Brent маркали нефть нархи 87 долларга кўтарилди
Brent маркали нефтнинг нархи 5 декабрдан бери илк бор 1,27 фоизга ошиб, бир баррель учун 87 долларга кўтарилган

Лондоннинг ICE биржасида 2023 йил марти учун Brent маркали нефтнинг фючерс шартномаси нархи 5 декабрдан бери илк бор баррелига 87 долларгача кўтарилди. Бу ҳақда аукцион маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Қайд этилишича, Brent нархи 1,27 фоизга ошиб, бир баррель учун 87 долларни ташкил қилган. Шу билан бирга, WTI нефтининг 2023 йил феврали учун фючерслари 0,9 фоизга ошиб, бир баррель учун 80,98 долларга етган.
29 декабрь куни Brent маркасидаги нефтнинг биржа нархлари савдолар давомида бир баррель учун 81,86 долларгача тушиб кетди. Бу Лондон ICE биржаси маълумотларидан келиб чиқди. Савдо бошланганидан бери Brent нефти нархи 2 фоизга арзонлашди.
Маълумот учун, 2023 йил март ойида етказиб бериладиган Brent маркали нефть учун фючерс шартномасининг нархи савдолар давомида 5 декабрдан бери биринчи марта бир баррель учун 86 долларгача кўтарилди.






