир кўрсатади, шунингдек, илмий изланишларга катта эътибор қаратилиши ривожланаётган мамлакатларнинг инновацион салоҳиятини сезиларли даражада ошириши, аммо институтларда банд ходимлар сонининг кўпайиши инновациялар даражасига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги аниқланди.

Олдинги тадқиқотлар ҳам мамлакат учун янги билимларни ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиб-қоидаларини соддалаштириш учун илмий тадқиқот институтларида тадқиқотчиларнинг малакали бўлиши уларнинг кўпсонли бўлишдан муҳимроқ эканлигини тасдиқлади. Ўз навбатида, глобаллашув жараёни ушбу эконометрик моделимизда ривожланаётган мамлакатларда инновацияларнинг ўсишида аҳамиятсиз, деб топилди.

Хулоса сифатида айтиш жоизки, ривожланаётган мамлакатлар ТТХИнинг миллий инновацион салоҳиятига ижобий таъсирини ҳисобга олган ҳолда уни кўпроқ жалб қилиши мақсадга мувофиқ, шунингдек, илмий тадқиқот институтлари ходимларининг сонига эмас, балки уларнинг самарадорлигига кўпроқ эътибор бериш таклиф қилинади.

Глобаллашув биз тузган моделда миллий инновацияларга таъсир қиладиган муҳим омил, деб топилмаган бўлсада, замонавий иқтисодиётда глобаллашувнинг аҳамиятини инкор этмаслик керак. Шу сабабли, келгуси тадқиқотларда глобаллашув индексини ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий суб-индексларга бўлиш имконияти кўриб чиқилади ва ҳар бир суб-индекснинг инновациялар ўсишидаги аҳамияти алоҳида ўрганилади.

* Давлатлар бўйича инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг батафсил таҳлили ПМТИга мурожаат асосида тақдим этилиш мумкин.

Иқболжон Қосимов, Алишер Раимов

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади