Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:00 · 20.11.2021

Чирчиққа кўчаётган заводлар, кўп квартирали уйлар учун Интернет ва сотилаётган «Электрқишлоққурилиш» — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Чирчиққа кўчаётган заводлар, кўп квартирали уйлар учун Интернет ва сотилаётган «Электрқишлоққурилиш» — кунлик дайжест
Фото: Президент матбуот хизмати

Яқин соатларда 2021 йилнинг 20 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль

Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш саноатида энг кўп Cobalt ишлаб чиқарилган. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 52 минг 454 дона Cobalt ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар статистикаси қуйидагича:

  • Cobalt — 52 минг 454 дона;
  • Damas — 45 минг 644 дона;
  • Lacetti-Gentra — 37 минг 557 дона;
  • Nexia T-250 — 21 минг 578 дона;
  • Labo — 12 минг 693 дона;
  • Spark — 7264 дона.

Биржада бензин нарзи пасайди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Аи-80 маркали бензин нархи пасайди. Маълум қилинишича, 15–19 ноябрь кунлари ўтказилган очиқ биржа савдолари якунларига кўра Аи-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача сотилиш нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129,4 минг сўмдан 9 168,4 минг сўмгача, яъни 9,5 фоизга пасайган. Ҳафта якунига кўра биржа бозорининг мазкур сегментида таклиф даражаси 3,1 фоизга ўсган.

Шунингдек, биржа савдоларига қўйилган бензин ҳажмида кичик 1 тонналик лотларнинг улуши 6 фоиздан 30 фоизгача оширилган. Бунинг натижасида биржа савдолари орқали бензинни сотиб олган харидорларнинг сони 32 тадан 143 тагача, яъни 4,5 баробарга ўсган.

Кўп квартирали уйлар учун Интернет

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлар камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан Интернетга уланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарорида сўз боради.

Қарорга кўра, 2022–2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобил алоқа қамрови билан таъминлаш режа-жадвали тасдиқланди.

Шунга кўра, 2023 йилгача, жумладан:

  • халқаро маълумотлар узатиш каналининг ўтказувчанлик қобилияти 3,5 маротаба оширилади;
    150 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилиш ҳисобига маълумотлар узатиш тармоғи кенгайтирилади;
  • оптик толали алоқа линиялари барча аҳоли пунктларига етказилиб, уй хўжаликларининг камида 80 фоизи Интернетга кенг полосали симли уланиш имконияти билан таъминланади.

Kia’дан Concept EV9 йирик йўлтанламаси

Kia корпорацияси Лос-Анжелесдаги AutoMobility кўргазмасида ўзининг тўлиқ электрли Kia Concept EV9 йўлтанлмасини тақдим этди. Кроссовер модулли E-GMP асосида қурилган. Уч қаторли салонда бир нечта трансформация вариантлари мавжуд: «ишчи» Active Mode, «релакс» Pause Mode ва Enjoy Mode — очиқ ҳавода дам олиш учун.

Фото: Kia

Олд панелнинг марказида асбоблар панели ва мультимедия учун умумий бўлган 27 дюймли сенсорли экран мавжуд. Бундан ташқари, радиатор панжарасига ўрнатилган фара ячейкалари, анъанавий нометалл ўрнига камералар ва 22 дюймли ғилдиракларни ҳам қайд этиш мумкин.

Чирчиққа кўчаётган заводлар

«Тошкент қишлоқ хўжалиги техника заводи», «Агрегат заводи», «Технолог», «Технолог-Стан», «Агросаноатмашинвест» корхоналари ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Чирчиқ шаҳридаги «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» ҳудудига кўчириш ҳамда корхоналарни қайта ташкил этиш масалалари уларнинг акциядорлари умумий йиғилиши томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилган ва тегишли қарорлар қабул қилинган. Шунингдек, корхоналар негизида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери ташкил қилинади.

Бундан ташқари, «Тошкент трактор заводи» масъулияти чекланган жамияти («ТТЗ» МЧЖ) ташкил этилади. «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» ҳамда юқорида айтиб ўтилган корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улушлари номинал қийматда ушбу корхонага ўтказилади. «ТТЗ» МЧЖдаги давлат улуши «Ўзавтосаноат»га 2 йил муддатга ишончли бошқарувга берилади.

Сотилаётган «Электрқишлоққурилиш»

Ўзбекистонда «Электрқишлоққурилиш» корхонасининг акциялар пакетини сотиш жараёни бошланди. Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 11 февралдаги «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «UzAssets investitsiya kompaniyasi» (UzAssets) томонидан «Электрқишлоққурилиш» (ЭҚҚ)нинг устав капиталидаги 58,41 фоиз акциялар пакетларини рақобатга асосланган жараён орқали сотиш режасини эълон қилинган. Мазкур битим доирасида маслаҳатчи сифатида Grant Thornton компанияси танлаб олинган.

Маълумот учун, «Электрқишлоққурилиш» корхонаси дастлаб республика қишлоқ хўжалигини электрлаштиришга ихтисослаштирилган трест — «Узсельэлектрострой» сифатида 1936 йилда ташкил топган. 1-сонли «Узсельэлектрострой» трести 1998 йил 7 июлда «Электрқишлоққурилиш» акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилган.

Вафот этган миллиардер

Subway ресторанлар тармоғи асосчиларидан бири, миллиардер Питер Бак вафот этди. Бак 18 ноябрь куни вафот этган. Ўлим сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Тадбиркор 90 ёшда эди.

Бак 1965 йилда дўстининг ўғли, бўлажак тармоқ асосчиси Фред Де Люкка 1000 доллар қарз бериб, биринчи Subway ресторанини очишга ёрдам берган. Subway ташкил этилганида 17 ёшли Де Люк ўрта мактабни эндигина тамомлаган эди ва ресторандан тушган маблағлар унга коллеж учун пул тўлашда ёрдам бериши керак эди. Ўша пайтда Питер Бак 34 ёшда бўлган. У ядро физиги бўлиб ишлаган.

Ҳозирда ресторанлар тармоғи 40 000 га яқин филиалга эга ва дунёдаги энг йирик тармоқ номи учун McDonald’s билан рақобатлашмоқда. Subway филиаллар сони бўйича McDonald’s корпорациясини четлаб ўтди, аммо даромади бўйича ортда.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда