Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:00 · 24.11.2021

Алишер Усмоновнинг миллиардерга айланган топ-менежери, ҳокимнинг укаси ютган 20,4 млрд сўмлик тендер ва амалдорлар сотиб олган автомобиллар — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Алишер Усмоновнинг миллиардерга айланган топ-менежери, ҳокимнинг укаси ютган 20,4 млрд сўмлик тендер ва амалдорлар сотиб олган автомобиллар — кунлик дайжест
Фото: «bfauto.ru»

Яқин соатларда 2021 йилнинг 24 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Оролбўйи учун 10 йиллик солиқ имтиёзлари

Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан:

Мўйноқдаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар учун 2031 йил 1 январгача:

  • фойда ва даромад солиғи, айланмадан олинадиган ва ижтимоий солиқлар 1 фоиз;
  • мол-мулк, ер ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ 1 фоиз этиб белгиланди.

Хоразм вилоятининг Тупроққалъа, Янгиариқ, Янгибозор туманларида тадбиркорлар учун 2025 йил 1 январгача:

  • фойда солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиғи 50 фоизга камайтирилади;
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган хомашё, материаллар божхона божидан озод қилинади;
  • Хоразмда янги қурилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларга ер солиғи бўйича имтиёзли давр беш йил этиб белгиланди.

Қорақалпоғистон учун давлат бюджетидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари камида 50 миллиард сўм этиб белгиланди.

Хоразмдаги паст ривожланаётган ва ишсизлик юқори бўлган 98 та маҳалла учун 2022–2026 йиллар давомида:

  • оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 250 млрд сўм кредит ажратилади;
  • давлат бюджетидан инфратузилмани ривожлантириш учун 150 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача Оролбўйи минтақасидаги:

  • кичик тадбиркорликларга корхона учун зарур асбоб-ускуналарни олиб келиш ваулар ишлаб чиқарган маҳсулотларни бошқа ҳудудларига етказиб бериш билан боғлиқ ташиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;
  • маҳаллий экспортчилар ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилишда, уларнинг Каспий денгизигача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини тўлиқ қоплаб берилади.

Ҳокимнинг укаси ютган 20,4 млрд сўмлик тендер

АОКАда 24 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда Коррупцияга қарши кураш агентлиги томонидан вилоятларда ўтказилган тендер натижаларини ўрганишда аниқланган қоидабузарликлар ҳақида маълумот берилди.

Маълум бўлишича, Хоразм вилоятида вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК буюртмачилигидаги қиймати 20,4 миллиард сўмлик Урганч шаҳридаги перинатал марказни реконструкция қилиш объекти ўрганилганда тендер ғолиби Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари ва тендер комиссияси раисининг яқин қариндоши, яъни туғишган укаси экани аниқланган.

Шунингдек, ўрганиш мобайнида Жиззах вилоятида 19 та объектда 6,3 миллиард сўмлик қурилиш иши тўлов ҳужжатларига асоссиз қўшиб ёзилгани, 941,1 миллион сўмлик иш сифатсиз бажарилгани, Андижон вилоятидаги 4 та объектда эса 57,9 миллион сўмлик иш сифатсиз бажарилгани, 1,4 миллиард сўмлик аслида бажарилмаган ишлар ҳисобот ҳужжатига қўшиб ёзилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилгани қайд этилди.

Исроил компаниясини судга берган Apple

Apple Исроилнинг NSO Group компаниясига қарши судга мурожаат қилиб, уни турли давлатлар расмийлари томонидан кузатув учун буюртма қилинган дастурий таъминотни ишлаб чиқишда айблаб, жавобгарликка тортишни талаб қилди.

«NSO Group ҳукумат томонидан ҳомийлик қилинадиган мураккаб кузатув технологиясини яратди. Тадқиқотчилар ва журналистлар ушбу жосуслик дастурининг журналистлар, фаоллар, диссидентлар, академиклар ҳамда ҳукумат амалдорларига ҳужум қилишда фойдаланилганини очиқ ҳужжатлаштирди», дейилади компания хабарида.

Apple NSO Group дастурига iPhone эгаларининг микрофони, камераси ва шахсий маълумотларига кириш имконини берувчи камчиликларни бартараф этганини ва энди компаниядан Apple маҳсулотлари ва хизматларидан фойдаланишни доимий равишда тақиқлашни талаб қилишини таъкидлади.

«Даъво, шунингдек, NSO Group компаниясининг Apple ва унинг фойдаланувчиларига ҳужумларида федерал ва штат қонунларини қўпол равишда бузгани учун товон ундиришни талаб қилади», дейилади баёнотда.

NSO Group дастурий таъминоти одамларга жосуслик қилишда қўллангани Франциянинг «Тақиқланган ҳикоялар» нодавлат ташкилоти Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва 17 журналистик ташкилот билан ҳамкорликда ўтказган текширувидан маълум бўлди.

Даромади 1 млрд доллардан ошган Zoom

Zoom 2021 йилнинг учинчи чораги учун молиявий натижаларни эълон қилди. Маълум қилинишича, компаниянинг даромади 1,05 миллиард долларни ташкил этган. Бу 2020 йилнинг учинчи чорагидаги кўрсаткичдан 35 фоизга юқори. Компаниянинг соф даромади 71 фоизга ўсиб, 340,3 миллион долларни ташкил қилган. Зоом тўртинчи молиявий чорак учун даромад 19 фоизга ўсишини башорат қилмоқда.

