Coca-Cola’дан EVOS’гача: Ўзбекистондаги энг машҳур брендлар рейтинги
Рейтинг бозорда ўз мақомига эга бўлиш ҳамда илгарилашнинг тўғри стратегиясини баҳолашнинг воситаси саналади.

Маркетинг самарадорлиги рейтинги — ҳар йилги брендлар ва агентликлар рейтинги бўлиб, у Ўзбекистонда кейинги икки йилда маркетинг соҳасида энг самарали компанияларнинг профессионал ютуқларининг натижаларини акс эттиради. Kommers.uz нашри Маркетинг уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистондаги энг машҳур брендлар рейтингини тузиб чиқди.

Рейтингни шакллантириш
Рўйхатдаги ҳар бир профессионал танловга унинг обрўли ва мураккаблик даражасига қараб, коэффициент берилади.
- Бренд қўлга киритган ҳар бир соврин қуйидаги баллар бўйича баҳоланади: шорт-лист – 1, бронза – 3, кумуш – 5, олтин – 7, гран-при – 10;
- Кейин соврин учун балл танлов коэффициентига кўпайтирилади. Бренд томонидан тўпланган баллар жамланади ва рейтинг жадвалига чиқарилади;
- Совринли ўрин эгаллаган танлов иштирокчисига шорт-лист учун балл ҳисобланмайди;
- Кейинги йил рейтингини шакллантиришда битта олдинги йил учун тўпланган баллар 0,5 коэффициентига пасайтириб ҳисобга олинади.
Масалан, бирор бир бренд TAF!21 танловида кумуш соврин олди. Бу унга 10 балл беради. Кейинги йил бошида у рейтингда нолдан эмас, 5 баллдан бошлайди. Йил давомида танловларда қатнашиш ва/ёки ғалабалар йил бошидаги бошланғич балларга қўшилади.
Рейтинг янгиланиши иштирокчилар томонидан аризалар ёки ахборот тақдим этилишига ёхуд рўйхатга киритилган танловлар, фестиваллар ва мукофотлар натижаларига қараб амалга оширилади.






