АҚШ санкциялари туфайли Хитой компаниялари 9 млрд долларга яқин зарар кўрди
Янги чекловлар туфайли яримўтказгич ишлаб чиқарувчилар катта йқотишларга учради. Бунинг натижасида автомобилсозлик, маиший техника ва электроника саноатида кенг қўлланиладиган микрочиплар танқислиги келиб чиқиши мумкин

Хитойнинг микрочип ишлаб чиқарувчи компаниялари АҚШнинг янги санкциялари туфайли 8,6 миллиард доллар йўқотди.
Хитойнинг энг йирик яримўтказгич ишлаб чиқарувчиларининг акциялари 10 октябрь кунги савдоларда 20 фоизга тушиб кетди. Жо Байден маъмуриятининг Америка технологиясини Хитойга экспорт қилиш бўйича чекловларни кучайтириш тўғрисидаги қарори фонида акциялар нархи кескин пастлади.
Хитойнинг етакчи микрочип ишлаб чиқарувчиларининг бозор капиталлашуви бугун эрталаб Financial Times маълумотларига кўра, Гонконг биржасида Хитойнинг энг йирик яримўтказгич ишлаб чиқарувчиси Semiconductor Manufacturing International акциялари 4 фоизга пасайган ҳолда 8,6 миллиард долларга камайди.
АҚШ ҳукуматининг 7 октябрб кунги қарорига кўра, Америка компаниялари ва жисмоний шахсларига АҚШ технологиясида ишлаб чиқарилган ярим ўтказгичларни экспорт лицензиясисиз сотиш тақиқланди. Шунингдек, хитойлик ҳамкорлар билан ҳар қандай яримўътказгич савдоси АҚШ ҳукумати томонидан тасдиқланиши керак.
Хитой ҳукумати 2015 йилда Хитойда ишлаб чиқарилган 2025 импорт ўрнини босиш дастурини қабул қилди, у бошқа нарсалар қаторида мамлакат Тайвандан анча орқада қолган ХХРда яримўътказгичлар ишлаб чиқариш учун янги қувватларни яратиш ташаббусларини ўз ичига олади.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп томонидан 2017-2019 йилларда Хитойга қарши санкциялар жорий этилганидан кейин дастурни амалга ошириш сезиларли даражада фаоллашди. Режага кўра, Хитойда ишлаб чиқарилган бутловчи қисмларнинг Хитой товарларидаги улуши 2025 йилга бориб 70 фоизни ташкил қилиши режалаштирилган.
Яримўтказгичлар асосан автомобилсозлик, маиший техника ва электроника саноатида кўп қўлланилади. Пандемия яримўтказгичларга бўлган талабни кескин оширди. Истеъмолчилар тобора кўпроқ онлайн кинотеатрлар ва видео ўйин хизматларидан фойдаланишни бошлади. Корпорациялар эса ўз навбатида барча турдаги рақамли воситаларни жорий қилмоқда. Буларнинг барчаси глобал микрочипларга бўлган талабни ошишига олиб келди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилда глобал микрочип савдоси 2020 йилга нисбатан 25 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 583,5 миллиард долларни ташкил этди.




