Бозорларда ўсимлик мойининг нархи неча сўмни ташкил этмоқда?
Давлат статистика қўмитаси 16 ноябрь ҳолати бўйича Ўзбекистон ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида ўсимлик мойининг минимал-максимал нархларини эълон қилди

Давлат статистика қўмитаси томонидан 2022 йил 16 ноябрь куни Республика ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича кузатувлар олиб борилди.
Кузатув натижаларига кўра, ўсимлик мойи Наманган вилоятининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори»да минимал нархларда сотилаётганлиги маълум бўлди. Жумладан, ушбу бозорда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқилган 1 литр пахта мойи 16,5 минг сўмдан сотилаётганлиги кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорда хусусий тадбиркорлар томонидан 1 литр ўсимлик мойи 20,0 минг сўмдан ҳам савдога чиқарилган.
Максимал нархи эса Тошкент шаҳаридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди. Мазкур бозорларда 1 литр кунгабоқар мойининг максимал нархи 30 минг сўмни, минимал нархи 17,5-19,0 минг сўмни ташкил этмоқда.
Қуйида ўрганиш натижасида аниқланган 1 литр ўсимлик мойининг республика ҳудудларидаги минимал ва максимал нархлари келтирилган.
- Нукус шаҳар «Нукус деҳқон бозори» – 18,0-22,0 минг сўм;
- Андижон шаҳар «Янги бозор деҳқон бозори» – 19,0-26,0 минг сўм;
- Бухоро шаҳар «Бухоро марказий деҳқон бозори» – 18,5-28,0 минг сўм;
- Жиззах шаҳар «Жиззах марказий деҳқон бозори» – 17,0-24,0 минг сўм;
- Қарши шаҳар «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори» – 17,0-24,0 минг сўм;
- Навоий шаҳар «Саховат» бозори – 17,0-24,0 минг сўм;
- «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори» – 16,5-20,0 минг сўм;
- Самарқанд шаҳар «Сиёб деҳқон бозори» – 18,0-26,0 минг сўм;
- Термиз шаҳар «Яшил дунё марказий деҳқон бозори» – 18,0-22,0 минг сўм;
- Гулистон шаҳар «Гулистон деҳқон бозори» – 17,3-23,0 минг сўм;
- Чирчиқ шаҳар «Чирчиқ деҳқон бозори» –17,5-24,0 минг сўм;
- «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори» – 18,0-22,0 минг сўм;
- «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори» – 18,0-22,0 минг сўм;
- Урганч шаҳар «Урганч марказий деҳқон бозори» – 18,0-22,0 минг сўм;
- Тошкент шаҳар «Эски жўва деҳқон бозори» – 18,0-24,0 минг сўм;
- Тошкент шаҳар «Олой деҳқон бозори» – 17,5-30,0 минг сўм;
- Тошкент шаҳар «Фарҳод деҳқон бозори» – 17,5-25,0 минг сўм;
- Тошкент шаҳар «Қўйлиқ деҳқон бозори» – 18,0-24,0 минг сўм;
- Тошкент шаҳар «Миробод деҳқон бозори» – 19,0-30,0 минг сўм