Бироқ кучли молиявий ва операцион натижаларга қарамай, компания ўтган чоракда 2018 йилдан бери энг секин ўсишни қайд этди. Ҳисоботдан кейин Zoom акциялари нархи 7 фоизга тушиб, 227 долларни ташкил этди.

Алишер Усмоновнинг миллиардерга айланган топ-менежери

USM бош директори Иван Стрешинский миллиардерга айланди. Forbes маълумотларига кўра, USM бош директори Иван Стрешинскийнинг бойлиги унинг холдингдаги улуши 3 фоиздан 5 фоизга ошганидан кейин 1,3 миллиард долларгача ўсган. 2021 йилда USM’нинг асосий эгаси Алишер Усмонов ўзининг топ-менежерига қўшимча 2 фоизлик USM акцияларини ўтказган.

Фото: Forbes учун Семён Кац сурати

Бу Стрешинскийга нафақат миллиардер бўлиш, балки капиталист директорлар рейтингида биринчи ўринни эгаллашга имкон берди. USM раҳбарининг ўзи Forbes нашрига берган интервьюсида компаниядаги улушини ошириш ҳақида гапирганди.

Амалдорлар сотиб олган автомобиллар

Озиқ-овқат маҳсулотлари, бензин нархи ошиб бораётган бир вақтда охирги бир ой ичида давлат органлари бюджет ҳисобидан 14,5 миллиард сўмлик 78 та автотранспорт воситасини сотиб олди. Энг қиммат харидни Сирдарё вилояти «Тоза ҳудуд» Давлат унитар корхонаси амалга оширган. Ушбу ДУК 1,5 миллиард сўмга «Компактор XH263J» харид қилган.

Энг кичик харид эса Нурафшон шаҳар ободонлаштириш бўлимига тегишли бўлиб, бўлим 75 миллион сўмга Damas сотиб олган.

23 октябрь–23 ноябрь кунлари амалдорлар орасида энг бозори чаққон автомашина кутилганидек Lacetti эмас, балки Cobalt бўлди. Бир ой ичида давлат ташкилотлари 25 та Cobalt’ни 115 миллион сўмдан сотиб олди. Иккинчи ўринни 20 та харид билан Lacetti эгаллади. Автомашина 115 миллион 607 минг сўмдан 138 миллион 126 минг сўмгача нархланган. Шунингдек:

  • 109–138 миллион сўмдан 12 та Nexia-3;
  • 369 миллион сўмдан 2 та Malibu-2 (Ўзбекистон давлат филармонияси, Хорижий тилларни оммалаштириш агентлиги);
  • 398 миллион сўмга Trailblazer (Бойсун туман ҳокимлиги);
  • 396 миллион сўмга KIA K5 Style (Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати давлат илмий маркази);
  • 350 миллион сўмга пикап D-Max Oksus (Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси);
  • 310 миллион сўмга Captiva-5T (Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ихтисослаштирилган автотранспорт давлат корхонаси) ва бошқалар сотиб олинган.

Автомашиналар ва уларни сотиб олган ташкилотлар ҳақида мана бу ерда батафсил маълумот олиш мумкин.

Биржада бензин арзонлашган, АЁҚШда ўзгармаётган бензин нархи

биржа савдоларида 23 ноябрь куни  жами 4196 тонна АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлиб, шундан 3741 тоннаси ёки 89 фоизи  сотилган. АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 миллион 129 минг сўмдан 8 миллион 444 минг сўмгача пасайиб, 17 фоизга арзонлашган.

Қайд этилишича, 2–3 ой давомида шаклланган маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган АИ-80 бензиннинг баланд нархларга таъсир кўрсатиш учун фақат бозор механизмлари қўлланилмоқда. Яъни таклифга таъсир кўрсатиш орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш, бу чораларнинг самара бериши ва нархларнинг барқарорлашиши учун маълум вақт талаб қилинади. Шу билан бирга, импорт бензиннинг нархлари жаҳон бозорлари конъюнктурасига боғлиқлиги омили сақланиб қолмоқда.

Таъкидланишича,  2021 йилнинг 16–22 ноябрь кунлари  биржада пасайиб борган нархларда харид қилинган 20 минг 760 тонна маҳсулотдан 3409 тоннаси ёки 16 фоизи чакана тармоққача етиб борган. Бунда, маҳсулот биржа савдоларида сотилгандан кейин заводдан чакана савдогача етиб бориш муддатларини (15 кунгача сарфланиши мумкин) ҳам  инобатга олиниши муҳим.

Бундан ташқари, ҳозирда идоралараро ишчи гуруҳ томонидан бензин таннархини оптималлаштириш бўйича бевосита ишлаб чиқарувчи корхоналарга чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилмоқда. Шунингдек, қўмита томонидан биржа савдоларида нархларга сунъий  равишда таъсир кўрсатган ноҳалол иштирокчиларга  нисбатан ўрганишлар давом этмоқда.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда