Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

«Чорвоқ» туристик рекреацион зонасига инвестиция киритган тадбиркорларга имтиёз ва субсидиялар берилади — рўйхат

«Чорвоқ» туристик рекреацион зонаси иштирокчилари айрим тўловлардан ҳам озод этилади.

«Чорвоқ» туристик рекреацион зонасига инвестиция киритган тадбиркорларга имтиёз ва субсидиялар берилади — рўйхат
Фото: Тошкент вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига сармоя киритишда тадбиркорларга имтиёзлар тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Чорвоқ» туристик рекреацион зонаси иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан киритилган инвестицияга биноан қуйидаги муддатларга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилади:

  • 300 миллион доллардан 3 миллион долларгача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга;
  • 3 миллион доллардан 5 миллион долларгача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга;
  • 5 миллион доллардан 10 миллион долларгача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга.

Шунингдек, 10 миллион доллар ва ундан ортиқ инвестиция киритилганда — 10 йил муддатга, кейинги 5 йил мобайнида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкалардан 50 фоиз паст миқдорда қўлланилган ҳолда берилади.

«Чорвоқ» туристик рекреацион зонаси иштирокчилари қуйидаги тўловлардан озод этилади:

  • Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва инвестиция битимига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қурилиш даврида белгиланган тартибда олиб кирилган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (бундан қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно);
  • тасдиқланган рўйхат бўйича технологик ускуналарнинг ўхшаши Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиганини олиб киришда божхона тўловлари (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно).

Импорт бўйича: «Чорвоқ» туристик рекреацион зонаси иштирокчилари товарларни импорт қилганда қўшилган қиймат солиғини 120 кунгача муддатга кечиктириб тўлаши мумкин.

Ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни махсус иқтисодий зона иштирокчисига етти кун давомида соддалаштирилган тартибда қоплаб берилади.

Тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси махсус иқтисодий зона иштирокчиларига давлат бюджетидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қоплаб берилади.

Янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун давлат томонидан субсидия ажратиб берилади:

Давлат субсидияси йўловчи ташувчи янги дор йўлларини 2023 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш ва узунлиги бир томонга 500 метрдан кам бўлмаслик шарти билан янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича дастлабки 50 та лойиҳага ажратилади. Давлат субсидияси бир марта ажратилади ҳамда унинг миқдори ҳар 500 метр йўл учун 1 миллиард сўмни ташкил қилади.

Янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларининг бир қисми давлат бюджети  маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади:

  • 3 юлдузли тоифа учун 50 та хонадан кам бўлмаган ва 4 юлдузли тоифа учун 100 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга меҳмонхона 2023 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилган тақдирда, меҳмонхона тоифаси тасдиқлангач янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларининг бир қисми, бунда:
  • 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўм;
  • 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон резидентлари бўлган ташкилотлар учун роялти франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳажмда қисман молиялаштирилади:

  • меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 200 доллар эквивалентида;
  • дастлабки 30 та 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхона — ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 400 доллар эквивалентида.

Бундан ташкилотлар учун роялтини молиялаштиришнинг умумий ҳажми кўпи билан 10 миллион доллар эквивалентига тенг бўлади.

Ўзбекистон ҳудудига 2024 йил 1 январга қадар олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспорт воситалари учун қонунчиликда назарда тутилган божхона божи бўйича имтиёзлари белгиланган.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда